26 декабрь куни Президентнинг «2026-йилги Давлат бюджети ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-388-сон қарори қабул қилинди. Ҳужжат ЖШДСнинг қанча қисми ижтимоий суғуртага йўналтирилишини белгилаб берди, йирик солиқ тўловчилар рўйхатини тасдиқлади, IT-компаниялар томонидан имтиёзларни қўллаш шартларига тузатиш киритди.
Ушбу ва бошқа ўзгаришлар тафсилотлари – buxgalter.uz шарҳида. ...
2026 йил 1 январдан бошлаб товарларни халқаро ташишни ташкил этишда транспорт экспедицияси шартномалари асосида кўрсатиладиган транспорт-экспедиторлик хизматларига ноль даражали ставка бўйича ҚҚС солинади.
Бу 25.12.2025 йилдаги ЎРҚ-1104-сон Қонунда назарда тутилган. Батафсил – buxgalter.uz шарҳида: ...
Солиқ кодексига ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги кооперативлари ва доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш кооперативлари учун 2025 йил 1 апрелдан амалда бўлган имтиёзлар киритилди.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ...
25.12.2025 йилдаги ЎРҚ-1104-сон Қонун билан Солиқ кодексига 2025 йил 1 январдан бошлаб амалда бўлган янги боғлар барпо этиш учун товарларни импорт қилишда ҚҚС бўйича имтиёз киритилди.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ...
СКга фойда солиғини тўлашга биринчи марта ўтган солиқ тўловчилар уни тўлашдан бир йилга озод қилиниши тўғрисидаги норма киритилди.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ...
Фойда солиғи бўйича имтиёзлар фақат амортизация қилинадиган асосий воситаларнинг жадаллаштирилган амортизацияси кўринишида берилади.
Фойда солиғи бўйича имтиёзлар беришнинг янги тартиби тўғрисида – buxgalter.uz шарҳида: ...
27 декабрь куни халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг VII-18-207-14-0-К/25-сонли қарори билан кўчмас мулк ва автомобилларни ижарага берувчи жисмоний ва юридик шахслар учун ижара тўловининг энг кам ставкаларига оширувчи коэффициентлар тасдиқланди.
Тафсилотлар – бухгалтер.уз шарҳида: ...
Якунланаётган йилнинг сўнгги кунларидаги тортишувларга сабаб бўлаётган мавзу – айланмадан олинадиган солиқ ставкаси ЯТТ ёки ўзини ўзи банд қилган шахснинг рақамли платформалар орқали жисмоний шахслар билан ёки электрон ҳужжат айланиши тизимлари орқали – юридик шахслар билан ишлаётганига боғлиқ бўладими, деган муҳим масала ечими – муваффақиятли ҳал этилди. Ҳар иккаласи учун ҳам солиқ ставкаси 1% бўлади.
Buxgalter.uz илтимосига биноан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати бошқармаси бўлим бошлиғи Фазлиддин ЎКТАМОВ айланмадан олинадиган солиқ билан боғлиқ ўзгаришларга изоҳ берди: ...