Янгиликлар
Дата публикации 10.09.2021
Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг X съезди доирасида Президент ўз сайловолди дастурининг асосий йўналишларини тақдим этди. Солиқ ставкаларининг айрим турлари пасайтирилиши эълон қилинди. ... 

Дата публикации 08.09.2021
Бу Президентнинг 07.09.2021 йилдаги “Солиқ мажбуриятларини бажаришда тадбиркорлик субъектларига янада қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида назарда тутилган. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди: ... 

Дата публикации 01.09.2021
27 август куни сенаторлар томонидан Тошкент шаҳрининг 4 та тумани ҳамда Тошкент вилоятининг 4 та тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги қарор қабул қилинди. Ўзгартиришлар дахл қиладиган фуқаролар ва юридик шахслар кадастр ҳужжатларини ва транспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказишларига тўғри келади. Батафсил –¬ buxgalter.uz шарҳида: ... 

Дата публикации 24.08.2021
Хушхабар: бухгалтерлар ҳам бироз дам олишлари мумкин! Қўшимча дам олиш кунларини ҳисобга олган ҳолда 1 дан 5 сентябрга қадар давом этадиган Мустақиллик кунини нишонлаш муносабати билан Давстатқўм 5 та ҳисоботларни топшириш муддатларини - 8 сентябрга қадар (8 сентябрь ҳам киради) кўчирди. ... 

Дата публикации 24.08.2021
Божхона назорати остидаги товарларга нисбатан юк операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (20.08.2021 йилдаги 531-сон ВМҚга 1-илова). Ҳужжат 2021 йил 22 ноябрда кучга киради. ... 

Дата публикации 23.08.2021
Президент Шавкат МИРЗИЁЕВ тадбиркорлар билан учрашувда солиқ ва божхона қонунчилигидаги ўзгартиришларни эълон қилди. Энг кўп қизиқиш уйғотадиганларини санаб ўтамиз: ... 

Дата публикации 20.08.2021
0239-07/4-сон СанҚваНга (рўйхат рақами 31, 19.07.2021 й.) киритилган қўшимчада кўрсатилган ташкилот ходимлари вакцина олишдан бош тортганлиги учун ишдан четлаштирилиши мумкин. Меҳнат кодексининг 113-моддаси 3-қисмига киритилган ўзгартиришлар ҳам бундан далолат беради. Буни қандай амалга ошириш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бошқармаси бошлиғи Александр НАВОТНИЙ ва «Норма» компанияси эксперти Ленара ХИКМАТОВА сўзлаб бердилар: ... 

Дата публикации 19.08.2021
Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси, Ўзбекистон Аудиторлар палатаси, Ўзбекистон бухгалтерлар Федерацияси ва “Солиқ ва божхона хабарлари” газетаси таҳририяти сизни: “Энг яхши бухгалтер - 2021”, “Энг яхши аудитор - 2021” ва “Энг яхши ички аудитор - 2021” республика танловларида иштирок этишга таклиф қилади. Барча танлов иштирокчиларига муваффақият тилаймиз! Биз сизга ишонамиз ва ҳар бир иштирокчини қўллаб-қувватлаймиз! ... 

Дата публикации 18.08.2021
2021 йил 1 сентябрдан иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори оширилди. Тегишли Фармон Президент томонидан 17.08.2021 йилда имзоланди. Бюджет ташкилотлари ходимлари иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар 1,1 баробарга оширилди. Иш берувчиларга иш ҳақини МҲЭКМдан кам бўлмаган ҳолда тўлашни таъминлаш тавсия қилинди. Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида. ... 

Дата публикации 16.08.2021
ДСҚ солиқ тўловчи-юридик шахсларга эътибор қаратдики, 2021 йил 31 июлдан шахсий кабинетларга ҳисоб маълумотларини текшириш ва тасдиқлаш ёки зарур ўзгаришларни киритишни сўраб, огоҳлантириш юборилган. 17 856 респондентдан 114 таси бунга муносабат билдирди. ... 

Дата публикации 13.08.2021
ДСҚ солиқ органларидаги алоҳида бўлинмалар (филиаллар ва ваколатхонлар)ни ҳисобга олиш ва улар томонидан солиқ тўлаш қоидаларига тушунтириш берди. ... 

Дата публикации 12.08.2021
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси тадбиркорликни қўллаб-кувватлаш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашга қаратилган қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилди. ... 

Дата публикации 06.08.2021
Президентнинг “Aудиторларни сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди (ПҚ-5210-сон, 04.08.2021 й.). Аудиторлик фаолиятини тартибга солишга у қандай янгилик киритиши ҳақида, buxgalter.uz илтимосига биноан молия вазири ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ гапириб берди: ... 

Дата публикации 05.08.2021
Вазирлар Маҳкамаси “Кўчма савдо фаолиятига замонавий ахборот технологияларини янада кенг жорий этиш ҳамда савдо автомати орқали чакана савдо фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни тасдиқлади (485-сон ВМҚ, 03.08.2021 й.). Ҳужжатга асосан мобиль савдо фаолиятини рўйхатдан ўтказиш соддалаштирилмоқда. Ҳужжатнинг асосий қоидалари - buxgalter.uz шарҳида. ... 

Дата публикации 04.08.2021
Давлат хизматлари агентлигининг расмий сайтида давлат реестридан чиқариладиган тадбиркорлик субъектлари рўйхати эълон қилинган. Уларнинг барчаси 3 йилдан ортиқ молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаяпти. Ушбу субъектларнинг таъсисчилари ва раҳбарларида ўз тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини тиклаш имконияти ҳали ҳам мавжуд. ... 

Дата публикации 03.08.2021
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида ичимлик маҳсулотларининг истеъмол қадоқларига депозит тизимини ихтиёрий жорий этиш тўғрисида”ги қарори имзоланди (468-сон, 28.07.2021 й.). Таранинг депозит тизими қандай ишлаши ва ким унинг иштирокчиси бўлиши ҳақида - buxgalter.uz шарҳида. ... 

Дата публикации 29.07.2021
1 августдан қонунчиликка навбатдаги ўзгартиришлар тўплами кучга киради. Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида. ... 

Дата публикации 15.07.2021
Диққат! 20, 21 ва 22 июль байрам ва ишланмайдиган кунларга тўғри келади. Шу боис солиқ ҳисоботларининг баъзи шаклларини тақдим этиш ва солиқларни тўлаш 23 июлга кўчирилади (СК 5-м. 7-8-б.) (СК 86-м. 6-қ.). ... 

Дата публикации 15.07.2021
Молия вазирлиги Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича ўқитиш ва бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга мувофиқ МҲХС бўйича имтиҳон топшириш харажатларини қоплаб беради. ... 

Дата публикации 08.07.2021
Didox фойдаланувчилари энди бевосита Didox сайти ёки ўзининг 1С дастурида терминаллар ва корпоратив банк карталари мониторингини амалга оширишлари мумкин. ...