ЭҲФда “етказиб берувчи тоифаси” ва “реализация мақсади” қандай танланади

preview

2023 йил 1 июндан бошлаб ЭҲФни расмийлаштириш чоғида янги устунларни – “етказиб берувчи тоифаси” ва “реализация мақсади”ни тўлдириш зарур. Бу янгилик бухгалтерларда кўплаб мураккабликлар туғдирди... Энг кўп муҳокама қилинган масала – ижарага берувчи коммунал хизматлар учун ЭҲФни қайта тақдим этишда нимани танлаши керак. 

Ушбу вазиятнинг ечимини buxgalter.uz илтимосига биноан Гулнора ЭРГАШЕВА айтиб берди:

Эътибор беринг
Бундай материалларни тезкор тарзда кўриш учун бизнинг ТГ-каналимизга обуна бўлинг!

 

– Умуман, вазият – оддий эмас, чунки турли вазиятларда шаклни қандай тўлдириш юзасидан батафсил тушунтириш мавжуд эмас. Натижада солиқ тўловчилар улар қандай йўл тутишлари борасида яна тахмин қилиш билан шуғулланишмоқда. Бунда кўп вазиятларда уларга аниқ ечимни тавсия қилиш мураккабдир, сабаби ҳавола бериладиган нарса йўқ. Солиқ инспекторлари ҳам айнан шу сабабларга кўра аниқ жавоб беришолмайди.

Солиқ органи ҳар бир мезонни амалиётда юзага келиши мумкин бўлган вазиятлар учун НҲҲнинг муайян моддасига келтириб, расмий тушунтириш берса, тўғри бўларди.

Эътибор беринг

Бугунги кунда buxgalter.uz тасарруфида фақат Солиқ қўмитасининг ҚҚС бошқармаси бўлими катта инспектори Гулноза ҚАРШИЕВАнинг мазкур масала бўйича тушунтириши мавжуд:

Мен қандай йўл тутган бўлишим мумкинлиги ҳақида гапириб бераман:

1) “Коммунал хизматларни қоплаш учун ҳисобварақ-фактура тақдим этамиз. Нимани танлаш керак – тижорат мақсадида ёки ўз эҳтиёжи учун устуниними?”.

– “Етказиб берувчи тоифаси”да “бошқалар”ни танланг, сабаби таклиф қилинган рўйхатдан ижарага берувчи учун бошқа ҳеч нарса тўғри келмайди.

“Реализация мақсади” устунида “тижорат мақсадида”ни танлашни тавсия қиламан, чунки бундай ЭҲФни тақдим этиш зарурати мол-мулкни ижарага бериш бўйича тижорат фаолияти натижасида юзага келди.

2) “Битта ЭҲФда турли товарлар кўрсатилган (импорт қилинган ва маҳаллий бозорда сотиб олинган). Бундай вазиятда қандай йўл тутиш лозим? Ҳар бир товар учун алоҳида ҳисобварақ-фактура расмийлаштириш керакми?”.

– Битта товарлар гуруҳи бўйича тадбиркор – импорт қилувчи, бошқаси бўйича – улгуржи сотувчи. Бунда ЭҲФ шаклининг ўзи фақат биттасини танлаш имконини беради.

Ушбу товарларни иккита турли ЭҲФга ажратиш юзасидан аниқ тавсия бериш учун асос мавжуд эмас, сабаби вазият ҳеч қаерда регламентланмаган. Сиз ушбу тоифаларни турли ЭҲФ бўйича ажратмаганлигингиз учун жарималар – мавжуд эмас, худди сизнинг тоифа бўйича танловингиз текширувчининг фикрига мувофиқ келмагани каби. Солиқчилар текширув чоғида ахборотдан қандай фойдаланишлари ҳам ҳозирча тушунарсиз.

Агар сиз ЭҲФда иккала товарлар гуруҳини қолдирсангиз, “улгуржи савдо”ни танлайсиз. Бу шундай тоифаки, уни шартли равишда у ерда ҳам, бу ерда ҳам қўллаш мумкин. Агарда сиз кейинчалик текширув чоғида ортиқча тушунтириш беришга тўғри келади деб қўрқсангиз, у ҳолда 2 та ЭҲФ расмийлаштиринг.

3) “Агар биз автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва уларни кафолатли таъмирлаш билан шуғуллансак,  бизнинг реализация мақсадимиз қандай бўлади? Бизнинг фирмамиз – хорижий русумдаги автомобилларни сотиш бўйича дилер ҳисобланади”.

– Кафолатли таъмирлаш билан боғлиқ вазиятда ЭҲФ тақдим этилмайди, сабаби мижоз автомобилни харид қилиш чоғида ушбу хизматлар учун ҳақ тўлаган. Моҳиятига кўра, кафолатли таъмирлаш автомобилнинг олди-сотди шартномаси доирасида бепул амалга оширилади.

Техник хизмат кўрсатиш учун ЭҲФда тижорат мақсадидани кўрсатиш тўғри бўлади.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади