ҚҚС
Дата публикации 06.12.2021
“Автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси бензинни биржа орқали харид қилади, бензин нархи ҳар куни ўзгаради. Ҳисоб сиёсатида AVECO усули (ўртача нархлар бўйича) қўлланилади. Баъзан бензин таннархидан паст нархда сотилади. Бунда қандайдир солиқ оқибатлари бўладими? Агар бўлса, қандай оқибатлар?”. Саволга “Норма” эксперти, солиқ маслаҳатчиси Татьяна БЕЛОУСОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 03.12.2021
ДСҚ томонидан E-imtiyoz ахборот тизими жорий этилди. Унга НҲҲ ва халқаро шартномаларга мувофиқ 3 931 та товар ва хизматлар турига ҚҚС имтиёзлари бўйича маълумотлар киритилган. Ҳар бир имтиёзга ID-коди бириктирилган. Тизим ҚҚС бўйича имтиёзнинг автоматик тарзда қўлланилишини таъминлайди. Агар функционал ишламаса нима қилиш керак? ... 

Дата публикации 02.12.2021
“Менинг ҳолатимни текшириш” интерактив хизматида “Солиқ тўловчининг фаолият турига боғлиқ ҳолда зарур ишлаб чиқариш, савдо, омбор бинолари ва ҳудудлари, шунингдек, бошқа зарур моддий-техника базаси билан таъминланмаганлик” мезони сариқ ранг билан белгиланган. Тадбиркорлик субъектлари бундан қандай хулоса чиқаришлари кераклигини ДСҚда гапириб беришди: ... 

Дата публикации 02.12.2021
ДСҚ расмий ахборот тақдим этди, унга кўра: 1) ноябрь ойи учун ЭҲФни тақдим этиш муддати 2021 йил 20 декабрга қадар узайтирилди; 2) E-aktiv ўлчов бирликларининг МХИКка боғланиши ва ҚҚС тўловчиларнинг гувоҳномаси автоматик тарзда тўхтатилиши босқичма-босқич қўлга қўйилади. Хусусан: ... 

Дата публикации 01.12.2021
«Менинг ҳолатимни текшириш» интерактив хизматида «Солиқ тўловчининг манзили номинал жойлашган жойи манзилига (камида 18 кв.м) мос келиши» мезони қизил чизиқ билан белгиланган. Бугунги кунда ушбу юқори хатар мезони низоли масалалар жумласига киритилган. Офис ва хизмат хоналарига эҳтиёжи бўлмаган солиқ маслаҳатчилари ва тадбиркорлик субъектларининг ҳисоблашича, бундай расмий баҳолаш товарлар ва хизматлар нархининг ошишига олиб келиши мумкин. Buxgalter.uz Давлат солиқ қўмитасида ушбу масалани аниқлаштириб олди. ... 

Дата публикации 30.11.2021
Гўшт маҳсулоти ҚҚСдан озод қилиниши белгиланган ЎРҚ-725-сон Қонун қабул қилингандан кейин корхонада ҚҚСни ҳисобга олишнинг алоҳида-алоҳида усулини қўллашни энг мақбул усул деб ҳисоблашди. Бироқ корхона йил бошидан буён ҳисобга олишнинг мутаносиб усулини қўллаган, бу ҳисоб сиёсатида ёзилган. Buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА бунинг ечимини айтиб берди: ... 

Дата публикации 30.11.2021
Умумбелгиланган солиқлардан айланмадан олинадиган солиққа қандай ўтилиши ва қандай шартларда бунинг имкони борлигини “Норма” эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 29.11.2021
Корхона бошқа юридик шахсга тегишли бўлган бинодан ижара шартномаси асосида бепул фойдаланмоқда. Савол туғилади: 1.Ушбу ҳолатда ЭҲФ расмийлаштириладими? 2. Бундай вазиятда ижарачида қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Buxgalter.uz илтимосига кўра бу саволларга Молия вазирлигининг билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 29.11.2021
Улгуржи фирмада солиқ солинадиган ва солинмайдиган айланмалардан ташқари яна қурилиш ҳам мавжуд бўлганда ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаси қандай чиқарилишини “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА гапириб берди: ... 

Дата публикации 25.11.2021
Корхона ўз эҳтиёжлари учун хўжалик усулида бино қурмоқда. Бажарилган қурилиш ишлари бўйича бир томонлама ҳисобварақ-фактура тақдим этиш зарурми? Саволга “Норма” эксперти Ирина АХМЕТОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 24.11.2021
ҚҚС тўловчиси ҳисобланган корхона Ўзбекистон ҳудудида туристик хизматлар кўрсатади. Мазкур корхона ва хорижий компания ўртасида экспорт шартномаси тузилди ва у ТСОЯЭАТда расмийлаштирилди. Ўзбекистон ҳудудида хорижликларга кўрсатиладиган туристик хизматларга ҚҚС солинадими? Корхона харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақлими? Buxgalter.uz илтимосга кўра, саволларга Молия вазирлигининг билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 24.11.2021
“Корхона товуқ гўшти етиштиради. 2021 йилнинг 10 октябридан 31 декабрига қадар бўлган даврда парранда гўшти, тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни, картошкани ҳамда музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланма ҚҚСдан озод қилинган (25.10.2021 йилдаги ЎРҚ-725-сон Қонун). Омборлардаги 2021 йил 10 октябрь ҳолатига емлар ва ветеринария препаратлари қолдиқларини нима қилиш керак? ҚҚСни танлаш ва уни емлар таннархига киритиш, 2022 йил 1 январь ҳолатига эса уни яна ҳисобга олиш зарурми? ... 

Дата публикации 23.11.2021
Ўзбекистондаги корхона турли кўнгилочар дастурларда фойдаланиш мақсадида дельфинларни ижарага олиш учун импорт контрактини тузди. Бу ҳолда хизматлар импортидан ҚҚС тўлаш зарурми? Буни buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлигининг Билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 23.11.2021
Ҳисоб палатаси 2022 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси ва бюджетномани таҳлил қилди. Солиқ тизимида кутилаётган ўзгартиришларни жадвалда кўринг: ... 

Дата публикации 22.11.2021
2021 йилни оптимист тадбиркорлар учун ҳам оддий ва ёқимли деб бўлмайди. СКга киритилиши режалаштирилган тузатишлар ва бошқа янгиликларни ҳисобга олинган ҳолда 2022 йил қандай бўлади? Кимдир бундан ютади, кимдир эса ютқазиши мумкин, эҳтимол. ННТ, аудиторлар ва маслаҳатчилар нима учун ҚҚС тўловчисига айланмоқда? Нима учун айрим солиқ имтиёзлари бекор бўлмоқда? Акцизлар, мол-мулк солиғида қандай ўзгаришлар бўлади? Buxgalter.uz саволларига молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 19.11.2021
Шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар қийматини ҳисоблаш тартибини (17.09.2021 йилдаги 579-сон ВМҚга 2-иловага 6-илова) МВнинг билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 18.11.2021
“Менинг ҳолатимни текшириш” интерактив сервисида “Солиқ тўловчининг давлат рўйхатидан ўтказилган манзилда мавжуд эмаслиги” мезони рўпарасида “қизил белги” қўйилган. Ранг “яшил”га ўзгариши учун солиқ тўловчи нима қилиши керак? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга ДСҚ ҚҚС маъмурчилиги бошқармаси катта солиқ инспектори Фазлиддин ШАМСИЕВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 16.11.2021
Шахрисабз шаҳридаги хусусий корхона солиқ органининг унинг фаолиятига нисбатан “нақдлаштирувчи идора” деган хулосасига кўра жавобгарликка тортилди ва ўз фаолиятини оқлаб, 128 млн. сўм маблағини ҳимоя қила олди. Табиийки текширувчилар ёки автоматлашган тизимлар ҳам хатога йўл қўйишлари мумкин. Шундай экан уларнинг хулосалари хали ҳукм эмаслигини ёдда тутинг. ... 

Дата публикации 10.11.2021
2021 йилнинг 10 октябридан 31 декабрига қадар бўлган даврда гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни, картошкани ҳамда музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланма ва уларни мамлакат ҳудудига олиб кириш ҚҚСдан озод қилинган (СК 483-м. 9-қ.). Buxgalter.uz нинг имтиёзни қўллаш тўғрисидаги саволларига молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 10.11.2021
Октябрь ойи давомида солиқ тўловчилар хизматларни қайта тақдим этиш, жумладан ташиш бўйича хизматлар импорти учун одатдаги алгоритм бўйича ЭҲФни жўната олишмади. 9 ноябрда - октябрь учун ЭҲФ тақдим этишнинг сўнгги кунида, ДСҚ бундай имкониятни берди. Функционал хизматларнинг қатъий чекланган рўйхати учун ишлайди. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди: ...