Ўзбекистонда банк карталарининг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидаларида нималар ўзгарди

preview

Юридик шахсларга ичимлик ва оқова сув хизматлари учун корпоратив карталар ёрдамида тўловларни амалга оширишга, шу жумладан жойларда тўловни амалга оширишга рухсат берилди. Ўзини ўзи банд қилган шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун эса уларнинг фаолияти билан боғлиқ ҳисоб-китоблар учун махсус «бизнес-карта» жорий этилмоқда.

Ҳужжат 12 ноябрдан кучга кирди. Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида:

Қонунчиликдаги муҳим ўзгаришларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Марказий банк Бошқарувининг қарори (11.11.2025 й. АВ рўйхат рақами 3294-3-сон) билан Ўзбекистон ҳудудида банк карталарининг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди. Асосий жиҳатларни келтириб ўтамиз:

  • Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар энди карта ҳисобварағини нафақат исталган талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидан, балки кредит (қарз) ёки транзит ҳисобварақларидан ҳам тўлдиришлари мумкин. Ҳисобварақ илгаригидек карта ҳисобварағини очган юридик шахс ёки ЯТТнинг тўлов топшириқномаси асосида тўлдирилади.
  • Юридик шахсларга корпоратив карталардан нафақат электр энергияси ва табиий газ учун, балки ичимлик ва оқова сув хизматлари учун ҳам тўловларни амалга оширишга, шу жумладан – жойларда тўловни амалга оширишга рухсат берилди.
  • Ўзини ўзи банд қилган шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун махсус «бизнес-карта» жорий этилади. Ўзини ўзи банд қилган шахслар ва ЯТТлар унинг ёрдамида нафақат Ўзбекистон ҳудудидаги тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ тўловларни тўлашлари, балки зарур ҳолларда пул маблағларини нақдлаштиришлари ҳам мумкин.
  • Тўлов тизимларига шахсий банк карталарини олдиндан эмиссия қилишга рухсат берилди. Бундай карталарда сақловчининг исми ва фамилияси бўлмайди, улар фойдаланувчилар идентификацияланганидан кейин фаоллаштирилади.
  • Ижтимоий ва бошқа тўловларни олувчилар учун янги восита – «ижтимоий банк картаси» жорий этилмоқда.
  • Вояга етмаган шахсларга шахсий банк карталарини бериш қисмида ўзгаришлар бундай мижозларга банк ҳисобварақларини очишнинг янги шартлари билан боғлиқ. Хусусан, 14-18 ёшли ўсмирлар банк карталарини мустақил равишда олишлари мумкин бўлади. Агарда вояга етмаган шахс 14 ёшга тўлмаган бўлса, ота-онасидан бирининг (унинг ўрнини босувчи шахснинг) ёзма розилиги ва аризаси талаб қилинади.

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text211849_uzbekistonda_bank_kartalarining_chiqarilishi_va_muomalada_bulishi_qoidalarida_nimalar_uzgardi