Қонунчиликдаги янгиликлар
Дата публикации 14.07.2020
2020 йил 1 июлдан бошлаб Товар-моддий қийматликларни олишга ишончномалар бериш ва уларни ишончномалар бўйича бериш тартиби тўғрисида низом ва 4-сон БҲМС «Товар-моддий захиралар» ўз кучини йўқотди. Шу билан бирга янги ҳужжат – ТМЗни ҳисобга олишнинг асосий нормаларини, шунингдек уларни олишга ишончномаларни расмийлаштириш ва бериш тартибини бирлаштирган 4-сон Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти рўйхатдан ўтказилди. Молия вазирлигидаги манба buxgalter.uz учун махсус янгиликларни тавсифлаб берди. ... 

Дата публикации 10.07.2020
Давлат солиқ қўмитаси томонидан ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом қабул қилинди. Ҳужжат бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари ва нотижорат ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди. Батафсил – norma.uz ахборот-ҳуқуқий портали шарҳида. ... 

Дата публикации 29.06.2020
Солиқ кодексининг 139-моддасига мувофиқ Сайёр солиқ текширувини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ҳужжат текширув учун асос ва уни ўтказиш чоғида текширувчилар ҳаракатини тартибга солувчи СК қоидаларини аниқлаштиради. ... 

Дата публикации 18.06.2020
Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномага тузатишлар киритилди. Norma.uz шарҳловчиси Лола АБДУАЗИМОВА тафсилотларни тушунтирди: ... 

Дата публикации 14.06.2020
ҚҲТБТда молия вазирининг молиявий ҳисобот шаклларига ва уларни тўлдириш бўйича Қоидаларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги буйруғи лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. 1-сон шакл Бухгалтерия баланси, 2-сон шакл Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот ва Молиявий ҳисобот шаклларини тўлдириш бўйича қоидаларга ўзгартиришлар киритилади. Савол юзага келади: 45 ва 65-ҳисобварақлар чиқариб ташланган бўлса, энди ШЖБПҲга ажратмалар қаерда кўрсатилади? Ўзгартиришлар ҳақида батафсил – buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА шарҳида. ... 

Дата публикации 10.06.2020
2020 йил 16 августдан кучга кирадиган ташқи савдо операциялари амалга оширилишини назорат қилишнинг янги тартибини кўриб чиқамиз. ... 

Дата публикации 10.06.2020
Акциз солиғининг бекор қилиниши ва утилизация йиғимининг жорий этилиши импорт енгил автомобиллар қийматига қандай таъсир кўрсатиши ҳақида "Норма" эксперти Эльмира СИРАЗИЕВА гапириб берди: ... 

Дата публикации 09.06.2020
Давлат солиқ қўмитаси янги Солиқ тўловчилар тўғрисида ҳисоб маълумотларини юритиш ва бу маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этиш тартибини тасдиқлади. Бошқалар қаторида, ҳужжат солиқ тўловчи тўғрисидаги қайси ҳисоб маълумотлари солиқ сири ҳисобланишини белгилайди. Батафсил – buxgalter.uz шарҳида. ... 

Дата публикации 09.06.2020
Президент томонидан 8 июнь куни бизнес ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш бўйича қарор имзоланди. 2020 йил 1 июлдан ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхати кенгайтирилади. Унга бир йўла 43 та йўналиш, асосан онлайн ва медиа хизматлар қўшилди. Янги рўйхат – бу ерда. Батафсил - юридик масалалар бўйича “Норма” эксперти Олег ЗАМАНОВ шарҳида: ... 

Дата публикации 05.06.2020
Адлия вазирлигининг Телеграм-каналида Президент томонидан 2020 йил 3 июнда ПҚ-4739-сон қарор имзоланди деб маълум қилинади . ... 

Дата публикации 02.06.2020
Нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб кириладиган янги тез тиббий ёрдам автомобиллари (ТИФ ТН коди: 8703 22 101 0, 8703 23 193 0, 8703 24 101 0, 8703 31 101 0, 8703 32 191 0, 8703 33 191 0) 2022 йил 1 январгача бўлган муддатга импорт божхона божидан озод қилинди. Ушбу имтиёз Президентнинг 30.05.2020 йилдаги «Нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан тез тиббий ёрдам хизматларини кўрсатиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш тўғрисида»ги ПҚ-4737-сон қарори билан жорий этилди. ... 

Дата публикации 29.05.2020
Президент томонидан 28 май куни пандемиянинг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги Фармон имзоланди. ... 

Дата публикации 27.05.2020
Бюджет ташкилотлари ва давлат мақсадли жамғармаларининг чет эл валютасидаги операцияларини Ғазначилик бошқаради. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 23.05.2020 йилдаги янги 329-сон қарорида назарда тутилган. ... 

Дата публикации 23.05.2020
Молия вазирлиги Президентнинг 2020 йил 18 майдаги ПФ-5996-сон Фармони нормаларини қандай қўллаш ва уларни солиқ ҳисоботида қандай тўғри акс эттиришни батафсил тушунтирди. Ҳужжат вазирликнинг Телеграм-каналида эълон қилинган. Эътиборингизга тушунтириш матнини ҳавола этамиз. ... 

Дата публикации 22.05.2020
Президентнинг 19 майдаги Фармонида норма ижодкорлиги жараёнида бир қатор янгиликлар назарда тутилган. Хусусан, 1 июлдан ва 2020 йил охиригача идоравий НҲҲ қабул қилинмайди Бу қонунчиликни тизимлаштириш ва ортиқча ҳуқуқий тартибга солишни камайтириш учун зарур. Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги, шунингдек, унификация қилишни назарда тутувчи идоравий НҲҲни қабул қилиш бундан мустасно. Идоравий НҲҲ лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, қабул қилиш, ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш онлайн режимга ўтказилади. Бунинг учун ягона электрон тизим функционалидан фойдаланилади (1 июлдан бошлаб – тест тариқасида, 1 октябрдан – тўлиқ). Бошқа муҳим янгиликлар ҳақида юридик масалалар бўйича “Норма” эксперти Олег ЗАМАНОВнинг шарҳида ўқинг: ... 

Дата публикации 22.05.2020
Давлат статистика қўмитасининг қарори билан 2020 йил учун статистика ҳисоботининг иккита шакли янги таҳрирда тасдиқланди. Гап 20-сон «Маҳсулотлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини амалга ошириш тўғрисида ва 109/4-сон «Кичик саноат зона, технопарк, махсус иқтисодий зона иштирокчиси бўлган ташкилотлар ва кластерлар фаолияти тўғрисида ҳисобот» иловалари хусусида бормоқда. ... 

Дата публикации 22.05.2020
Янги Алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби, шунингдек, лицензия талаблари ва шартларини бузганлик учун қўлланадиган чоралар ва санкциялар тўғрисидаги низом тасдиқланди (20.05.2020 йилдаги 301-сон ВМҚ). ... 

Дата публикации 22.05.2020
«Давлат божи тўғрисида»ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. ... 

Дата публикации 22.05.2020
ҚҲТБТ порталида барча электрон савдо субъектларини 2021 йил 1 январдан виртуал кассага ўтишини назарда тутатиган ВМҚ лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. ... 

Дата публикации 21.05.2020
Ҳукумат томонидан Молия вазирлиги ва ДСҚга кечиктирилган дебиторлик қарзлари учун жарима санкциялари билан боғлиқ вазиятни ўрганиб чиқиш топширилди. ...