2023 йил 1 январдан бошлаб халқаро брендлар товарларининг айрим турлари бўйича импорт божхона божининг пасайтирилган ставкалари қўлланилади. Вазирлар Маҳкамасининг 09.03.2023 йилдаги 99-сон қарори билан Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Тафсилотлар norma.uz порталида келтирилади: ...
2023 йил 1 майдан бенефициари бюджет ва корпоратив буюртмачи ҳисобланган айрим тўловлар бўйича тўлов хизматлари кўрсатганлик учун воситачилик ҳақи тўлов шаклидан қатъи назар тўловчи – жисмоний шахсдан эмас, балки тўлов суммасидан чегириб қолиш йўли билан ундирилади. Бунда, воситачилик ҳақи миқдори тўлов суммасининг 1%игача, бироқ Марказий банк томонидан белгиланадиган чегаравий миқдорлардан кўп бўлмаган миқдорда бўлиши мумкин. ...
2023 йил 1 июлдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан янги турдаги жавобгарлик ва жазо чораларини жорий этишга уч йиллик мораторий ўрнатилади. Бу ҳақда Президентнинг 28 февраль куни имзоланган Фармонида сўз юритилади. ...
Buxgalter.uz қонун ҳужжатларига ўзгартиришларнинг анъанавий ҳар ойлик шарҳини тақдим этади. Қулайлик учун биз 2023 йил 1 мартдан кучга кирган нормаларни жадвалга тўпладик: ...
Электр энергетика тизимига юкламани пасайтириш учун давлат қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларидан фойдаланувчи тадбиркорларни рағбатлантиради.
Нафақат имтиёзлар, балки мажбуриятлар ҳам қўшилади. Бу Президентнинг “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-57-сон қарорида назарда тутилган. ...
2023 йил 1 мартдан бошлаб Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясига “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ, “Ўзтрансгаз” АЖларнинг электр энергияси ва табиий газни назорат қилиш ҳамда ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимларидаги ёқилғи-энергия ресурслари истеъмоли тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланиш имконияти яратилади.
Ушбу инспекциянинг ходимлари сутканинг исталган вақтида истеъмолчиларнинг (аҳолидан ташқари) ёқилғи-энергия ресурсларини ҳисобга олиш ускуналари, схемалари ҳамда қурилмаларини тўсқинликсиз бориб кўришга ҳақли.
Буларнинг барчаси Президентнинг 13.02.2023 йилдаги “Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-54-сон қарорида назарда тутилган. Бу ҳақда norma.uz портали ёзади: ...
Ўзбекистоннинг резидентлари томонидан таъсис этилган юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар 2023 йил 1 майдан бошлаб банкда ҳисобварақларни фаолиятнинг ҳар қандай босқичида масофадан туриб очишлари мумкин. Бу янги Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқномада назарда тутилган. ...
Давлат активларини бошқариш агентлиги Ўзбекистон Республикасида 2023 йил учун кўчмас давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини эълон қилди. ...
Солиқ қўмитаси 2023 йил 1 октябрга қадар тажриба тариқасида олди-сотди битимлари солиқ узилишига (ҚҚС кам тўланганлигига) олиб келган корхоналарга нисбатан солиқ текширувларини тайинлайди. Бундай текширувларга кимлар тушади – фақат ҳуқуқбузарларми ёки уларнинг контрагентлари ҳам тушадими?
Солиқ идораси тушунтирди: ...
Президентнинг 10.02.2023 йилдаги ПФ-21-сон Фармони тадбиркорлик субъектларини кичик, ўрта ва йирик бизнесга ажратиш мезонларини белгилади. Корхонага солиқ солиш, имтиёзлар ва преференциялар унинг таснифланишига боғлиқ бўлади. ...
2023 йил 1 февралдан қонун ҳужжатларига ўзгартиришларнинг навбатдаги тўплами кучга киради. Бу сафар улар камроқ ҳамда кичик ва ўрта корхоналарнинг ССП аъзолигига, заргарлик буюмларини олиб чиқиш қоидалари, заргарлар учун банк кафолатлари ва адвокатлар фаолиятининг айрим жиҳатларига дахл қилади. ...
2023 йилнинг 1 апрелидан бошлаб УФда чет эл инвестициялари улуши камида 33% бўлган корхоналар ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун Ўзбекистонга мол-мулкни олиб киришда СК бўйича божхона божи бўйича имтиёзга эга бўлмайдилар. Тўғри, бунда маълум шарт мавжуд: 2023 йилнинг 1 январига қадар хорижий инвестор ҳамда инвестициялар ва инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш соҳасида ваколатли давлат органи ўртасида тузилган инвестиция шартномаларида бошқача қоида назарда тутилган бўлиши мумкин.
Солиқ кодексига тузатишлар киритилиши билан кучга кирган бошқа ўзгартиришлар тўғрисида – buxgalter.uz шарҳида: ...
СКга тузатишлар киритилиши билан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ қисмида ҳам кўп нарса ўзгаради: тўловчилар доираси кенгайтирилмоқда, ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлаш муддатларига тузатиш киритилмоқда, ставкалар индексация қилинмоқда: ...
Ер солиғи қисмида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ҳисобот тақдим этиш ва солиқни тўлаш муддатлари ва айрим объектлар бўйича солиқ ставкалари ўзгартирилди: ...
СКга ўзгартиришлар ва қўшимчалар ўтаётган йилнинг сўнгги кунида тасдиқланди. Бу ҳақда Молия вазирлиги Юридик ва жисмоний шахсларга солиқ солиш
ҳамда божхона имтиёзларини қўллаш тартибига киритилаётган ўзгартиришлар тўғрисида Ахборот хабарини эълон қилган ҳолда маълум қилди.
Ҳужжатнинг асосий қоидаларини эълон қиламиз: ...
2023 йил анъанавий тарзда Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритиш билан бошланди. Уларни тезроқ тушуниб олиш учун “Норма” экспертларининг йўл-йўриқларидан фойдаланинг. Ушбу материалда – фойда солиғи бўйича сақлаб қолинадиган ва янги қоидалар: ...