Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоб-китобининг иловаларида нима ўзгаради

preview

«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга тузатишлар киритилган Солиқ қўмитасининг қарори лойиҳаси 2 октябрга қадар ҚҲТБТда муҳокама қилинмоқда.

Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Тузатишлар Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоб-китобининг 3 ва 4-иловаларига тааллуқли.

3-илованинг 48-сатрида (гипс тоши, гипс ва ангидрид, ганч) «Ҳисоб-китобда кўрсатилиши лозим бўлган ўлчов бирлиги» графасидаги «куб метр» сўзи «тонна» сўзи билан алмаштирилади.

Шунингдек 4-илова («Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоб-китобида кўрсатиладиган ўлчов бирликлари» маълумотномаси) СК 452-моддасига мувофиқ келтирилади – айрим тур қурилиш материаллари учун ўлчов бирликлари қисмида (гипс тоши, гипс-ангидрид ва ганч учун – тонна, оҳак ишлаб чиқариш учун мўлжалланган оҳактош, мергель ва темир сақловчи қўшимчалар учун – куб метр).

Ўзгартиришлар киритилгандан кейин маълумотнома қуйидаги кўринишда бўлади:

 

Солиқ солинадиган объектнинг номи

Ҳисоб-китобда кўрсатилиши лозим бўлган ўлчов бирлиги

 

Энергия манбалари:

х

1

Табиий газ

куб метр

2

Утилизация қилинган табиий газ, реализация қилинган ҳажми бўйича

куб метр

3

Ер остига жойлаштирилган газ

куб метр

4

Газ конденсати

тонна

5

Нефть

тонна

6

Кўмир

тонна

7

Ёнувчи сланслар

тонна

 

Қимматбаҳо металлар:

х

8

Олтин

кг.

9

Кумуш

тонна

10

Палладий

кг.

11

Платина ва платина гуруҳи

кг.

12

Осмий

кг.

13

Бошқа қимматбаҳо металлар

тонна

 

Рангли металлар

х

14

Мис

тонна

15

Молибден

тонна

16

Қўрғошин

тонна

17

Рух

тонна

18

Никель

тонна

19

Кобальт

тонна

20

Қалай

тонна

21

Сурма

тонна

22

Симоб

тонна

23

Алюминий

тонна

24

Бошқа рангли металлар

тонна

 

Радиоактив металлар, нодир элементлар ва нодир ер элементлари

х

25

Вольфрам

тонна

26

Уран

тонна

27

Торий

тонна

28

Радий

тонна

29

Рений, селен, теллур, индий, висмут, тантал, ниобий, бериллий, литий, рубидий, цезий, галлий, титан, цирконий, гафний, таллий, кадмий

тонна

30

Лантан ва лантаноидлар, иттрий, скандий

тонна

31

Бошқа радиоактив металлар, нодир элементлар ва нодир ер элементлари

тонна

 

Нодир тош хом ашёси

х

32

Фируза, лиственит, родонит, змеевик, марвор йўл-йўл ақиқ, кўк ақиқ, яшма, халцедон, ақиқ, гематит ва бошқа қимматбаҳо, ярим қимматбаҳо ва безакли тошлар – хом ашё

тонна

 

Қора металлар

х

33

Темир, титан, марганец, хром, ванадий ва бошқа қора металлар

тонна

 

Кон-кимё хом ашёси

х

34

Минерал пигментлар

куб метр

35

Йод

куб метр

36

Минерал тузлар (тош туз (овқатга ишлатиладиган), калий тузи, сульфат тузи), карбонат хом ашёси (оҳактош, доломит), минерал ўғитлар (глауконит, фосфоритлар ва б.) ва бошқа кон-кимё хом ашёси

куб метр

 

Кон-руда хом ашёси

х

37

Эрувчан шпат

куб метр

38

Дала шпати хом ашёси

тонна

39

Кварц ва кварцит

тонна

40

Каолин (реализация қилинган ҳажми бўйича)

тонна

41

Табиий графит

тонна

42

Шиша хом ашёси

тонна

43

Кварц қум

тонна

44

Брусит мармар

тонна

45

Тальк ва тальк тоши

тонна

46

Тальк-магнезит

тонна

47

Волластонит

куб метр

48

Асбест

тонна

49

Барит

тонна

50

Вермикулит

тонна

51

Қолиплаш хом ашёси

куб метр

52

Фелзит

тонна

53

Серпентинит ва бошқа кон-руда хом ашёси

куб метр

 

Норуда қурилиш материаллари

х

54

Цемент ишлаб чиқариш учун мўлжалланган оҳактошдан ташқари цемент хом ашёси

куб метр

55

Цемент ишлаб чиқариш учун оҳактош

тонна

56

Арраланадиган оҳактош, оҳактош, чиғаноқтош, оҳактош (цемент ва оҳак ишлаб чиқариш учун мўлжалланган оҳактошдан ташқари), доломит, майда қурилиш тоши, базальт, гранодиоритлар, граносиенитлар, сиенитлар, порфиритлар, диабаз-порфиритлар, габбро, сланец жинслари, карбонат хом ашёси, травертин

куб метр

57

Табиий безак тошидан блоклар

куб метр

58

Мармар

куб метр

59

Гранитлар

куб метр

60

Гипс тоши, гипс ва ангидрид, ганч

тонна

61

Ғишт-черепица хом ашёси, лёсслар ва лёссимон жинслар

куб метр

62

Қурилиш қуми, қумтошлар, қум-шағал аралашмаси

куб метр

63

Оҳак ишлаб чиқариш учун мўлжалланган оҳактош, фарфор хом ашёси, керамзит хом ашёси, мергель, аргиллитлар, вулқон жинслари, пелит туффитлари, базальт, диабаз, глей, андезито-базальт минерал тола ишлаб чиқариш учун, темир сақловчи қўшимчалар, магнетит-гематит жинслари ва бошқа норуда қурилиш материаллари, шунингдек кенг тарқалган фойдали қазилмалар

куб метр

 

2. Техноген минерал ҳосилалардан ажратиб олинган фойдали қазилмалар

куб метр

 

 

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text210645_er_qaridan_foydalanganlik_uchun_soliq_hisob-kitobining_ilovalarida_nima_uzgaradi