Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
Кичик корхона – айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси Uzum Market орқали товар сотади. Бошқа даромадлар мавжуд эмас. Бунда корхона электрон тижорат субъектларининг миллий реестрида ҳисобда турмайди. У электрон тижорат субъекти сифатида 3 фоиз ставка бўйича айланмадан олинадиган солиқ тўлаши мумкинми?
Buxgalter.uz тушунтиради:
Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
– Ҳа, электрон савдо билан шуғулланувчи айланмадан олинадиган солиқ тўловчилари жорий ҳисобот (солиқ) даври якуни бўйича ушбу фаолият туридан олинган даромадлари жами даромаднинг камида 90 фоизини ташкил этган тақдирда 3 фоиз пасайтирилган солиқ ставкасини қўллаш ҳуқуқига эга.
Демак, агар корхонанинг барча даромадлари товарларнинг электрон савдосидан олинган бўлса, уларга 3 фоиз ставка бўйича солиқ солинади.
Интернет-савдода (электрон тижоратда) ҳисобга олишнинг ўзига хос хусусиятларини – мисоллар билан – тавсиямизда батафсил кўриб чиқамиз > > >
Жумладан – электрон тижоратда солиқ солиш ва экспортнинг ўзига хос хусусиятлари билан танишамиз.
Buxgalter.uz тавсия этади
![]()