Хайрияда солиқ оқибатлари юзага келадими

preview

“Корхона хайрия жамғармаси орқали моддий ёрдам кўрсатишни режалаштирмоқда. Тўлов топшириқномасида аниқ хайрия олувчининг номи – бир ёшга тўлган боланинг онаси кўрсатилади. Корхонада хайрия олувчи ва жамғарма ўртасидаги шартноманинг нусхаси ва жамғарманинг барча реквизитлари мавжуд. Хайрия жамғармасига маблағларни ўтказишда томонларда солиқ мажбуриятлари юзага келадими?”. 

Саволга “Норма” эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди:

 

– Афтидан, масалада айтиб ўтилган хайрия жамғармаси – бу жамоат жамғармаси, нотижорат ташкилоти. Бундай ташкилотларга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари СКнинг 318-моддасида белгиланади.

СКнинг 48-моддасида кўрсатилган мақсадли пул маблағлари келиб тушганда СКнинг 58-моддасида кўрсатилган шартларга риоя қилинган тақдирда, солиқ солинмайди .

Фойда солиғи тўловчилари учун бу – улар хайрия ёрдамини пуллар ёки товарлар (хизматлар) билан кўрсатганликларидан қатъи назар, чегириб ташланмайдиган харажат . Бундан меценатлик кўмагини кўрсатиш, ўқув-тарбия муассасаларига ёки етим болаларга ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга моддий ёрдам кўрсатиш учун йўналтирилган маблағлар, шунингдек Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фондига хайрия қилинган маблағлар мустасно.

Эслатиб ўтамиз

Меценатлик (меценатлик фаолияти) - маданият ва санъат, шунингдек илм-фан, таълим, маърифат ҳамда маданият ва санъатни ривожлантириш билан боғлиқ бошқа фаолият соҳасида жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган ҳомийлик фаолияти.

Меценатлик кўмаги - меценатлик фаолияти доирасида меценатлар томонидан беғараз ёки имтиёзли шартлар асосида меценатлик кўмагини олувчиларга бериладиган мол-мулк, шунингдек улар учун бажариладиган ишлар, кўрсатиладиган хизматлар ва қўллаб-қувватлашнинг бошқа турлари .

Жамғарма орқали ёрдам оладиган жисмоний шахсда бошқа даромад юзага келади, бироқ ЖШДС бўйича солиқ мажбуриятлари юзага келмайди, агар олинган сумма солиқ даври мобайнида 15 млн сўмдан ошмаса . Сабаби фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, касаба уюшмалари, хайрия ва экология жамғармалари томонидан солиқ тўловчиларга бериладиган нафақалар ва пул маблағлари тарзидаги ёрдамнинг бошқа турларига кўрсатилган сумма доирасида ЖШДС солинмайди. Агарда жамғарма томонидан жисмоний шахсга берилган сумма 15 млн сўмдан ошса, фарқдан ЖШДС ушлаб қолиниши керак.

Агар хайрия берувчи корхона пул маблағларини тўғридан-тўғри жисмоний шахсга ўтказса (масалан, унинг пластик картасига), олувчида тўлов манбаида солиқ солинадиган бошқа даромад юзага келади.

 

 

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ /ru/publish/doc/text188884_hayriyada_soliq_oqibatlari_yuzaga_keladimi