2025 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси

preview

Бу йил декабрь қандайдир сезилмай кириб келди-ю, энди ҳамма нарса «кутиш» режимига ўтди...

Декабрь ойида биз ноябрь ойи учун ҳисобот берамиз, тегишли солиқларни тўлаймиз, йиллик ҳисобот арафасида «қолган ишларни ниҳоясига етказиб қўямиз», Янги йил корпоративларига тайёрланамиз, байрамда кимга нима совға қилишни тахмин қиламиз, бошқа долзарб масалаларни ҳал қиламиз.

Назорат саналари билан батафсил режамиз сизга ёрдам беради:

Муҳим маълумотларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

5 декабрь – сўнгги кун:

  • банклар томонидан 2025 йил ноябрь ойида норезидентларга тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадлар бундан мустасно) бўйича фойда солиғини тўлаш .
  • 2025 йил ноябрь ойида натура шаклида тўланган даромадлардан ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни тўлаш  . Даромадлар натура шаклида тўланганда ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси ва шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига бадаллар даромад тўланган ой тугаганидан кейин 5 кун ичида* тўланади.

 

9 декабрь сўнгги кун:

  • 2025 йил декабрь ойи учун қуйидаги ҳуқуқлар бўйича йиғимларни тўлаш :

– чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш;

– пиво ва пиво ичимликларининг чакана савдоси;

– тамаки маҳсулотларининнг чакана савдоси.

 

10 декабрь сўнгги кун:

  • 2025 йил ноябрь ойи учун акциз солиғи бўйича ҳисоботларни тақдим этиш ва тўловларни амалга ошириш ;

 

  • Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси томонидан 2025 йил ноябрь ойи давомида ўзи ва инвестиция воситачилари рўйхатга олган акциялар билан тузилган битимлар ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш ;
  • Айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича 2025 йил декабрь ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида бўнак тўловларини тўлаш .

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини ҳар чорак учинчи ойининг 20-кунидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар;

 

  • Айланмадан олинадиган солиқ тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2025 йил декабрь ойи учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлаш .

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғини ҳар чорак учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар;

 

  • 16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига қўшимча дам олиш кунига тўлов тўлаш бўйича юридик шахснинг харажатларини қоплаш учун Пенсия жамғармасидан маблағлар (нафақа) олиш учун 2025 йил октябрь ойи учун ариза тақдим этиш .

16 ёшгача бўлган ногиронлиги бор болани тарбиялаётган ота-онанинг бирига (ота-онанинг ўрнини босувчи шахсга) ойига қўшимча бир дам олиш куни берилади. Шу кун учун иш берувчи давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари ҳисобидан кунлик иш ҳақи миқдорида нафақа тўлайди .

 

14 декабрь сўнгги кун (14 декабрь якшанба бўлгани учун 15 декабрга кўчирилади**):

  • қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан 2025 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг қолган қисмини (йиллик сумманинг 30%и) тўлаш.

 

15 декабрь сўнгги кун:

  • 2025 йил ноябрь ойи учун ШЖБПҲга бадаллар бўйича реестрларни тақдим этиш ва тўлаш.  ;

 

  • 2025 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоботларини тақдим этиш ва тўлаш.

ЖШДС жисмоний шахсга даромадларни тўлаш билан бир вақтда, бироқ солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай тўланади  .

Ижтимоий солиқ ҳам солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай тўланади .

 

  • 2025 йил декабрь ойи учун қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлаш.

Солиқ тўловчилар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёки оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан бошлаб қатъий белгиланган миқдорда ЖШДСни тўлайдилар ;

Эътибор беринг

2026 йил 1 январдан бошлаб ЯТТ учун қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлаш тартиби бекор қилинади .

Тавсия этамиз

ЖШДСни ким тўлаши керак.

 

  • 2025 йил ноябрь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботларни тақдим этиш ва уни тўлаш (қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар бундан мустасно)   ;

Эътибор беринг

2026 йил 1 январдан қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадиган солиқни тўлаш тартиби бекор қилинади  .

 

  • айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар томонидан 2025 йил ноябрь ойи учун онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатиш  .

ҚҚС тўловчилар учун 2025 йил ноябрь ойи учун онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатиш – 2025 йил 20 декабрь (20 декабрь шанба** бўлганлиги сабабли 22 декабрга кўчирилади)  ;

 

  • қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан 2025 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоботни тақдим этиш .

 

20 декабрь сўнгги кун (22 декабрга кўчирилади, чунки 20 декабрь шанба**):

  • 2025 йил ноябрь ойи учун ҳисоботни тақдим этиш ва ҚҚС тўлаш ;

 

  • ҚҚС тўловчиси бўлган солиқ агентлари томонидан ҳисоботларни тақдим этиш ва уни тўлаш :

– чет эллик шахслардан харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ;

– давлат мулки билан боғлиқ операцияларга, бундан давлат мулкини, шу жумладан мулк ҳуқуқи асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида реализация қилиш бўйича операциялар мустасно .

ҚҚС тўловчиси бўлмаган солиқ агентлари ҳисоботни солиқ тўланган ойдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай тақдим этадилар ;

Эътибор беринг

2025 йилдан бошлаб солиқ агентлари давлат мулкини реализация қилиш операциялари бўйича ҚҚС тўламайдилар, чунки 2025 йил 1 январдан бошлаб ушбу операциялар бўйича имтиёз берилган  ;

 

  • юридик шахслар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини тўлаш :

– солиқ даври учун солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан ошган айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан – 2025 йил декабрь ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлаш;

– солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кам бўлган айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар, шунингдек, айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан - 2025 йилнинг IV чораги учун йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлаш;

 

  • айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар томонидан 2025 йилнинг IV чораги учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлаш .

Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар бўлмаган солиқ тўловчилар солиқни ҳар ойнинг 10-кунидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида (январь ойи учун - 20 январдан кечиктирмай) тўлайдилар;

 

  • айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар томонидан 2025 йилнинг IV чораги учун мол-мулк солиғи бўйича йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида бўнак тўловларини тўлаш .

Айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар бўнак тўловларини ҳар ойнинг 10-кунидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида (январь ойи учун – 20 январдан кечиктирмай) тўлайдилар;

 

  • солиқ агентлари томонидан 2025 йил ноябрь ойи учун норезидентларнинг даромад солиғи бўйича ҳисоботларни тақдим этиш.

Солиқ норезидентга даромадлар тўланган куннинг эртасидан кечиктирмай тўланади ;

 

  • солиқ агентлари томонидан 2025 йил ноябрь ойи учун дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботларни тақдим этиш (қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар бундан мустасно)  .

Солиқ дивидендлар ва фоизларни тўлаш санасидан кечиктирмай тўланади;

Эътибор беринг

2026 йил 1 январдан бошлаб қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадиган солиқни тўлаш тартиби бекор қилинади  .

 

  • юридик шахслар томонидан 2025 йил ноябрь ойи учун ҳисоботларни тақдим этиш ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш .

 

  • ҚҚС тўловчилар томонидан 2025 йил ноябрь ойи учун онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатиш  .

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар учун 2025 йил ноябрь ойи учун хатоларни тузатишнинг сўнгги куни – 2025 йил 15 декабрь  .

 

23 декабрьсўнгги кун:

  • 2024 йил учун тузатишларни ҳисобга олган ҳолда жами даромади 20 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар томонидан 2025 йил декабрь ойи учун фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлаш .

Агар ҳар ойлик бўнак тўлови суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, тегишли чоракда бўнак тўловлари тўланмайди.

Солиқ тўловчилар, шу жумладан жорий чорак давомида жами даромади 20 млрд сўмдан ошган янги ташкил этилган солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини ушбу чорак тугаганидан кейин тўлайдилар .

Эътибор беринг

2025 йил 23 августдан бошлаб фойда солиғи бўйича ҳар ойда бўнак тўловларини тўлаши лозим бўлган тадбиркорлик субъектлари даромадларининг чекланган миқдори 10 млрд сўмдан 20 млрд сўмга оширилди .

 

25 декабрь сўнгги кун:

  • ходимларнинг меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ меҳнатда жароҳатланиш ёки касб касаллиги оқибатида ногиронлик, боқувчисини йўқотганлик муносабати билан тайинланган ва тўланган пенсиялар бўйича Пенсия жамғармасининг 2025 йил ноябрь ойи учун харажатларини қоплаш маблағларини тўлаш .

 


* Кунлар билан ҳисобланадиган муддат, агар календарь кунларда белгиланмаган бўлса, иш кунларида ҳисобланади. Бунда қонун ҳужжатларига мувофиқ дам олиш ва (ёки) ишланмайдиган байрам куни деб эътироф этилмайдиган кун иш куни деб ҳисобланади .

** Агар муддатнинг охирги куни қонун ҳужжатларига мувофиқ дам олиш ва (ёки) ишланмайдиган кун деб эътироф этиладиган кунга тўғри келса, дам олиш ва (ёки) ишланмайдиган кундан кейинги иш куни муддатнинг тугаш куни ҳисобланади  .

 

 

2025 йил 2025 йил 2025 йил /ru/publish/doc/text205067_bosh_buhgalter_rejasi