Полезное для бухгалтера в ноябре:
Даволаниш учун қандай ёрдамга солиқлар солинади, қайсиларига – солинмайди
“Корхона ўз ходимлари ҳамда бошқа шахсларнинг даволаниши учун ёрдам кўрсатади. Мазкур норма жамоа шартномасида мавжуд”.
Ушбу вазиятда қандай солиқ оқибатлари юзага келишини солиқ маслаҳатчиси, “Норма” эксперти Татьяна БЕЛОУСОВА тушунтирди:
Муҳим тушунтиришлардан ҳеч бирини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг ТГ-каналимизга обуна бўлинг!
– Юридик шахс ўз ходимларига ҳамда корхонанинг ходимлари бўлмаган шахсларга даволаниш учун ёрдам кўрсатишга ҳақлидир, башарти бу локал ҳужжатларга зид бўлмаса. Асослар рўйхати, ёрдам кўрсатиш миқдорлари ва тартиби одатда меҳнат, жамоа шартномаларида ёки масалан, Моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисида низомда белгиланади.
Қоидага кўра, кўрсатиладиган ёрдам иш ва унинг натижаларига боғлиқ эмас. Бу – ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлмаган тўловлар, бундан СКнинг 372-моддаси 4-бандида назарда тутилган рағбатлантириш хусусиятига эга моддий ёрдам мустасно. Бундай моддий ёрдам меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар жумласига киради.
Ёрдам кўрсатиш чоғида қуйидагиларни тавсия қиламиз:
1) жисмоний шахсдан ариза олиш;
2) тўлов учун бухгалтерияга буйруқ расмийлаштириш;
3) мазкур вазиятни тасдиқловчи, асословчи ҳужжатларга эга бўлиш.
Олувчилар тоифалари бўйича энг кўп учрайдиган даволаниш учун ёрдам турларини ва унинг солиқ оқибатларини кўриб чиқамиз:
* Эътибор беринг!
Соғлиқни сақлаш ташкилотлари томонидан ёзиб берилган ҳужжатлар асосида ходимга пул маблағларини бериш чоғида ундан у томондан тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи чеклар ёки квитанцияларни олинг. Маблағларнинг даволаниш ва тиббий хизмат кўрсатишга мақсадли сарфланганлигини ҳақиқатда тасдиқловчи ушбу ҳужжатларсиз корхона берилган суммадан ЖШДСни ушлаб қолиши ва ижтимоий солиқни ҳисоблаши керак.
- Қандай тўловлар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга киради;
- Моддий наф тарзидаги қандай даромадлар жами даромадга киритилади;
- Ходимларга даволаниш учун тўловлар бухгалтерия ҳисобида ва солиқ ҳисоботида қандай акс эттирилади;
- Фойда солиғи ҳисоб-китобида харажатларни гуруҳлар бўйича қандай акс эттириш керак;
- Чегириб ташланмайдиган харажатларни қандай аниқлаш керак.