Полезное для бухгалтера в ноябре:
Заргарлар қандай янги солиқ ва божхона имтиёзларини оладилар
2024-2027 йилларда заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчилар солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланишлари мумкин. Бу 23.07.2024 йилдаги ПФ-104-сонли Президент Фармонида назарда тутилган.
Бу ҳақда батафсил buxgalter.uz шарҳида ўқинг:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Қўшимча солиқ ва божхона имтиёзлари
2024 йил 1 сентябрдан 2027 йил 1 сентябргача (23.07.2024 й. ПФ-104-сонли Фармоннинг 8-б. "б" к.б.):
- "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси аъзолари бўлган якка тартибдаги тадбиркор - заргарларга "Ҳунарманд" уюшмаси аъзолари учун белгиланган солиқ имтиёзлари татбиқ этилади;
«Ҳунарманд» уюшмаси аъзолари :
- ҳунармандчилик фаолияти маҳсулотларини тайёрлаш ва сотиш қисмида қатъий солиқ тўлашдан озод қилинган;
- кўрсатилган хизматлар учун солиқ ундирмасдан ҳунар ўргатишлари мумкин;
- хорижда кўргазмалар, фестиваллар ва ярмаркаларда маҳсулотларни экспорт шартномалари тузмасдан сотадилар, бундан олинган даромад экспорт тушуми ҳисобланмайди.
2022 йилдан «Ҳунарманд» уюшмаси аъзолари учун: ижтимоий солиқ ставкаси йилига бир базавий ҳисоблаш миқдори даражасида белгиланган.
- "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси аъзолари бўлган заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчилар ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган кўчмас мулк объектлари ва ер участкалари учун мол-мулк солиғи ва ер солиғидан озод қилинади.
2024 йил 1 августдан хорижий кўргазма ва ярмаркаларда намойиш этиш учун олиб чиқиладиган тайёр заргарлик буюмларини "вақтинча олиб чиқиш" божхона режимига жойлаштиришда 1 БҲМ миқдорида йиғим ундирилади (23.07.2024 й. ПФ-104-сонли Фармоннинг 5-б. "б" к.б.).
2027 йил 1 январгача Ўзбекистонга олиб кириладиган тайёр заргарлик буюмлари бўйича импорт божхона божлари 20 фоиздан 10 фоизгача пасайтирилади (23.07.2024 й. ПФ-104-сонли Фармоннинг 6-б. "б" к.б.).
Лигатура ва ускуналар учун божхона имтиёзлари
2024 йил 1 октябрдан 2027 йил 1 октябргача:
- заргарлик саноатида фойдаланиладиган лигатурани импорт қилишда махсус товарларни импорт қилиш учун лицензия олиш талаби бекор қилинади (23.07.2024 й. ПФ-104-сонли Фармоннинг 4-б. "г" к.б.);
- бундай лигатурани олиб киришда божхона божи тўлашдан озод қилинади (23.07.2024 й.ПФ-104-сонли Фармоннинг 4-б."г" к.б.);
- Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ва заргарлик соҳасида фойдаланиладиган, рўйхатлар бўйича импорт қилинадиган ускуналар, қадоқлаш ва этикетка маҳсулотлари ҳам божхона божи тўлашдан озод қилинади (23.07.2024 й. ПФ-104-сонли Фармоннинг 5-б."в" к.б.);
- "Uzbek Jewellery Fair" халқаро кўргазма-савдоси доирасида Ўзбекистон норезидентлари томонидан вақтинча олиб кириладиган ва кейинчалик қайтариб олиб чиқиладиган заргарлик буюмларига нисбатан божхона йиғимлари бекор қилинади (23.07.2024 й. ПФ-104-сонли Фармоннинг 5-б. "в" к.б.).
Манбани кўринг.
Вuxgalter.uz тавсия этади: