Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
Нефть маҳсулотлари ва табиий газни сотувчи ташкилотлар 2025 йил февраль ойи учун ҳисобварақ-фактураларни тақдим этишда муаммога дуч келишди. Тизим ушбу ташкилотлар учун нефть маҳсулотларини сотиш чекланганлиги тўғрисида хабар бермоқда.
Вазиятни buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлади:
Мутахассиснинг муҳим тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
– Нефть маҳсулотлари ва табиий газни сотувчи ташкилотлар ЭҲФни тақдим эта олмаяптилар. Тизим нефть маҳсулотларини сотишдаги чекловлар ҳақида хабар бериб, хато кўрсатади ва тушунтириш учун Солиқ қўмитасига мурожаат қилишни тавсия этади. Вазият шу билан мураккаблашадики, бундай маҳсулотлар бўйича ЭҲФни тақдим этиш муддати бугун тугайди.
Агар сиз барибир ҳисобварақ-фактурани юборишга ҳаракат қилсангиз, тизим яна бир огоҳлантиришни кўрсатади:
Ҳисобварақ-фактурани юбориш учун Телеграм гуруҳига кириш ва рухсат берувчи ҳужжатларни (лицензиялар, ушбу фаолият тури билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи асослар) юбориш керак. Фақат шундан кейингина солиқ органи рухсат беради.
Гуруҳда қуйидаги хабар мустаҳкамлаб қўйилган:
«Нефть маҳсулотларини сотиш учун тегишли рухсатнома ва хулосада кўрсатилган манзил бўйича ўз мулкидаги ёки ижарадаги бинога эга бўлиш керак, шунингдек харидор ҳам ўз мулкидаги ёки ижарадаги бинога эга бўлиши керак.
https://license.gov.uz/ – рухсат берувчи ҳужжатларни текшириш мумкин.
https://ijara.soliq.uz/ – ижара шартномалари рўйхатга олинганлигини ва уларнинг амал қилиш муддати тугаган-тугамаганлигини текшириш мумкин».
Юлия ТАРШИЛОВА тайёрлади