Полезное для бухгалтера в ноябре:
Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битим мавжуд бўлганда ҚҚСнинг қайси ставкасини қўллаш керак
«ҚҚС тўловчи корхона Лукойл компанияси билан шартнома тузмоқда. Компания маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимга асосан ҚҚСнинг ноль ставкасини қўллаш кўзда тутилганлигини назарда тутмоқда. Бизнинг шартномамиз бўйича реализация қилинадиган товарларга 12% ҚҚС ставкаси билан солиқ солиниши кўзда тутилган.
Бу ҳолда корхона ЭҲФни 12%, 0% ҚҚС ставкаси билан ёки ҚҚСсиз тақдим этиши керакми? Агар харидор бизга 12% ҚҚС билан шартнома суммасини тўласа, у ҚҚСни бюджетдан қандай қайтаради?»
Вазиятни «Норма»нинг эксперти, «Биз жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтирди:
Диққат
Материал «Биз жавоб берамиз!» пулли базасидан олинган, уни истисно тариқасида эълон қилмоқдамиз. Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва тайёр жавоблар базасини тўлиқ кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Pro'га обуна бўлинг.
– СКнинг 36-бобида назарда тутилган ҳолларда ҚҚС ставкаси 0% миқдорида белгиланади .
Агар маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битим ҚҚСнинг ноль ставкасини қўллашни назарда тутса, маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битим бўйича фаолият доирасида солиқ тўловчилар томонидан харид қилинадиган товарлар (хизматлар)ни реализация қилиш бўйича айланма солиқнинг ноль ставкаси билан солиқ солинади. Ноль ставка тўланган солиқни товарлар (хизматлар) харидорининг ўзига қоплаш (қайтариш) йўли билан қўлланилади .
Ушбу вазиятда корхона товарлар (хизматлар)ни 12% ҚҚС билан реализация қилиши керак, «Лукойл» компанияси эса солиқни бюджетдан мустақил равишда қайтаради.
Агар маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битим ҚҚСнинг ноль ставкасини қўллашни назарда тутса, маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битим иштирокчиларига солиқнинг бутун суммасини қоплашнинг тезлаштирилган тартиби қўлланилади. Бунинг учун улар солиқ ҳисоботини тақдим этишда солиқни қайтариш тўғрисида солиқ органларини хабардор қилишлари керак .
Батафсил маълумотни «салбий» ҚҚСни қайтариш ҳақидаги тавсияда ўқинг.
Ноль ставкани қўллаш нозикликлари ҳақида биз бу ерда ёзган эдик.