Фойда солиғи
Дата публикации 21.09.2023
«Корхонамиз айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси ҳисобланади. Биз белорус компаниясидан дастурий маҳсулот сотиб олишни режалаштирганмиз. СКнинг 255-моддасига мувофиқ электрон хизматлар импорти учун ҚҚС тўлаш мажбурияти юзага келади. Импорт дастурий маҳсулотни сотиб олаётганда айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси мақомини йўқотмаймизми? Ушбу битим умумий белгиланган солиқларга ўтиш мажбурияти билан товарларни олиб кириш сифатида кўрилмайдими?» Вазиятни buxgalter.uz илтимосига кўра Солиқ қўмитасининг солиқ солиш методологияси департаменти мутахассислари изоҳлашди: ... 

Дата публикации 05.09.2023
“Умумбелгиланган солиқлар тўловчиси бўлган Ўзбекистон компанияси агентлик битими тузди. Шартнома бўйича Россия компанияси – агент Ўзбекистон компанияси учун бошқа Россия компаниясига лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишга буюртма беради. Ўзбекистон компанияси агентнинг хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ барча харажатларини қоплайди ва агентга воситачилик ҳақи тўлайди. Шартли равишда, ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича хизматлар учун 1 000 Россия рубли қоплаб берилади, воситачилик ҳақи 200 рублга тенг, шартноманинг умумий суммаси – 1 200 рубль. Ўзбекистон компаниясида қайси суммадан қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Иккала Россия компаниясидан солиқ резидентлиги тўғрисидаги ҳужжатни сўраб олиш керакми?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 25.08.2023
“Корхона хизматлар етказиб берувчисидан 2021 йил учун тўловларга ишлов бериш бўйича хизматлар учун 2022 йил 24 июнь санаси қўйилган ҳисобварақ-фактура олди. Мазкур харажат корхонанинг тижорат фаолияти учун зарур. СКнинг 305-моддасига асосан иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган ва ҳужжатлар билан лозим даражада расмийлаштирилган чиқимлар харажатлар деб эътироф этилади. Олинган ҳисобварақ-фактура мазкур талабга мувофиқ келади. 2022 йилда фойда солиғи ҳисоб-китобида 2021 йилги харажат чегириб ташланадими?” Саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб беради. ... 

Дата публикации 23.08.2023
“Alfa” корхонаси Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган иккита таъсисчига эга: “Beta” компанияси – 99,9 % (унинг таъсисчиси 100% Сингапур резиденти бўлган чет эл компанияси) ва “Sigma” компанияси – 0,1%. Иштирокчиларнинг умумий йиғилиши билан иккала компаниянинг улушини “Beta” компанияси таъсисчисига, яъни Сингапур резидентига сотиш тўғрисида қарор қабул қилинди. “Alfa” корхонаси сўнгги ҳисобот санасига қуйидаги маълумотларга эга: устав капитали 10 млрд сўм, соф активлар қиймати – 30 млрд сўм, бозор қиймати – 35 млрд сўм. Баҳолаш мустақил компания томонидан амалга оширилган. Компаниялар ўртасидаги улуш савдоси номинал қиймати бўйича амалга оширилади, яъни Сингапур компанияси таъсисчиларга жами 10 млрд сўм миқдоридаги суммани тўлайди. “Beta” компанияси ва Сингапур компанияси ўзаро алоқадор томонлар эканлигини ҳисобга олган ҳолда, “Alfa” корхонасида корхона улушининг олди-сотди битимини амалга оширишда барча иштирокчиларда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб беради: ... 

Дата публикации 23.08.2023
“Корхона – ҚҚС тўловчиси. Норезидент бўлган чет эл компанияси унга шартнома асосида сайтга кириш учун бепул лицензия тақдим этади. Бу вазиятда корхонада фойда солиғи ва ҚҚС тўлаш бўйича мажбурият юзага келадими?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА ва “Норма” эксперти Ирина АХМЕТОВА жавоб беришди: ... 

Дата публикации 18.08.2023
“Корхона 18.07.2021 йилдаги 429-сон ВМҚ билан тасдиқланган тартибга асосан қайта ишлаш бўйича операцияларни амалга оширади. Чет эл етказиб берувчиларидан контракт бўйича “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимида сотиб олинган хом ашё қайта ишланади. Олинган маҳсулотлар учинчи шахс – чет эл компаниясига товарларни олиб чиқишга доир контракт асосида реализация қилинади (17 коди). 08.07.2021 йилдаги 429-сон ВМҚ асосида олиб чиқишга доир контракт бўйича маҳсулотларни реализация қилиш бўйича фаолиятдан олинган фойдага нисбатан 29.11.2018 йилдаги ПФ-5587-сон Фармонда назарда тутилган фойда солиғи бўйича имтиёз қўлланиладими?” Саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб беради: ... 

Дата публикации 10.08.2023
“Тошкентдаги бош офис (МЧЖ) Қозоғистонда филиал очмоқда. Фаолият тури – улгуржи савдо. Қозоғистонда фойда солиғи 20% ставка бўйича, Ўзбекистонда – 15% ставка бўйича ундирилади. Биз Қозоғистонда тўланган солиқ суммасининг қандайдир қисмини Ўзбекистонда қайтаришимиз мумкинми?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 04.08.2023
“2021 йилда бизнинг МЧЖ лизинг шартномаси асосида махсус техникани сотиб олган. Икки йил мобайнида у жадвалга асосан тўловларни амалга оширди. 2023 йилда жамият ёмон молиявий ҳолати туфайли лизинг тўловларини тўлай олмади. Лизингга берувчи шартнома шартлари бажарилмаганлиги муносабати билан техникани олиб қўймоқда. Лизингга олувчи лизинг шартномаси бўйича 2021 ва 2022 йиллар давомида амалга оширилган тўловларни харажатларга олиб бориши керакми ёки лизингга берувчи тўланган маблағларни бизнинг МЧЖга (лизингга олувчига) қайтариши керакми? Бунда солиқ оқибатлари юзага келадими?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволларга “Норма” эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 03.08.2023
“Норезидент бўлган чет эл компанияси (Сербия Республикаси) 2022 йил 5 июлда ЎзР ҳудудида қурилишга доир пудрат шартномаси асосида доимий муассаса очди. ДМ – фойда солиғи ва соф фойдадан солиқ тўловчиси ҳисобланади. Фойда солиғи бўйича ҳисоботни қайта топшириш ва СКнинг 337-моддаси 11-қисмига асосан пасайтирилган (7,5%) солиқ ставкасини қўллашни истаймиз. Биз 2022 йил учун фойда солиғи бўйича ҳисоботни қайта топшириш (имтиёздан фойдаланиш) ҳуқуқига эгамизми? Агар 2022 йил 1 сентябрдан кейин ошиш 10 млрд сўмдан ортиқ, бироқ 100 млрд сўмдан кам бўлса, ҳисоботни қандай қайта топшириш мумкин, сабаби ҳисобот топширилган ва имтиёз қўлланилмаган? 2023 йилда фойда солиғи бўйича пасайтирилган ставкани (7,5%) қандай ва қачон қўллаш керак?” Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 02.08.2023
“Бизда турк компанияси билан контракт мавжуд бўлиб, у бўйича маркетинг хизматларини кўрсатамиз (ҚҚСсиз бир томонлама ҳисобварақ-фактура). СКнинг 241-моддасига асосан мазкур ҳолда Ўзбекистон реализация қилиш жойи ҳисобланиши тўғрими? Шунингдек, маҳаллий ташкилот билан маркетинг хизматларига доир шартнома мавжуд (ҚҚС билан). Биз бутун фойдага ноль даражали ставка бўйича солиқ солишимиз мумкинми? Ёки фақат хизматлар экспортидан келиб тушадиган фойда суммасига ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадими?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 27.07.2023
“Биз медиа лойиҳасини бошладик, унинг фаолиятини реклама жойлаштиришдан олинган маблағлар ва донатлар (фойдаланувчиларнинг ихтиёрий хайр-эҳсонлари) ҳисобига молиялаштиришни режалаштиряпмиз. Биз бундай хайр-эҳсонларни қабул қилишимиз мумкинми ва бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 24.07.2023
2022 йилдан бошлаб курсдаги фарқлар солиқ ҳисоби мақсадларида Солиқ кодексининг 320-моддасига асосан (илгари – 22-сон БҲМСга асосан) аниқланади. Курсдаги фарқларни қандай қилиб тўғри ҳисоблаб чиқариш ва Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот ва Фойда солиғи ҳисоб-китобида акс эттириш мумкин? Buxgalter.uz илтимосига биноан масалани Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Фискал сиёсат департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА тушунтирди. ... 

Дата публикации 19.07.2023
“2018 йилда ташкилот банк билан автомобилни 75 млн сўм миқдорида кредитга сотиб олишга доир шартномани расмийлаштирди. 2023 йил 1 майга келиб кредит тўлиқ сўндирилди, шундан сўнг 75 млн сўмга автомобилнинг олди-сотди шартномаси расмийлаштирилди. Нима учун олди-сотди шартномаси 2023 йилда автомобилнинг бошланғич харид қиймати бўйича амортизацияни ҳисобга олмаган ҳолда 75 млн сўмга расмийлаштирилмоқда, ахир автомобиль ташкилотимиз томонидан фойдаланилиши учун 2018 йилда топширилган? Бугунги кунда автомобилнинг реал қиймати 5 йил фойдаланишдан сўнг баҳоловчи компаниянинг хулосасига кўра тахминан 25 млн сўмни ташкил этади. Ҳужжатлар расмийлаштирилганидан кейин биз автомобилни дарҳол 25 млн сўмга қайта сотишни режалаштирмоқдамиз. Биз солиқларни тўлашдан бўйин товламаяпмизми, ахир битимнинг нархи сотиб олиш қийматидан анча паст?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ жавоб берди. ... 

Дата публикации 12.07.2023
“МЧЖнинг фаолияти – олий таълим. Ташкилот Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тақдим этилган лицензия асосида таълим соҳасида фаолиятни амалга оширади. Бизнинг ташкилотимиз ижтимоий соҳада фаолиятни амалга оширувчи ташкилот сифатида фойда солиғи бўйича 0 % ставкани қўллаши мумкинми? Ёки ушбу ставка фақат нотижорат ташкилотларига тааллуқлими?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ жавоб беради. ... 

Дата публикации 05.07.2023
2022 йил 1 сентябрдан кейин жами даромади жорий йил мобайнида илк марта 10 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар шу ва кейинги йиллар мобайнида фойда солиғини 7,5% ставка бўйича тўлашга ҳақли – башарти ушбу икки йилда солиқ тўловчининг жами даромади 100 млрд сўмдан ошмаса. ... 

Дата публикации 22.06.2023
“Умумбелгиланган солиқлар тўловчиси бўлган компания банкларда депозитларни фоизга жойлаштиради. Ой якуни бўйича банк фоизлар тўлайди ва ҳисобланган фоизлар бўйича маълумотнома тақдим этади. Мазкур маълумотнома асосида компания ҳисобда олинган даромадни акс эттиради. Банк томонидан ҳисобланган фоизларга бир томонлама ЭҲФ тақдим этиш керакми?”. Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан “Balance Calculate” ХК директори, “Profi Training” НТМнинг бухгалтерия ҳисоби бўйича сертификатланган тренери Венера МАЛИКОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 19.06.2023
“Корхона Ўзбекистон резиденти бўлган жисмоний шахсдан 6 ойга йиллик 17% ставкада фоизли қарз олди. Фоизли даромадни қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда аниқлаш керакми? Фоизларга ҚҚС солинадими? Корхонанинг фоизлар тўлаш бўйича харажати фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда чегириб ташланадиган харажат ҳисобланадими? Корхона қандай ҳисоботларни тақдим этиши керак?”. Саволларга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 16.06.2023
“Фойда солиғи ҳисоб-китобининг янги шаклида бухгалтерия ҳисоби ахборотини тўлдириш бўйича устунлар назарда тутилган. Фойда солиғи тўловчилари ҳисобланадиган, бироқ бухгалтерия ҳисоби субъекти ҳисобланмайдиган юридик шахслар бундай ахборотни қандай акс эттиришлари лозим? Масалан – чет эл компанияларининг доимий муассасалари?”. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 15.06.2023
Корхона реэкспортга ноль даражали ставка бўйича солиқ солди. Солиқчилар эса камерал текширув якунлари бўйича 15% ставкани ҳисобга олган ҳолда қўшимча фойда солиғи ҳисоблашди. Солиқ тўловчи солиқчиларнинг хулосасига рози эмас ва ўзининг айтганида турибди. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА ушбу масала бўйича ўз нуқтаи назари билан ўртоқлашди: ... 

Дата публикации 08.06.2023
“Биз чет эл компаниясига хизматлар кўрсатамиз. Унинг Ўзбекистон ҳудудида ваколатхонаси мавжуд. Хизматлар экспортидан олинган даромадга фойда солиғининг ноль даражали ставкасини қўллаш мумкинми?”. Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ...