Божхона тўловларини тўлаш муддати кечиктирилганда ҚҚС бўйича ҳисоб-китобга қандай тузатиш киритилади? Бугун бухгалтерлар ушбу вазиятни ҳисоб-китобларда тўғри акс эттира олмайдилар. Натижада автоматлаштирилган тизим СК нормаларини бузган ҳолда ҳисобга олиниши керак бўлмаган суммани ҳисобга олади. Бу ҳисоботларнинг бузиб кўрсатилишига ва солиқ органлари билан ўзаро муносабатларда муаммолар юзага келишига олиб келади. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА buxgalter.uz илтимосига кўра вазиятни тартибга солишнинг эҳтимолий йўлларини қандай топиш мумкинлиги хусусидаги ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди. ...
ҚҚСни ҳисоблашда товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмалар, фойда солиғини ҳисоблашда эса жами даромад инобатга олинади. Ушбу кўрсаткичлар доим ҳам мос келадими? «Норма» эксперти Олег ЦОЙ махсус buxgalter.uz учун аниқ мисол ёрдамида ушбу муҳим жиҳатга ойдинлик киритди. ...
Товарларни импорт қилишда бюджетга ундан ҚҚС тўланган қиймат ва ушбу товарлар реализация қилинган қиймат ўртасидаги ижобий фарққа қўшимча ҚҚС ҳисоблаш масаласи ижтимоий тармоқлар ва Телеграм-каналларида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Солиқ органларининг мазкур масала бўйича нуқтаи назарларини солиштирган ҳолда, биз бу ҳақда бу ерда ёзгандик. Импорт қилувчи ташкилотнинг бундай харажати фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш чоғида чегириладиган харажат ҳисобланадими? Молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ ушбу масала бўйича фикри билан buxgalter.uz билан ўртоқлашди. ...
Бухгалтерларда ҳар доим саволлар мавжуд. Кимгадир ҚҚС бўйича ҳисоботларни топшириш бўйича ҳаммаси ҳам тушунарли эмас. Бошқасига 20%ли ҚҚС вақтида сотилган товарни қайтаришга ҳисобварақ-фактурани қандай расмийлаштириш юзасидан маслаҳат керак. Тошкент шаҳар ДСБ ҳузурида маслаҳат маркази фаолият кўрсатади. Buxgalter.uz мухбири унинг ишини синаб кўрди. Мана натижаси: ...
Божхона томонидан қўшимча ҳисобланган ҚҚС – корхона учун чегириладиган харажатми ёки чегирилмайдиган харажатми? Buxgalter.uz Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси ва Давлат солиқ қўмитасига тушунтириш беришларини сўраб мурожаат қилди. Улар Кодекснинг биргина нормаларини икки хил, бир-бирига буткул зид равишда талқин қилиб бердилар. Шундай бўлиши мумкинми? Келинг, уларни бирма-бир кўриб чиқамиз… ...
Кўп бухгалтерларда нафақат 2020 йил учун, балки олдинги даврлар, масалан, 2019 йил учун ҚҚС ҳисоб-китобларини қайта топшириш билан боғлиқ қийинчиликлар юзага келди. Нима учун қайта ҳисоб-китоб жўнатилмаяпти ва тизим хато беряпти? Buxgalter.uz тушуниб олишга ёрдам беради. ...
Корхона 2020 йил 1 январдан бошлаб фойда солиғи ва ҚҚС тўловчисига айланди. Ўтиш санасига келиб 2017–2019 йилларда харид қилинган товарларнинг қолдиқлари бўйича ҚҚС ҳисобга олинган эди. Бироқ солиқчилар ҳисобга олинган суммани қабул қилмай, 2019 йилда харид қилинган товарлар қийматидан келиб чиқиб унга тузатиш киритдилар. Улар тўғри иш қилдиларми? «Норма» эксперти Ирина АХМЕТОВА вазиятга ойдинлик киритди: ...
ҚҚС ҳисоб-китобини автоматик равишда тўлдириш тартибига ўтиш билан боғлиқ воқеалар юз бераётган пайтда Тошкент шаҳар ДСБ товарлар, хизматларни фақат электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштирган ҳолда реализация қилишни сўраб тадбиркорларга мурожаат қилди, масалалар ва муаммоларни ҳал қилишда уларга ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатишга ваъда берди. Солиқ органлари шу тариқа қоғоз шаклидаги ҳисобварақ-фактуралар айланмасига барҳам беришга уринмоқда, бу ЭҲФ базасида янги автоматлаштирилган ҚҚС бўйича ҳисоб-китобларни шакллантириш тизимининг иши билан боғлиқ муаммоларнинг бир қисмини ҳал қилиш имконини беради. Buxgalter.uz бугунги кунда маслаҳат билан ҳал қилиб бўлмайдиган қатор муаммолар мавжуд деб ҳисоблайди. ...
ДСҚ 10006_14 код билан ҚҚС ҳисоб-китоби шаклини уни ҳисобот даврлари – ой ва чорак учун тўлдириш учун универсал қилган ҳолда модернизация қилди. Энди ҚҚСни ҳар чораклик асосда тўлашга ўтган солиқ тўловчилар II чорак учун ҚҚС ҳисоб-китобини тўлдиришлари ва 2020 йил 20 июлдан кечиктирмай тақдим этишлари мумкин. ...
Бухгалтерлар 10006_14 коди билан ҚҚС ҳисоб-китобининг янги шаклини топшираётганда нафақат олинган ва тақдим этилган ЭҲФни ўз вақтида имзолаш борасида, балки улардаги етказиб бериш қиймати кўрсаткичлари ва ҚҚС суммаси тўғрилиги борасида ҳам кўплаб муаммоларга тўқнаш келдилар. Buxgalter.uz эҳтимолий хатоларни таҳлил қилиб, ўз хулоса ва тавсиялари билан ўртоқлашишга тайёр. ...
Солиқ тўловчиларнинг барчаси ЭҲФдан фойдаланишга тўлиқ ўтмагани, ҳамма ҳам уларни ўз вақтида тақдим этмаслиги ва имзоламаслиги ҚҚС ҳисоб-китобини автоматик режимда тўлдириш чоғида юзага келадиган асосий муаммо ҳисобланади. Бундай вазиятда нима қилиш керак? ...
2020 йилнинг январь-апрель ойлари учун ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботини хатловдан ўтказиш натижалари бўйича аниқланган тафовутларни бартараф этиш учун камерал солиқ текшируви ўтказилади. Солиқ идорасида ўтказиладиган текширувнинг асосий масалалари айтиб ўтилди, улар – иккита. Buxgalter.uz ахборотни аниқлаштирди: ...
Ҳисоботни топширишнинг энг сўнгги муддати – 20 июнга қадар. Шунингдек, ҳаммага маълумки, маррага яқин қолгани сари, тизимнинг юқори даражада бандлиги боис ҳисоботларни топшириш шунчалик қийин бўлади. Бироқ ҚҚС ҳисоб-китобини бугуннинг ўзида ҳамма ҳам топширолмайди: ҚҚС ҳисоб-китобининг янги шакли (10006_14) Солиқ қўмитасидан уни тўлдириш бўйича йўриқномани ҳам қайта ишлашни талаб этади. Buxgalter.uz муаммони тушунишга уриниб кўрди ва ДСҚга сўров йўллади. ...
Охирги икки ойда пандемия шароитларида бизнесни қўллаб-қувватлашга қаратилган Президентнинг тўртта фармони қабул қилинди. Ва давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг аксарият қисми кичик тадбиркорлик субъектларига мўлжалланган. Ўзингизнинг микро ва кичик корхонага тегишли эканлигингизни аниқлашда қандай қилиб хатога йўл қўймаслик борасида молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ гапириб берди: ...
My.soliq.uz да Электрон ҳисоботлар таркибида ҚҚС ҳисоб-китобининг янги шакли (шакл коди - 10006_14) пайдо бўлди. 10006_13 кодли эски шакл жўнатиш учун ёпиқ. Бироқ янги шакл билан ҳам ҳозирча ҳаммаси жойида эмас. Buxgalter.uz ушбу масалани ДСҚда аниқлаштирди. ...
Давлат солиқ қўмитаси 2020 йил 1 июндан бошлаб ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботи ва тегишли иловаларни хатловдан ўтказишни бошлади. Хатловдан ўтказиш даврида 1 майгача бўлган солиқ даври учун аниқлаштирилган ҳисоботни қабул қилиш тўхтатиб турилибди. Buxgalter.uz вазиятни ойдинлаштирди: ...