Хизмат истеъмолчиси – ваколатхона бўлса, фойда солиғининг 0% ставкасини қўллаш мумкинми

preview

“Биз чет эл компаниясига хизматлар кўрсатамиз. Унинг Ўзбекистон ҳудудида ваколатхонаси мавжуд. Хизматлар экспортидан олинган даромадга фойда солиғининг ноль даражали ставкасини қўллаш мумкинми?”. 

Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

 

– Хизматлар экспортидан фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда 0% ставкани қўллаш учун энг асосий шарт бажарилган бўлиши керак – валюта тушуми 180 календарь кун ичида келиб тушиши керак . Агар сиз чет эл компанияси билан ваколатхона учун хизматлар кўрсатишга доир шартнома тузган бўлсангиз, мазкур шарт бажарилган тақдирда 0% ставкани қўллаш мумкин.

Агарда шартнома тўғридан-тўғри ваколатхона билан тузилган бўлиб, сўмда тўловни амалга ошириш назарда тутилган бўлса, ваколатхонага хизматлар кўрсатишдан олинган даромадга солиқ солишда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг ноль даражали ставкаси қўлланилмайди.

 

Сизга қуйидаги тавсиялар фойдали бўлади: