Бош бухгалтер учун эслатма
Дата публикации 30.08.2022
Ijara.soliq.uz сервисида ертўла ва томларни ижарага бериш шартномаларини рўйхатдан ўтказиш имконияти яратилди. Buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ушбу функционал қандай ишлашини тушунтирди. ... 

Дата публикации 30.08.2022
Юридик шахс томонидан жисмоний шахснинг манфаатларини кўзлаб унинг стационар ва амбулатор тарзда даволанганлиги учун ҳақ тўлаш ёки унинг қийматини қоплаш – бу жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромади саналади (СК 376-м. 1-қ. 1-б.). Ходимнинг даволанишига ҳақ тўлаш учун корхонанинг корпоратив картасидан фойдаланиш ва ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш мумкинми? Саволга “Норма” экспертлари Татьяна ЛИМАРЕВА ва Виктория БЕЗГИНА жавоб беришди: ... 

Дата публикации 24.08.2022
ДСҚ текширувдан олдинги таҳлил ёки камерал солиқ текшируви чоғида солиқ ҳисоботида камчиликлар аниқланган тақдирда аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини қайси муддатларда тақдим этиш, шунингдек сиз солиқ органлари хулосасига қўшилмасангиз, нима қилиш кераклигини тушунтирди. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди. ... 

Дата публикации 24.08.2022
“Икки йил олдин бизнинг корхонамиз қайта ташкил этилган. Янги ягона таъсисчи – юридик шахс бизнинг МЧЖ устав фондига асосий восита билан бадал қўшди. Асосий восита шу вақт мобайнида бевосита белгиланган мақсадига биноан фойдаланилди ва иқтисодий фойда келтирди. Эскириш ҳисобладик ва қайта баҳолашни амалга оширдик. Бу йил суд қарори билан унинг таъсисчилиги ноқонуний деб топилди ва бекор қилинди. Энди таъсисчи УФдаги ўз бадалини олиб кетмоқчи. 1. Агар битим ҳақиқий эмас деб топилган бўлса, бизда ҚҚС солинадиган айланма юзага келадими? 2. АВнинг чиқиб кетиши ва УФнинг камайтирилишида қандай бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади?”. Вазиятни “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 23.08.2022
22 август куни тадбиркорлар билан очиқ мулоқот чоғида мамлакатимиз Президенти томонидан хусусий бизнес учун бешта йўналиш бўйича бир қатор имтиёз ва преференциялар эълон қилинди. Айнан нималар ваъда қилинди? ... 

Дата публикации 23.08.2022
“Табиий газни ташиш учун газ турбинаси агрегатларидан фойдаланилади, уларнинг таркибига газ турбинаси двигателлари киради. Уларни капитал таъмирлаш харажатлари – анчагина юқори. Бунда фақат жисмонан ва маънан эскирган деталлар ва узеллар алмаштирилди. Бошқа қўшимча жиҳозлаш, реконструкция қилиш, модернизация қилиш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш ишлари бажарилмади. Таъмирлаш натижасида ҳисобга олиш объектининг фаолият юритишининг дастлаб қабул қилинган меъёрий кўрсаткичлари ўзгармади. Биз капитал таъмирлаш харажатларини қандай ҳисобга олишимиз керак? Уларни ишлаб чиқариш харажатларига киритамизми ёки объектнинг бошланғич қийматини оширишга олиб борамизми?”. Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлигининг Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 23.08.2022
2022 йилнинг 23 августига қадар жорий йилнинг ўтган даври учун онлайн-НКМ чекларига тузатиш киритиш мумкин. Истисно – харид суммасининг 1%и миқдорида кешбэк тўланган чеклар. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди. ... 

Дата публикации 22.08.2022
“Норезидет-корхона резидент-корхонага интернетдаги ўқув платформасидан фойдаланиш имкониятини тақдим этган ҳолда таълим хизматлари кўрсатди. Резидент-корхона, даромад тўлаш манбаи сифатида, норезидентнинг таълим хизматлари кўрсатишдан олинган даромадидан солиқ ушлаб қолиши керакми?”. Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ солиш методологияси департаменти бош мутахассиси Раъно АЛИШАЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 19.08.2022
“МЧЖ 2021 йил январь ойида таъсис этилган. Устав фонди қиймати 2 100 млн сўм бўлган ускунани киритиш йўли билан шакллантирилган. 2021 йил октябрь ойида ҳисобварақдан 1 100 млн сўм ечиб олинди ва таъсисчига устав фондини камайтириш ҳисобига берилди. Камерал текширувдан кейин 2022 йил апрель ойида жамиятнинг устав фонди 1 000 млн сўмгача (2 100 – 1 100) камайтирилди. 2022 йил апрель ойи охирида жамиятнинг устави қайта рўйхатдан ўтказилди. Камерал текширув натижалари бўйича 2021 йил октябрда таъсисчига пул маблағларининг берилиши унинг солиқ солинадиган даромади деб эътироф этилди. Бу қонунийми?”. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 18.08.2022
“Дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқувчисининг фирма сайтида мижозлар учун буюртмани расмийлаштириш имконияти тақдим этилади. Бунда мижоз харид учун тўлов тизимлари (Click, Payme) орқали ҳақ тўлайди, шундан сўнг унга дастурни юклаб олиш учун ҳавола тақдим этилади. Мазкур вазиятда дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқувчиси ўз сайтини фискал маълумотлар операторининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиши зарурми?”. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚда тушунтиришди: ... 

Дата публикации 17.08.2022
2022 йил 10 августдан бошлаб тиббий хизматлар учун янги МХИК жорий этилди ва олдингилари амал қилишдан чиқарилди. Buxgalter.uz янги кодлар орасидан кераклиси топилмаган тақдирда нима қилиш кераклигини аниқлаштирди. ... 

Дата публикации 17.08.2022
«2022 йил августдан корхона ҚҚС тўлашга ўтди. 2022 йилга тузилган шартномага қуйидаги қўшимча банд киритилди: «шартнома якунланадиган санада ижрочи ЎзР СКга мувофиқ ҚҚС тўловчиси бўлган ҳолларда шартнома суммаси ҚҚС суммасига оширилади ва қўшимча битим расмийлаштирилади». Мазкур ҳолатда ўтган йилларда тузилган шартномаларни нима қилиш керак?». Саволга «Норма» компанияси эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 16.08.2022
“Норезидент МЧЖ иштирокчилари таркибидан чиқади ва фақат қўшилган капитал суммасини олиб кетади. Таъсисчи-норезидентда ва МЧЖда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?”. Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 15.08.2022
“Ходимнинг онаси вафот этди. Дафн этиш учун нафақа қандай олинади? Илгаригидек ижтимоий таъминот бўлими орқали ариза бериш керакми ёки нимадир ўзгардими? Раҳбарнинг буйруғи асосида унга 1 млн сўм тўламоқчимиз, ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича оқибатлар бўладими?”. Buxgalter.uz ушбу саволни “Infinity Profit Solution” аутсорсинг компанияси мутахассислари Алёна ТРОНОВА ва Дилором ХУДАЙБЕРДИЕВАга йўллади: ... 

Дата публикации 16.07.2022
Яхши бош бухгалтер битимни муҳокама қилишда унинг солиқларга таъсирини тушуниш қобилияти билан ажралиб туради. Операцияларнинг ҳар хил тури фойда солиғига қандай таъсир этиши ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан “Arkad Audit” консалтинг фирмаси таъсисчиси Наталья ТУРАЛИНОВА гапириб берди: ... 

Дата публикации 09.06.2022
1 июндан бошлаб ЯИДХПдаги яна 38 та давлат хизматидан (20.04.2022 йилдаги ПФ-113-сон Фармон 4-илова) ЭРИсиз фойдаланиш мумкин. Уларни олиш учун ариза берувчи One ID тизими орқали идентификациядан ўтади. Buxgalter.uz бухгалтерлар, кадрлар бўйича мутахассислар, директор ва компаниянинг бошқа ходимларига ишда ва шахсий масалаларни ҳал қилишда фойдали бўлиши мумкин бўлган 24 та энг талабгир хизматларни жадвалга тўплади: ... 

Дата публикации 07.05.2022
Бухгалтерия ҳисоби ва 2022 йил 1 январдан бошлаб СКга киритилган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда фойда солиғи ҳисоб-китоби мақсадларида амортизация ҳисоблашда фарқни қандай тўғри тушуниш лозимлигини “Норма” экспертлари Наталья МЕМЕТОВА ва Олег ЦОЙ тушунтиришди: ... 

Дата публикации 06.05.2022
Бу ҳолда қандай жарима ва пенялар қўлланилиши мумкинлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан юрист Икром АБДУЛҚОДИРОВ гапириб берди: ... 

Дата публикации 15.03.2022
Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳудудлар бўйича 2022 йил учун давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини эълон қилди. ... 

Дата публикации 13.01.2022
Йиллик ҳисоботлар тузиш даври келди. Муддатларни ўтказиб юбормаслик ва барчасини тўғри бажариш учун барча солиқлар бўйича бизнинг шпаргалкамиз ва тушунтиришимиздан фойдаланинг. ...