Фойда солиғи бўйича ставкани 50%га пасайтириш тарзидаги имтиёз қандай қўлланилади

preview

“2022 йил октябрь ойи учун корхонанинг айланмаси 1 млрд сўмдан ошди ва корхона ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтди. 2023 йилнинг I ярим йиллигида корхона фойда солиғи бўйича солиқ ставкасини 50%га пасайтириш тарзидаги имтиёздан фойдаланган .

2023 йилнинг сентябрь ойида корхона контракт тузди, у бўйича тушум 2023 йил охиригача 11,1 млрд сўмни ташкил этади. Бу СКнинг 337-моддаси 11-қисми 2-хатбошиси бўйича имтиёзни қўллаш шартларига номувофиқликка олиб келади.

Корхона мазкур вазиятда  СКнинг 337-моддаси 11-қисми 3-хатбошисига мувофиқ солиқ ставкасини пасайтириш тарзидаги имтиёзни қўллашга ҳақлими?”

Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ жавоб беради:

 

Экспертларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Фойда солиғининг 50%га пасайтирилган ставкасини қуйидагилар қўллашга ҳақли :

  • 2022 йил 1 сентябрдан кейин илк маротаба фойда солиғини тўлашга ўтган айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар – солиқ тўлашга ўтган йилдан кейинги бир календарь йил мобайнида. Шарти – пасайтирилган ставка қўлланиладиган календарь йилда жами даромад 10 млрд сўмдан ошмаса;
  • 2022 йил 1 сентябрдан кейин жами даромади жорий йил мобайнида илк марта 10 млрд сўмдан ошган фойда солиғи тўловчилар. Ушбу ставка жорий ва кейинги календарь йиллар мобайнида, башарти пасайтирилган ставка қўлланиладиган йилларда жами даромад 100 млрд сўмдан ошмаса, қўлланилади.

Корхонангиз 2022 йилда айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси бўлган ва 2022 йил 1 сентябрдан кейин илк маротаба фойда солиғини тўлашга ўтган. Аммо, 2023 йилнинг I ярим йиллигида сиз пасайтирилган ставкани қўллаганингизга қарамай, корхонангиз 2023 йилнинг 9 ва 12 ойлиги якунлари бўйича СКнинг 337-моддаси 2-хатбошисига асосан фойда солиғининг пасайтирилган ставкасини қўллашга ҳақли эмас, сабаби жами жаромад 10 млрд сўмдан ошган.

Шу билан бирга, сиз СКнинг 337-моддаси 11-қисми 3-хатбошисига асосан 2023 ва 2024 йилларда пасайтирилган ставкани қўллаш масаласи юзасидан электрон тизим орқали солиқ органига мурожаат қилишга ҳақлисиз. Сиз пасайтирилган ставкани ушбу йилларда, башарти ҳар йили даромад 100 млрд сўмдан ошмаса, қўллашга ҳақлисиз.

Эътибор беринг

Пасайтирилган ставка :

  • ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўловчиларга;
  • акциз солиғини тўловчиларга нисбатан;
  • солиқ тўловчи тугатилган ҳолларда;
  • пасайтирилган солиқ ставкасини қўллаш учун икки ва ундан ортиқ тадбиркорлик субъекти ўртасида солиқ тўловчининг товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадларини ажратиш (бўлиш) фактлари аниқланган тақдирда қўлланилмайди.

 

 

 

 

Фойда солиғи Фойда солиғи Фойда солиғи /ru/publish/doc/text193743_foyda_soligi_buyicha_stavkani_50_procentov_ga_pasaytirish_tarzidagi_imtiez_qanday_qullaniladi