Маҳсулот маркетплейс орқали сотилса, ЭҲФни ким тақдим қилиши керак

preview

«Ташкилотимиз (улгуржи савдо) товарларни маркетплейсда сотиш учун воситачилик шартномаси бўйича ўтказади.

Маркетплейс орқали сотишда ЭҲФни савдо корхонасига тақдим қилиш керакми? Ёки у воситачининг савдо тўғрисидаги ҳисоботи тақдим этилгандан кейин бериладими?» 

Вазиятни «Норма» эксперти Ольга БУСАРОВА изоҳлади:

 

Ҳар куни бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва ҳисобот бўйича янги мақолаларни ўқиш учун телеграм-каналимизга аъзо бўлинг.

 

– Воситачилик шартномасини тузишда ЭҲФ воситачи томонидан Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ тақдим этилади :

  • 18-б. – воситачи томонидан комитентнинг манфаатида воситачилик хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ шартнома асосида товарлар (хизматлар) реализация қилинганда воситачи (ишончли вакил) сотиб олувчига (комитентга) ҳисобварақ-фактура шаклларининг жадвал қисми 1-устунидан аввал 1а-«Комитентнинг (Етказиб берувчининг) номи», 1б-«Комитентнинг (Етказиб берувчининг) СТИРи», 1в-«ҚҚС рақами» қўшимча устунларни киритган ҳолда ҳисобварақ-фактура тақдим этиши шарт. Ҳисобварақ-фактура шакли Низомнинг 2 ва 3-бобларида белгиланган тартибда тўлдирилади;
  • 19-б. – товарлар (хизматлар) комитентнинг топшириғи асосида реализация қилинганда воситачи ўзининг номидан икки нусхада ҳисобварақ-фактура тақдим этади. Бунда «Етказиб берувчи» сатрида қўшимча равишда «Воситачи» сўзи кўрсатилади. Ҳисобварақ-фактуранинг 1а, 1б, 1в-устунларида мос равишда комитентнинг номи, СТИР ва ҚҚС рақамини кўрсатади;
  • ҳозир ҳисоб-фактуралар фақат электрон бўлганлиги сабабли воситачи «Воситачи» тегишли белгисини қўйиши керак.

НКМ чеклари билан ҳам худди шундай йўл тутилади– улар воситачи томонидан урилади. «Сотиш» тўлов турига эга чекларда фискал ёрлиқ ва QR-код бўлади.  Комитент товарини (товар қиймати) реализация қилиш тўғрисидаги маълумот комитентнинг ҚҚС бўйича ҳисоботида автоматик тарзда акс этади. Бунда чекда товар номи кўрсатилган чекда қўшимча реквизит – комитентнинг СТИРи (ЖШШИР) кўрсатилиши керак. Комитентнинг чекларида СТИР акс этиши масаласи бўйича тезкор-техник ҳисобга олиш маркази мутахассислари билан маслаҳатлашинг.

Шунингдек, чекларни расмийлаштиришдаги сўнгги ўзгаришлар ҳақида ўқинг – Онлайн-НКМ чекида банк картаси турини қандай акс эттириш керак.

Эътибор беринг
Товарлар (хизматлар)ни реализация қилиш бўйича товар айланмаси комитент ва воситачининг ҳисоботларида тўғри акс эттирилиши учун комитент солиқ тўловчининг шахсий кабинетида ўзининг воситачиларининг рўйхатини шакллантириши керак. Агар бу бажарилмаса, реализация қилинган товарларнинг бутун суммаси комиссионернинг ҚҚС солиқ базасида нотўғри акс эттирилади.

Маълумотлар ҳар бир воситачи бўйича алоҳида киритилиши зарур.

Воситачи ҳақидаги маълумотларни тизимга киритиш учун:

  1. my.soliq.uz сайтидаги шахсий кабинетга киринг.
  2. Хизматлар бўлимида «Ҳаммасини кўрсатиш» тугмасини босинг.
  3. «Ташкилотнинг комиссия агентлари рўйхатини шакллантириш» тугмасини босинг.
  4. Очилган саҳифада «Қўшиш» тугмасини босинг.
  5. Шаклни тўлдиринг. Тегишли майдонларда қуйидагиларни белгиланг:
  • Юридик шахснинг СТИР – комиссионер ёки якка тартибдаги тадбиркор – комиссионернинг ЖШШИР («Фирма номи» устуни автоматик равишда тўлдирилади);
  • шартнома рақами, ММТ ва воситачининг шахсий ҳисобварағи;
  • шартномани имзолаш санаси, унинг амал қилиш муддатининг бошланиш ва тугаш саналари.

6. «Қўшиш» тугмасини босинг.

My.soliq.uz функционали бўйича яна нима қилиш керак – қуйидаги тавсияда: