Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
25.12.2025 йилдаги ЎРҚ-1104-сон Қонун билан Солиқ кодексига муайян шартларда хизматлар соҳаси учун ижтимоий солиқ бўйича имтиёзларни узайтирувчи норма киритилди.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
Қонунчиликдаги муҳим ўзгаришларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
2022 йил 1 апрелдан 2025 йил 1 январга қадар хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари ижтимоий солиқни 1 фоиз ставкада тўлаган. Мазкур имтиёз СК 483-моддаси 20-қисмига нисбатан қўлланилган:
- чакана савдо ва умумий овқатланиш;
- меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш);
- автомобилда йўловчи ва юк ташиш;
- автотранспорт воситаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш;
- компьютер хизматлари;
- маиший техникани таъмирлаш;
- агро ва ветеринария хизматлари;
- кўнгилочар марказлардаги хизматлар.
Имтиёзни 2028 йил 1 январгача узайтириш Президентнинг 27.02.2025 йилдаги ПҚ-78-сон қарорининг 3-4-бандларида назарда тутилган, бироқ фақат қуйидаги шартларга риоя этилган тақдирда:
- 30 ёшгача бўлган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар бўйича;
- ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақи МҲТЭКМнинг 2,5 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланади;
- жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича фаолиятнинг белгиланган турларидан олинган даромадлар жами даромаднинг камида 60 фоизини ташкил этади.
Ходимлар сонини яшириш фактлари аниқланган тақдирда, имтиёзнинг амал қилиши тугатилади.
![]()