Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
2025 йил 11 сентябрь куни Марказий банк асосий ставкани йилик 14% даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Buxgalter.uz ставка миқдори нимага таъсир қилиши ва қайси ҳисоб-китобларда ишлатилишини эслатади:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Telegram каналимизга обуна бўлинг.
Марказий банкнинг асосий ставкаси қуйидагиларда қўлланилади:
- фоизсиз қарзлар (қайтариш асосида молиявий ёрдам) ва шартнома бўйича фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкасидан паст бўлган фоизли қарз маблағлари бўйича солиққа тортиш мақсадларида даромадларни ҳисоблашда. Буни амалий мисолларда «Қарз олувчида даромад ва харажатларни қандай ҳисобга олиш ва солиққа тортиш керак» тавсиясида кўриш мумкин > > >
- солиқ тўлаш муддатларини узайтиришда айрим ҳолларда фоизларни ҳисоблаш учун. Мисолни бу ерда кўриш мумкин > > >
- иш ҳақи ва бошқа тўловларни кечиктиришда фоизлар (компенсация)ни ҳисоблашда. Ҳисоблаш тартиби – тавсиямизда > > >
- қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда. Хўжалик субъектининг банк ҳисобварақлари бўйича операцияларини ноқонуний тўхтатиб туриш учун компенсация ҳисоблаш мисоли бу ерда > > >
Марказий банк бошқарувининг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги мажлиси 2025 йил 23 октябрга белгиланган.
![]()