2025 йил август ойи учун бош бухгалтер режаси

preview

Август ойида бухгалтернинг энг яқин дўстлари – кондиционер ва бош бухгалтер режаси. Бири жазирамадан, бошқаси тўлов муддати ўтиб кетишидан ҳимоя қилади. Бу ойда ўзгаришлар бўлмади, норматив «сюрпризлар» ҳам йўқ. Асосийси – ишни охирги кунга қолдирмаслик.

  

5 август – сўнгги кун:

  • банклар томонидан Ўзбекистон норезидентларига тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар кўринишидаги даромадлар бундан мустасно) бўйича фойда солиғини тўлаш .

 

7 август – сўнгги кун:

  • 2025 йил июль ойида натура шаклида тўланган даромадлардан ЖШДС ва ШЖБПҲга бадаллар тўлаш  .

Даромадлар натура шаклида тўланганда ҳисобланган солиқ суммаси ва ШЖБПҲга бадаллар даромад тўланган ой тугаганидан кейин 5 кун мобайнида тўланади.

 

9 август – сўнгги кун ( 9 август – шанба бўлганлиги сабабли 11 августга кўчирилади**):

  • умумий овқатланиш ва чакана савдо корхоналари, пиво ва пиво ичимликлари чакана савдоси, тамаки маҳсулотлари чакана савдоси томонидан 2025 йил август ойи учун алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимларни тўлаш .

 

10 август – сўнгги кун (10 август - якшанба бўлганлиги сабабли 11 августга кўчирилади**):

  • Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси томонидан 2025 йил июль ойида ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акциялар билан тузилган битимлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш ;
  • 2025 йил июль ойи учун акциз солиғи ҳисоботини тақдим этиш ва уни тўлаш .

 

  • айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича 2025 йил август ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида бўнак тўловларини тўлаш .

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини ҳар чорак учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар;

 

  • айланмадан олинадиган солиқ тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2025 йил август ойи учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлаш .

Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун солиқни ҳар чорак учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар;

 

  • 16 ёшгача бўлган ногирон болани тарбиялаётган ота-онадан бирига қўшимча дам олиш куни учун юридик шахс харажатларини қоплаш учун Пенсия жамғармасидан маблағ (нафақа) олиш учун 2025 йил июль ойи учун ариза тақдим этиш .

16 ёшгача бўлган ногирон болани тарбиялаётган ота-онадан бирига ёки ота-она ўрнини босувчи шахсга ойда бир қўшимча дам олиш куни берилади. Бу кун учун иш берувчи давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари ҳисобидан кунлик иш ҳақи миқдорида нафақа тўлайди .

 

14 август – сўнгги кун:

2025 йил июль ойи учун ШЖБПҲга бадаллар бўйича реестрларни тақдим этиш ва тўлаш  ;

 

15 август – сўнгги кун: 

  • 2025 йил июль ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоботларини тақдим этиш ва тўлаш.

ЖШДС жисмоний шахсга даромадларни тўлаш билан бир вақтда, бироқ солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай тўланади  .

Ижтимоий солиқ ҳам солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай тўланади .

 

  • 2025 йил август ойи учун қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлаш.

Солиқ тўловчилар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёки оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан бошлаб қатъий белгиланган миқдорда ЖШДСни тўлайдилар ;

 

  • 2025 йил июль ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот тақдим этиш ва уни тўлаш (қатъий суммада айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар бундан мустасно)    .

Қатъий белгиланган суммадаги айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар  ҳисоботни тақдим этишдан озод қилинадилар . Бунда улар солиқни ҳар ойда календарь ойдан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмай тенг улушларда тўлайдилар ;

Эътибор беринг

2026 йил 1 январдан бошлаб қатъий суммада айланмадан олинадиган солиқ тўлаш тартиби бекор қилинади  .

 

  • айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар томонидан 2025 йил июль ойи учун онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатиш  .

ҚҚС тўловчилар учун 2025 йил июль ойи учун онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатишнинг сўнгги куни –2025 йил 20 август  ;

 

  • айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар томонидан 2025 йил сентябрдан қатъий белгиланган суммада солиқ тўлашга ўтиш тўғрисида хабарнома тақдим этиш .

Эътибор беринг

2026 йил 1 январдан бошлаб қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадиган солиқни тўлаш тартиби бекор қилинади  .

 

20 август – сўнгги кун:

  • 2025 йил июль ойи учун ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва уни тўлаш ;

 

  • солиқ агентлари – ҚҚС тўловчилар томонидан 2025 йил июль ойи учун ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва уни тўлаш :

– чет эллик шахслардан харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ;

– давлат мулки билан операциялар бўйича, мулк ҳуқуқи асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш ер участкалари операцияларини ҳам ўз ичига олган давлат мулкини реализация қилиш операциялари бундан мустасно .

ҚҚС тўловчиси бўлмаган солиқ агентлари ҳисоботни солиқ тўланган ойдан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай тақдим этадилар ;

Эътибор беринг

2025 йилдан солиқ агентлари давлат мулкини реализация қилиш операциялари бўйича ҚҚС тўламайдилар, чунки 2025 йил 1 январдан бу операциялар бўйича имтиёз берилган  ;

 

  • айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлмаган юридик шахслар томонидан солиқ даври учун солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан ошадиган, 2025 йил август ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлаш .

Солиқ даври учун солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кам бўлган айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлмаган юридик шахслар, шунингдек, айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳар чорак учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида бўнак тўловларини тўлайдилар;

 

  • солиқ агентлари томонидан 2025 йил июль ойи учун норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботни тақдим этиш .

Солиқ норезидентга даромадлар тўланган куннинг эртасидан кечиктирмай тўланади ;

 

  • солиқ агентлари томонидан 2025 йил июль ойи учун дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботларни тақдим этиш (қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар бундан мустасно)  .

Солиқ дивидендлар ва фоизларни тўлаш санасидан кечиктирмай тўланади ;

 

  • юридик шахслар томонидан 2025 йил июль ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисобот тақдим этиш ва солиқни тўлаш ;

 

  • ҚҚС тўловчилар томонидан 2025 йил июль ойи учун онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатиш  .

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар учун 2025 йил июль ойи учун хатоларни тузатишнинг сўнгги куни  .

 

23 август сўнгги кун (23 август – шанба бўлганлиги сабабли 25 августга кўчирилади **):

  • 2024 йил учун тузатишларни ҳисобга олган ҳолда жами даромади 10 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар томонидан 2025 йил август ойи учун фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлаш .

Агар ҳар ойлик бўнак тўлови суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса,  тегишли чоракда бўнак тўловлари тўланмайди.

Жорий чорак давомида жами даромади 10 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар, шу жумладан янги ташкил этилганлар, бундай ошиш юз берган тўлиқ чорак ўтганидан кейин ойлик бўнак тўловларини тўлайдилар .

 

25 август сўнгги кун:

  • ходимларнинг меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ меҳнатда жароҳатланиш ёки касб касаллиги оқибатида ногиронлик, боқувчисини йўқотганлик муносабати билан тайинланган ва тўланган пенсиялар бўйича Пенсия жамғармасининг 2025 йил июль ойи учун харажатларини қоплаш маблағларини тўлаш .

 

31 август – сўнгги кун (31 август - якшанба, 1 сентябрь эса - дам олиш куни бўлганлиги сабабли 2 сентябрга кўчирилади**):

  • юридик шахслар томонидан 2025 йил учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ер солиғининг бир қисмини (йиллик сумманинг 30%и) тўлаш .

Йиллик солиқ суммасининг қолган қисми 1 декабргача тўланади.

 

* Кунлар билан ҳисобланадиган муддат агар календарь кунларида белгиланмаган бўлса, иш кунларида ҳисобланади. Бунда қонунчиликка мувофиқ дам олиш ва (ёки) ишланмайдиган байрам куни деб эътироф этилмаган кун иш куни  ҳисобланади .

** Агар муддатнинг сўнгги куни қонун ҳужжатларига мувофиқ дам олиш ва (ёки) ишланмайдиган кунга тўғри келса, муддат тугайдиган кун дам олиш ва (ёки) ишланмайдиган кундан кейинги иш куни ҳисобланади  .

 

 

 

2025 йил 2025 йил 2025 йил /ru/publish/doc/text210215_2025_yil_avgust_oyi_uchun_bosh_buhgalter_rejasi