2026 йилдан бошлаб бир календарь ойида бир нечта солиқ турлари бўйича ҳисоботларни кечиктирганлик учун ҳуқуқбузарга нисбатан фақат битта маъмурий жарима қўлланилади.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ...
Солиқ ставкаларини индексация қилиш ва айрим имтиёзларни чиқариб ташлаш – сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ қисмида ЎРҚ-1108-сон Қонун бўйича СКга ўзгартиришлар унчалик кўп эмас. Улар ҳақида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Ашрафхон САЛОҲИДДИНОВ сўзлаб берди: ...
26 декабрь куни Президентнинг «2026-йилги Давлат бюджети ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-388-сон қарори қабул қилинди. Ҳужжат ЖШДСнинг қанча қисми ижтимоий суғуртага йўналтирилишини белгилаб берди, йирик солиқ тўловчилар рўйхатини тасдиқлади, IT-компаниялар томонидан имтиёзларни қўллаш шартларига тузатиш киритди.
Ушбу ва бошқа ўзгаришлар тафсилотлари – buxgalter.uz шарҳида. ...
2026 йил 1 январдан бошлаб товарларни халқаро ташишни ташкил этишда транспорт экспедицияси шартномалари асосида кўрсатиладиган транспорт-экспедиторлик хизматларига ноль даражали ставка бўйича ҚҚС солинади.
Бу 25.12.2025 йилдаги ЎРҚ-1104-сон Қонунда назарда тутилган. Батафсил – buxgalter.uz шарҳида: ...
Солиқ кодексига ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги кооперативлари ва доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш кооперативлари учун 2025 йил 1 апрелдан амалда бўлган имтиёзлар киритилди.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ...
25.12.2025 йилдаги ЎРҚ-1104-сон Қонун билан Солиқ кодексига 2025 йил 1 январдан бошлаб амалда бўлган янги боғлар барпо этиш учун товарларни импорт қилишда ҚҚС бўйича имтиёз киритилди.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ...
СКга фойда солиғини тўлашга биринчи марта ўтган солиқ тўловчилар уни тўлашдан бир йилга озод қилиниши тўғрисидаги норма киритилди.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ...