Қонунчиликдаги янгиликлар
Дата публикации 30.01.2025
ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида онлайн-аукционлар ғолиблари қайта рўйхатдан ўтишлари керак. Янгидан рўйхатдан ўтган юридик шахс қайта рўйхатдан ўтган кундан бошлаб 10 кун ичида кўчмас мулкни ижарага олиш ёки текин фойдаланиш шартномасини тузиши шарт. Бу ва бошқа янгиликлар 22.01.2025 йилдаги ВМҚ-30-сон қарори билан назарда тутилган. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Дата публикации 30.01.2025
Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар рецептсиз дори воситалари нархларини давлат томонидан тартибга солишни бекор қилиш ва фармацевтика корхоналарининг барқарорлик рейтинги асосида экспортни молиявий қўллаб-қувватлашни назарда тутади. Бу 28.01.2025 йилдаги ПФ-13-сон Президент Фармонида кўзда тутилган. Тафсилотларни norma.uz портали келтиради. Фармон 2025 йил 29 январдан кучга кирди: ... 

Дата публикации 28.01.2025
IT-парк резидентлари учун солиқларга оид ўзгаришлар, экспортчилар учун субсидия ва компенсацияларнинг бекор қилиниши, темир йўл чипталари нархининг ошиши ва 2025 йил 1 февралдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги бошқа янгиликлар ва ўзгаришларни бизнинг шарҳимизда ўқинг: Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг. ... 

Дата публикации 22.01.2025
18.01.2025 йилдаги ВМҚ-18-сон қарори билан Ҳукуматнинг айрим қарорларидан ЖСТ битимларига мувофиқ экспортни қўллаб-қувватлаш чоралари чиқариб ташланмоқда. ... 

Дата публикации 20.01.2025
Хўжалик юритувчи субъектларнинг коммунал хизматлар (электр энергияси, газ таъминоти) учун тўловлари уларнинг асосий ҳисобрақамига келиб тушган маблағлар доирасида навбатдан ташқари амалга оширилади. Бу МБ бошқаруви, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитасининг қўшма қарори билан белгиланган. Norma.uz портали батафсил маълумот бермоқда: ... 

Дата публикации 14.01.2025
Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, ҳужжатга божхона ва солиқ органлари ўртасида ҚҚСни ўзаро ҳисоб-китоб қилиш учун тўлов коди қўшилди, декларантнинг ҳуқуқий мақоми қисмида ўзгаришлар бор, янги божхона постлари қўшилди ва ҳ.к. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида. ... 

Дата публикации 13.01.2025
Солиқ қўмитаси матбуот хизмати «Soliq qo'mitasi matbuot kotibi» гуруҳида Ўзбекистон бўйича 2025 йил учун оширувчи коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда ижара тўловининг энг кам ставкаларини – ҳудудлар кесимида (Сурхондарё вилоятидан ташқари) эълон қилди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Дата публикации 10.01.2025
24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1014-сон Қонун кам таъминланган оилалар аъзолари ва ёшларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ бўйича имтиёзлар тақдим этди. Buxgalter.uz илтимосига кўра Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ тафсилотларни маълум қилди: ... 

Дата публикации 10.01.2025
24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1014-сонли Қонун ҚҚС бўйича имтиёзни қўллаш мақсадида ХМИ ва ХҲМТ маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган инфратузилма лойиҳалари рўйхатини белгилади. Buxgalter.uz илтимосига кўра Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мутахассислари тафсилотларини тушунтириб берди: ... 

Дата публикации 10.01.2025
2024 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-1014-сон қонун йўловчи ташиш хизматлари бўйича ҚҚС имтиёзини бекор қилди. Бекор қилиш сабабларини buxgalter.uz илтимосига кўра Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мутахассислари тушунтириб беришди: ... 

Дата публикации 09.01.2025
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Умид ХАМРОЕВ buxgalter.uz илтимосига кўра СКда 2025 йилда ер қаърига солиқ солишга оид ўзгаришлар ҳақида маълумот берди: ... 

Дата публикации 09.01.2025
Ўзбекистондаги иш берувчилар меҳнат муносабатларини, шу жумладан электрон меҳнат шартномаларини «ЯММТ» ИДАКда рўйхатдан ўтказишлари шарт. Бу 27.12. 2024 йилдаги ВМҚ-891-сон қарорда назарда тутилган. Иш берувчилар меҳнат шартномаларини айнан электрон шаклда тузишлари шартми? Buxgalter.uz бу масалани «Norma» юристларидан аниқлаштирди: ... 

Дата публикации 09.01.2025
2025 йилда жисмоний ва юридик шахслардан ер солиғини ундириш бўйича Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришлар ҳақида buxgalter.uz сўрови бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Умид ХАМРОЕВ маълумот берди: ... 

Дата публикации 09.01.2025
ҚҚС соҳасидаги янгиликлар ҳақида buxgalter.uz сўрови бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мутахассислари маълумот беришди: ... 

Дата публикации 08.01.2025
Сайёр солиқ текширувини ўтказишда солиқ органлари мансабдор шахсларининг ҳуқуқлари кенгайтирилди. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлади: ... 

Дата публикации 08.01.2025
2025 йилда маҳаллий ҳокимият органларига 27.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1011-сон қонуни билан ижара тўлови энг кам ставкаларига 2,0 гача оширувчи коэффициентларни қўллаш ҳуқуқи берилди. Бундай қарорнинг ижобий ва салбий томонларини buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА санаб ўтди: ... 

Дата публикации 08.01.2025
СКда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ солиш қисмида 2025 йилги ўзгаришлар ҳақида buxgalter.uz илтимосига кўра Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мутахассислари маълумот бердилар: ... 

Дата публикации 08.01.2025
2025 йил январида бухгалтерлар атроф-муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун Ҳисоб-китобни топшириб, компенсация тўловларини тўлайдилар. Бу ҳақда батафсилроқ маълумот беришни buxgalter.uz портали Тошкент шаҳар экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи Акмал РАСУЛОВдан илтимос қилди. ... 

Дата публикации 08.01.2025
24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1014-сон Қонунга асосан бозорлар ва савдо мажмуаларида савдо қилувчи ЯТТлар ходимлари томонидан тўланадиган ижтимоий солиқ миқдори камайтирилди. Янгилик ҳақида buxgalter.uz илтимосига кўра Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ маълумот берди: ... 

Дата публикации 07.01.2025
24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1014-сон Қонун қатъий ставкадаги ЖШДСни индексация қилди ва уларни муайян оралиқда белгилади. Янги киритилган ўзгаришлар мантиғини buxgalter.uz илтимосига кўра Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ тушунтириб берди: ...