Қонунчиликдаги янгиликлар
Материал санаси 29.12.2025
27 декабрь куни халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг VII-18-207-14-0-К/25-сонли қарори билан кўчмас мулк ва автомобилларни ижарага берувчи жисмоний ва юридик шахслар учун ижара тўловининг энг кам ставкаларига оширувчи коэффициентлар тасдиқланди. Тафсилотлар – бухгалтер.уз шарҳида: ... 

Материал санаси 29.12.2025
Якунланаётган йилнинг сўнгги кунларидаги тортишувларга сабаб бўлаётган мавзу – айланмадан олинадиган солиқ ставкаси ЯТТ ёки ўзини ўзи банд қилган шахснинг рақамли платформалар орқали жисмоний шахслар билан ёки электрон ҳужжат айланиши тизимлари орқали – юридик шахслар билан ишлаётганига боғлиқ бўладими, деган муҳим масала ечими – муваффақиятли ҳал этилди. Ҳар иккаласи учун ҳам солиқ ставкаси 1% бўлади. Buxgalter.uz илтимосига биноан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати бошқармаси бўлим бошлиғи Фазлиддин ЎКТАМОВ айланмадан олинадиган солиқ билан боғлиқ ўзгаришларга изоҳ берди: ... 

Материал санаси 29.12.2025
2026 йил учун айрим турдаги товарлар (алкоголь, тамаки маҳсулотлари) билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимларнинг чекланган ставкалари тасдиқланди (25.12.2025 й. ЎРҚ-1105-сонга 9-илова). ўтган йилги билан солиштирганда улар ўзгармади. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Материал санаси 28.12.2025
СКнинг 274-моддасига айрим тоифадаги солиқ тўловчиларга ҚҚСни тезлаштирилган тартибда қайтариш қисмига тузатишлар киритилди. Buxgalter.uz илтимосига биноан янгиликни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги солиқ-божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Ашрафхон САЛОҲИДДИНОВ тушунтирди: ... 

Материал санаси 28.12.2025
Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2026 йилга мўлжалланган асосий йўналишларида (25.12.2025 й. ЎРҚ-1108-сон) қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлаш тартибини бекор қилиш назарда тутилган. Buxgalter.uz илтимосига биноан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати бошқармаси бўлим бошлиғи Фазлиддин ЎКТАМОВ СКдаги ўзгаришларга изоҳ берди: ... 

Материал санаси 28.12.2025
2026 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги ЎРҚ-1105-сон Қонун билан 2025 йил 25 декабрда хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон ҳудудига кириши ва транзити учун йиғим ставкалари тасдиқланди. Ўтган йилга нисбатан ставкалар ўзгаришсиз қолди. Ставкаларга қўшимча тўловлар ва коэффициентлар мавжудлигини эслатиб ўтамиз: ... 

Материал санаси 28.12.2025
ЭҲФни реал вақт режимида автоматлаштирилган таҳлил қилиш тизими маълумотлари асосида ҚҚСни хавф даражасига қараб ҳисобга олиш тартиби Солиқ кодексига киритилди. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Ашрафхон САЛОҲИДДИНОВнинг шу тизимга оид шарҳини эълон қиламиз: ... 

Материал санаси 28.12.2025
Маркетплейслар орқали сотилган товарларни олиб чиқиш бўйича ҳужжатлар экспортни тасдиқловчи ҳужжатлар таркибига киритилган. Бу 25.12.2025 йилдаги ЎРҚ-1108-сон Қонунда назарда тутилган. Buxgalter.uz илтимосига биноан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги солиқ-божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Ашрафхон САЛОҲИДДИНОВ СКга киритилган тузатишларга изоҳ берди: ... 

Материал санаси 26.12.2025
25.12.2025 йилдаги ЎРҚ-1108-сон Қонун билан қимматбаҳо металлар ва тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ва ярим тайёр маҳсулотлар учун ҚҚС бўйича имтиёз бекор қилинди. Buxgalter.uz илтимосига биноан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги солиқ-божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Ашрафхон САЛОҲИДДИНОВ СКга киритилган тегишли тузатишларга изоҳ берди: ... 

Материал санаси 26.12.2025
25.12.2025 йилдаги ЎРҚ-1108-сон Қонун билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини реализация қилишда ҚҚСнинг ноль даражали ставкаси белгиланди. Buxgalter.uz илтимосига биноан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги солиқ-божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Ашрафхон САЛОҲИДДИНОВ СКга киритилган тегишли тузатишларга изоҳ берди: ... 

Материал санаси 26.12.2025
25.12.2025 йилдаги «2026 йил учун Давлат бюджети тўғрисида»ги ЎРҚ-1105-сонли Қонун билан кўчмас мулк ва автотранспорт воситаларини ижарага беришда ижара тўловининг энг кам ставкалари тасдиқланди. Ставкалар ошган бўлса-да, бу фақат асосий кўрсаткичлардир: солиқ солиш мақсадлари учун ҳақиқий сумма халқ депутатлари Кенгашлари белгилашга ваколатли бўлган оширувчи коэффициентларни инобатга олган ҳолда юқорироқ бўлиши мумкин. 2026 йилда энг кам ижара ставкалари қандай ўзгариши ва уларни қўллаш қоидалари ҳақида buxgalter.uz шарҳида: ... 

Материал санаси 25.12.2025
Президентнинг 24 декабрдаги ПФ-257-сон Фармони билан Янги йил байрами муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари белгиланди. Иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, ўзбекистонликлар ҳақиқий «Янги йил таътили»га эга бўлишди – 5 кун давомида 31 декабрдан 4 январгача узлуксиз дам олишади. Шунингдек, 2026 йилда бошқа қўшимча дам олиш кунлари ва кўчиришлар белгиланди. Тафсилотлар – buxgalter.uz сайтида: ... 

Материал санаси 25.12.2025
2026 йил 1 мартдан бошлаб товарларни чегара ўтказиш пунктларига етиб келгунига қадар олдиндан декларациялаш йўли билан «эркин муомалага чиқариш» божхона режимига жойлаштиришда божхона расмийлаштируви йиғими 20 фоизга камайтирилади. Ва – божхона тўловларини 14 кунгача бўлган муддатга бўлиб-бўлиб (кечиктириб) тўлашда фоизлар ҳисобланмайди. Бу экспорт ва импорт қилувчиларни, шу жумладан ваколатли иқтисодий операторларни бутун 2026 йил ва ундан кейинги даврда кутилаётган божхона маъмуриятчилиги соҳасидаги ўзгаришларнинг кичик бир қисмидир. Buxgalter.uz сайтида янги 17.12.2025 йилдаги ПФ-250-сон Фармонни кўриб чиқамиз: ... 

Материал санаси 24.12.2025
2026 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари ҳамда "касаллик варақалари"учун нафақаларни тўлаш тизими тўлиқ ўзгаради. Улар давлат ижтимоий суғуртаси доирасида тайинланади ва тўланади. Вазирлар Маҳкамасининг 17 декабрдаги 796-сон қарори: – нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тартибини батафсил баён этади, – муддатларни белгилайди ва иш берувчиларнинг қўшимча мажбуриятларини мустаҳкамлайди. Янги тартиб тафсилотларини buxgalter.uz сайтида кўриб чиқамиз: ... 

Материал санаси 22.12.2025
Саноат зоналари иштирокчилари томонидан тугалланмаган лойиҳаларни янги инвесторларга реализация қилишда амалга оширилган инвестицияларни баҳолаш ва қоплаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди ва кучга кирди. Ушбу ҳужжатни кўриб чиқамиз: ... 

Материал санаси 19.12.2025
Сенат 2026 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонунни маъқуллади. Энди бу ҳужжат лойиҳасини Президент тасдиқлаши керак. Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2026 йилга мўлжалланган асосий йўналишларини амалга ошириш доирасида Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ҳам кўриб чиқилмоқда. Вuxgalter.uz илтимосига биноан молиявий ҳисоб ва солиққа тортиш бўйича эксперт Умид ҲАМРОEВ улар ҳақида батафсил маълумот берди: ... 

Материал санаси 19.12.2025
Ногиронлиги бўлган шахслар учун шароитлар яратилмагани учун аниқ жарималар пайдо бўлди. Махсус хулосасиз – бешта бизнес соҳасида лицензия олиш мумкин эмас, назоратни эса алоҳида орган – Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя агентлиги қошидаги Ижтимоий инспекция амалга оширади. 17.12.2025 йилдаги ЎРҚ-1102-сон Қонун ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай муҳит талабларини расмий декларациялардан реал назорат режимига ўтказади. Ўзгаришларнинг батафсил шарҳи – buxgalter.uz сайтида. ... 

Материал санаси 16.12.2025
2026 йил январь ойида бухгалтерлар 2025 йил учун Экология ҳисоб-китобини топширадилар ва атроф-муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловларини тўлайдилар. Бу ҳақда батафсил маълумот олиш учун бухгалтер.уз портали Тошкент шаҳар экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи Акмал РАСУЛОВга мурожаат қилди. ... 

Материал санаси 15.12.2025
Яна бир янгилик – 1 январдан бошлаб мол-мулк солиғи ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг проактив тартиби жорий этилади. Кадастр маълумотларини зудлик билан қайта текширамиз: ... 

Материал санаси 12.12.2025
Бу янгиликни четлаб ўтолмаймиз: 10 декабрдан бошлаб «пилот лойиҳа» доирасида «Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 570-сонли ВМҚнинг 4-бандига кўра, Тошкент шаҳрида ва вилоятлар бўйича яна 15 та туман (шаҳар)да рецепт бўйича дори воситасини сотиб олиш учун QR-кодли электрон рецептга эга бўлиш керак. Buxgalter.uz янги тартиб қандай ишлашига аниқлик киритди: ...