2007 йил таҳриридаги СКда инвестициялар суммасига солиқ солиш базасини камайтириш бўйича имтиёз мавжуд эди. У 2020 йил 1 апрелга қадар амал қилади. Янги таҳрирдаги СКда энди у йўқ, бироқ фойда солиғи тўловчиларида инвестициявий чегирмани қўллаш ҳуқуқи пайдо бўлди. ...
Бухгалтерлар 2019 йил учун солиқ ва молиявий ҳисоботларни тузишга киришдилар, чунки 15 февралгача оз вақт қолди, айрим корхоналар эса – 25 мартгача топширадилар . 2019 йил мобайнида айланмаси 1 млрд сўмдан ошган корхоналар ҳамда 1.10.2019 йилдан умумбелгиланган солиқ солиш тизимига (фойда солиғи ва ҚҚСни тўлашга) ўтган импорт қилувчи корхоналар Фойда солиғи ҳисоб-китоби ва ЯСТ ҳисоб-китобини қандай тўғри тўлдириши керак? ...
Октябрь ойининг охирида ДСҚ солиқ тўловчиларга 2019 йил IV чораги учун фойда солиғи бўйича аванс тўловлари юзасидан тушунтириш ёки аниқлаштирилган маълумотномани тақдим этишни сўраб хат йўллади. Солиқчиларнинг фикрига кўра, баъзи солиқ тўловчилар йилнинг IV чорагида солиқ тўловлари суммасини қисқартириш мақсадида асоссиз равишда товар айланмасини қисқартиришди ёки фойдани камайтиришди. Солиқ тўловчилар бунга қўшилишмади. Қўмита вазият бўйича ўз позициясини тушунтирди. ...
III чорак учун ҳисобот даври тугади, солиқчилар нима учун аванс тўловлари миқдори олдинги ҳисобот маълумотларидан камлиги юзасидан бир кун мобайнида тушунтириш беришни сўраб оммавий равишда хат йўллашди. Баъзи солиқ тўловчиларнинг эса умуман “омади келмади”:
-фойда солиғи бўйича шахсий карточкага уларга “боқимонда” – III чорак учун фойда солиғи суммаси ва IV чорак учун жорий тўловлар суммаси ўртасидаги ижобий фарқ ҳисобланди;
-шундан кейин ушбу “боқимонда”ни инкассо топшириқномаси билан бюджетга ечиб олишди.
buxgalter.uz порталига мурожаат қилган бухгалтерлар, юмшоқроқ қилиб айтганда, ўз “ҳамкорлари”нинг ҳатти-ҳаракатларидан “таажжубда”лар: “Нега бундай бўлди? Биз фойдани кейинги чорак учун прогнозга тийинигача мос равишда режалаштира олмаймиз? Қандай асосга кўра ҳисобварақдан инкассо топшириқномаси билан пул ечиб олишди? Нима қилиш лозим???”
Биз вазиятни шарҳлаб беришни сўраб солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВАга мурожаат қилдик. ...
Бугунги кунда солиқ тўловчилар доираси кенгаймоқда, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича ялпи даромадни аниқлашга ёндашувлар ўзгармоқда, трансферт нархлар бўйича тузатишлар киритиш мўлжалланмоқда. Таклиф этилаётган ўзгартиришлар ҳақида молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ сўзлаб берди. ...
Солиқчилар аванс тўловлари миқдори нима учун олдинги ҳисобот даврига нисбатан камлигини 3 кун ичида тушунтиришни сўраб оммавий равишда хат юбора бошлашди. ...
Бухгалтерлар 25 июлга қадар Фойда солиғи ҳисоб-китобини топшириши лозим. Эслатиб ўтамиз, ушбу солиқ ортиб борувчи якун билан ҳисобланади (Солиқ кодексининг 163-моддаси). Ушбу маслаҳатда: жорий йил давомида умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган корхона Ҳисоб-китобни қандай қилиб тўғри тўлдиради деган саволга жавоб берамиз. ...
Вазият: Кичик корхона жорий йилнинг I чораги учун Фойда солиғи ҳисоб-китобини 010-сатрда зарар кўрсаткичи билан, айирув белгисини қайд этган ҳолда тақдим этган. Натижада ДСИ зарар юзага келишига олиб келган корхона харажатлари юзасидан тушунтириш бериш ва уларни тасдиқлашни сўраб, электрон билдириш жўнатган. ...