Пригодятся в январе материалы экспертов:
Ҳурматли январь ойида фаолият турингиз бекор қилиниши муносабати билан ЯТТга айланган собиқ ўзини ўзи банд қилганлар! Бу ерда бир гап бор... 1% ставка бўйича айланмадан олинадиган солиқдан ташқари сиз энди ойига БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ижтимоий солиқ тўловчисига айландингиз. Бу фурсатни қўлдан бой берманг!
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
СК 408-моддасининг 1-қисмига мувофиқ солиқ календарь ойда солиқ тўловчи томонидан ишланган кунлар сонидан қатъи назар, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ўзи учун – ойига БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда тўланиши шарт.
Тўлов муддати – ҳар ойда, тадбиркорлик фаолияти амалга оширилган ойнинг 15-кунидан кечиктирмай топширилади.
Янги рўйхатдан ўтган ЯТТ солиқни улар якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўлайдилар
.
Эътибор беринг
Агар сизда ёлланма ишчилар бўлса, улар учун солиқ тўлашдан ташқари, ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳам ҳисобот топширишингиз керак бўлади. Агар ходимлар бўлмаса, ўзингиз учун ҳисобот топширишингиз шарт эмас.
Ижтимоий солиқ бўйича шахсий жорий қарздорлик ҳажмини my3.soliq.uz сайтидаги шахсий кабинетда ёки Солиқ мобил иловасида текшириш ва уни тўлаш мумкин.
Soliq тизимида ҳаммаси оддий: «Менинг солиқларим» бўлимига киринг, у ерда даҳшатли миқдордаги қарздорликни кўрасиз (ваҳима қилманг, бу бутун йил учун), 412 минг сўмлик тўловни шакллантиринг (бир йил учун бутун суммани бирданига тўлаш ҳам мумкин), тўланг ва чекни сақлаб қўйинг.
Мy3.soliq.uz сайтида – «Хизматлар» – «Якка тартибдаги тадбиркорлар солиқларини тўлаш» бўлимига киринг:
Кейин «Янги тўлов топшириқномасини яратиш» тугмасини, сўнгра «Солиқ турларини янгилаш» тугмасини босинг:
Очиладиган рўйхатдан «38 – ЯТМФ билан шуғулланувчи Жис-й шахс. Суғурта бадали»ни танланг. Кейин тўловни тизим кўрсатмаларига мувофиқ тўлдиринг ва амалга оширинг.
Омад, ҳаммаси яхши бўлади!
Buxgalter.uz тавсия қилади
![]()

