ЖШДС ва ижтимоий солиқ
Дата публикации 05.02.2025
Якка тартибдаги тадбиркорлар январь ойида ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботни топширишда муаммога дуч келишди. Ҳисобот ўзи ва ёлланма ходимлар учун тўланган солиқни одатдаги акс эттириш вариантини назарда тутмайди. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди. Шунингдек, биз ушбу масала юзасидан солиқ органи ходимларидан ҳам тушунтириш олдик: ... 

Дата публикации 04.02.2025
My.soliq.uzда жорий йил учун ижара тўловининг энг кам ставкалари тасдиқланганлиги ва солиқ имтиёзларини ҳисобга олиш учун қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан 2025 йил учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисобот пакети коди (№11101_18) янгиланди. 2024 йил учун ҳисобот пакети коди аввалгича қолди – №11101_16. Муҳим тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Дата публикации 03.02.2025
Амалиётда якка тартибдаги тадбиркорлар ва бошқа жисмоний шахслар ўртасидаги ижара муносабатларини рўйхатга олишда баҳсли вазият юзага келмоқда. Ижара шартномаларини ҳисобга олиш сервиси ижара шартномасининг ҳар икки томонини «жисмоний шахслар» сифатида таснифлайди, шу билан битим бўйича солиқ тўловчи ва солиқ агенти ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик схемасини бузиб кўрсатади. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлади: ... 

Дата публикации 15.01.2025
«2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонун билан кўчмас мулк ва автотранспортни ижарага берувчи жисмоний ва юридик шахслар учун ижара тўловининг энг кам ставкалари тасдиқланди. Шу билан бирга, маҳаллий ҳокимият органларига туман ва шаҳарларнинг иқтисодий ривожланиш даражасига қараб кўчмас мулк бўйича ижара ставкаларига оширувчи коэффициентларни жорий этиш ҳуқуқи берилган. Buxgalter.uz илтимосига кўра оширувчи коэффициентлар билан ижара тўлови ставкаларини қўллаш тартибини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Умид ХАМРОЕВ тушунтириб берди: ... 

Дата публикации 13.01.2025
Солиқ қўмитаси матбуот хизмати «Soliq qo'mitasi matbuot kotibi» гуруҳида Ўзбекистон бўйича 2025 йил учун оширувчи коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда ижара тўловининг энг кам ставкаларини – ҳудудлар кесимида (Сурхондарё вилоятидан ташқари) эълон қилди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Дата публикации 10.01.2025
24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1014-сон Қонун кам таъминланган оилалар аъзолари ва ёшларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ бўйича имтиёзлар тақдим этди. Buxgalter.uz илтимосига кўра Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ тафсилотларни маълум қилди: ... 

Дата публикации 08.01.2025
24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1014-сон Қонунга асосан бозорлар ва савдо мажмуаларида савдо қилувчи ЯТТлар ходимлари томонидан тўланадиган ижтимоий солиқ миқдори камайтирилди. Янгилик ҳақида buxgalter.uz илтимосига кўра Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ маълумот берди: ... 

Дата публикации 07.01.2025
24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1014-сон Қонун қатъий ставкадаги ЖШДСни индексация қилди ва уларни муайян оралиқда белгилади. Янги киритилган ўзгаришлар мантиғини buxgalter.uz илтимосига кўра Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ тушунтириб берди: ... 

Дата публикации 28.12.2024
Юридик шахс жисмоний шахсдан хонани бир йил олдиндан тўлаш ёки йил охирида ижара ҳақини тўлаш шарти билан ижарага олса, унда автокамерал билан муаммолар бўлади. Buxgalter.uz илтимосига кўра, вазиятни солиқ маслаҳатчиси Ирина ПОДОЛЬСКАЯ ва аудитор Наталья ТУРАЛИНОВА шарҳлаб берди: ... 

Дата публикации 18.12.2024
Фуқаро А. қўшни ер участкаларида жойлашган икки уй-жойни сотиб олди, участкаларни бирлаштирди, эски уй-жойларни бузиб ташлаб, учта янги уй қурди. Ҳар бир янги уй учун алоҳида кадастр ҳужжатини олди. Кейин учала турар-жойни сотди: биттасини – инвентаризация қиймати бўйича, иккинчисини – ундан паст ... 

Дата публикации 16.12.2024
2020 йилдан бошлаб Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли аҳолининг кенг қатламларини тадбиркорликка жалб қилиш ва қонуний меҳнат фаолияти учун қўшимча шарт-шароитларни шакллантириш имконини берган ўзини ўзи банд қилиш институти фаолият кўрсатмоқда. Бироқ, ўзини ўзи банд қилиш амалиётини, шу жумладан фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш ва таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, ушбу институтнинг 4 йиллик фаолияти давомида қонунчилик даражасида ҳал этилиши талаб этиладиган кўплаб саволлар ва бўшлиқлар тўпланиб қолган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Малика ҚОДИРХОНОВА қуйидагиларни сўзлаб берди: ... 

Дата публикации 16.12.2024
Компания муҳим сана муносабати билан ходимлар ва таклиф этилган меҳмонлар иштирок этадиган корпоратив байрам ташкил этади. Байрам ўтказиладиган жой ижарага олинади, майдончани безатиш ва фотозона қуриш учун жиҳозлар харид қилинади. Банкет ўтказиш бўйича шартнома тузилади. Бошқа шаҳарлар ва мамлакатларда яшовчи масофавий ходимлар учун авиа ва темир йўл чипталари брон қилинади ва тўлов қилинади, шунингдек тадбир даврида меҳмонхонада яшаш учун шартномалар тузилади. Корпоратив тадбирлар, байрамларни ўтказиш харажатларига қандай солиқлар солинади? Масофадан ишлайдиганларнинг келишини хизмат сафари деб ҳисоблаш мумкинми? Корпоратив пайтида масофадан ишлайдиган ходимларнинг йўл ва меҳмонхонада яшаш харажатларини корхона харажатлари сифатида қандай баҳолаш керак? Вазиятни buxgalter.uz учун махсус Profi Training бизнес-тренери Юлия ПАКИДИШЕВА (ACCA DipIFR, CAP) тушунтирди: ... 

Дата публикации 22.10.2024
«ҚҚС тўловчиси бўлган ташкилот ўз брендининг танилишини ошириш, хизматлардан фойдаланувчилар сонини кўпайтириш мақсадида маркетинг акциясини ўтказади. Шу муносабат билан қуйидагилар расмийлаштирилди: 1) маркетинг акциясини ўтказиш жойи ва муддатлари (20 кун), совринлар рўйхати кўрсатилган ҳолда ўтказиш тўғрисидаги буйруқ; 2) акцияни ўтказиш ва унда иштирок этиш шартлари билан очиқ оферта (ташкилот сайтида жойлаштирилган); 3) ғолибларни аниқлаш бўйича танлов комиссияси йиғилишининг баённомаси (акциянинг барча шартларини бажарган иштирокчилар орасидан тасодифий сонлар генератори ёрдамида аниқланади); 4) совғалар бериш шартномалари (ҚҚС билан сотиб олинган маиший техника). Акция ғолибларига совринларни топширишда қандай солиқ оқибатлари келиб чиқади?» Buxgalter.uz илтимосига кўра берилган саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди. ... 

Дата публикации 16.10.2024
«Ўзбекистон резиденти бўлган жисмоний шахсдан автомобиль сотиб олдик. Бизнинг корхона ушбу битим бўйича қандайдир ҳисоботни топшириши ва солиқлар тўлаши керакми?» Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга солиқлар бўйича эксперт Азиз ҲОШИМОВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 03.10.2024
1 октябрдан баъзи тоифадаги солиқ тўловчилар учун ижтимоий солиқ миқдори ўзгарди. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди: ... 

Дата публикации 26.09.2024
2024 йил 1 декабрдан бошлаб умумий овқатланиш корхоналари томонидан нақд пул ҳисоб-китоби орқали сотиб олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кирим ҳужжатларисиз расмийлаштириш мумкин бўлади деб кутилмоқда. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА бу узоқ кутилган қарор қабул қилиниши билан умумий овқатланиш корхоналари ва бошқа юридик шахслар томонидан деҳқон хўжаликлари ва жисмоний шахслардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олишда юзага келадиган солиқ муаммосини ҳам бартараф этиш лозим деб ҳисоблайди: ... 

Дата публикации 19.09.2024
«Ўзбекистондаги чет эл юридик шахсининг доимий муассасаси жисмоний шахсдан техникани (экскаватор) ижарага олиши мумкинми? Ижара шартномасини расмийлаштириш тартиби ҳамда биз ва жисмоний шахс учун солиқ оқибатлари қандай?» Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 06.09.2024
Солиқ қўмитаси солиқ агентлари учун ЖШДС бўйича солиқ ҳисоботини тўлдириш қисмида тушунтиришни эълон қилди. Ҳисоб-китобда ҳисобланган ЖШДС суммаси ва ходимлар кесимида ҳисобланган ЖШДС суммаси ўртасидаги оғишларнинг олдини олиш учун солиқ органлари текшириш шартини қўшишди. Тафсилотлар – buxgalter.uz сайтида: ... 

Дата публикации 16.08.2024
13 августда ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича Ҳисоб-китоб шаклида баъзи ўзгаришлар аниқланди. Аммо 15 августда Солиқ қўмитаси ҳисоботни тўлдиришнинг аввалги тартибига мос келадиган Ҳисоб-китобни тўлдириш бўйича йўриқномани эълон қилди. Buxgalter.uz илтимосига кўра, ушбу вазият бўйича ўз хулосалари билан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА ўртоқлашди: ... 

Дата публикации 12.07.2024
"Компаниямиз Қозоғистон бозорига чиқмоқда. Қозоғистонда ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган машҳур қозоғистонлик блогерга реклама буюртма қилишни режалаштирмоқдамиз. Бизни қандай солиқ оқибатлари кутмоқда?" ...