Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
Soliq мобил иловасининг янгиланган версиясида (2.0.18-версия) маиший фойдаланувчилар электр энергиясининг кунлик ва ойлик истеъмолини кузатишлари мумкин.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида.
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
1. Илованинг бош саҳифасидан «Менинг уйим» бўлимига киринг.
2. Агар сиз бир неча кўчмас мулк объектининг эгаси бўлсангиз, керакли объектни танланг.
3. Ушбу хизмат орқали тўлаш учун мавжуд коммунал хизматлар орасидан «Электр энергияси» кичик бўлимини топинг ва унга киринг.
4. «Электр энергияси» коммунал тўлови бўйича шахсий ҳисобварақ рақамини киритинг ва кейин мавжуд функционалдан фойдаланинг. Ушбу хизмат ёрдамида истеъмолни тўлаш ва кузатиш мумкин:
«Менинг уйим» орқали қуйидагилар учун тўлаш мумкин:
– мол-мулк солиғи;
– электр энергияси;
– табиий газ;
– совуқ сув;
– иссиқ сув;
– маиший чиқиндиларни олиб кетиш (ахлат);
– интернет;
– шаҳар телефонияси;
– телевидение;
– УЖМШ.
Бунинг учун бир марта шахсий ҳисобварақлар, бошқа зарур маълумотлар ва банк картасини қўшиш (агар илгари қўшилмаган бўлса) етарли.
Агар коммунал хизматлар бўйича қарз бўлса, бу тўғрисидаги хабарнома «Менинг уйим»нинг бош белгисида акс этади.
Тўловлар тўғрисидаги маълумотлар «Тўловларни мониторинг қилиш»да сақланади.
Buxgalter.uz тавсия этади
![]()