Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
My.gov.uz портали «Оила маълумотларини таҳрирлаш» хизмати ёрдамида оила таркиби ҳақидаги маълумотларни текшириш ва нотўғри маълумотларни тузатиш мумкинлигини эслатиб ўтди. Бу билан фойдаланувчилар давлат маълумотлар базаларини актуализация қилишга ҳисса қўшадилар.
Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
«Оила маълумотларини таҳрирлаш» бепул хизматидан my.gov.uz сайтидаги фойдаланувчининг шахсий кабинетида фойдаланиш мумкин. Унинг ёрдамида нотўғри маълумотларни ўзгартириш ёки ўчириш мумкин.
Скринлар билан қадамма-қадам йўриқномани бу ерда эълон қилганмиз > > >
Эътибор беринг
Вақти-вақти билан барча «кабинет»ларингизни ва шахсий маълумотларингизни текшириб, барчасини ўз вақтида тузатинг!
Агар киритилган ўзгартиришлар тасдиқланса, ахборот 24 соат ичида янгиланади. Нотўғри маълумотлар киритилган тақдирда, ариза рад этилади.
Қизиғи шундаки, баъзи фойдаланувчилар – хизматдан фойдаланганлар умумий сонининг аҳамиятсиз қисми - унга паст баҳо бериб, натижа йўқлигини маълум қилишди. Бу ҳолатда тўғридан-тўғри ФҲДЁ органларига мурожаат қилиш, «17-сон шакл»ни, вазиятга қараб – бошқа ҳужжатларни олиб келишдан бошқа илож қолмайди.
Buxgalter.uz тавсия қилади
Юлия ТАРШИЛОВА тайёрлади