Чет эллик ҳамкордан кафолатли ва техник хизмат кўрсатиш учун юборилган валюта бўйича ҳисобот топшириш

preview

“Бизда Қозоғистоннинг юридик шахси билан контракт мавжуд бўлиб, у бўйича биз асбоблар сотиб оламиз. Шунингдек, у билан мазкур асбобларга кафолатли ва техник хизмат кўрсатишга шартнома ҳам мавжуд. Асбоблар Тошкент шаҳрида таъмирланади, сўнгра Қозоғистоннинг юридик шахси таъмирлаш учун суммани валютада қоплаб беради.

Бизнинг ҳисобрақамимизга валюта келиб тушиши боис, ушбу тушумлар муносабати билан бирор бир ҳисобот жўнатишимиз керакми?”

Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

 

Экспертларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Корхонангиз томонидан норезидент (Қозоғистон корхонаси) учун кафолатли ва техник хизмат кўрсатишга доир шартнома хизматлар экспорти ҳисобланади .

Чет эллик ҳамкорингиздан келиб тушган сумма харажатни қоплаш ёки кўрсатилган хизматлар учун тўлов ҳисобланишидан қатъи назар, сиз бундай шартномани Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида (ТСОЯЭАТ) рўйхатдан ўтказишингиз керак .

ТСОЯЭАТ тизимида рўйхатдан ўтказилмаган тақдирда банк валютани сизнинг корхонангиз ҳисобрақамига ўтказмайди.

Ўзбекистон корхонаси ускунани ЎзР ҳудудида кафолатли таъмирлаш билан чет эл компаниясига сотди – сотишдан кейин кафолатли таъмирлаш қандай расмийлаштирилади.

Чет эллик ҳамкордан келиб тушган валютада ифодаланган ушбу тушумлар валюта тушуми сифатида қаралади.

Корхонангиз – товарларни импорт қилувчи саналади, демак, у ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси ҳисобланади.

Экспорт шартномаси бўйича Ўзбекистон хизматларни реализация қилиш жойи деб эътироф этилади , демак, ҚҚСни ҳисоблаш ва тўлаш бўйича мажбурият юзага келади.

Экспорт қилишдан олинган фойда бўйича 0% ставка бўйича фойда солиғи ҳисобланади .

Валюта тушумларининг келиб  тушиши бўйича бирор бир ҳисобот тақдим этиш назарда тутилмаган.