ЖШДС ва ижтимоий солиқ
Дата публикации 18.02.2021
Кўпинча кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш доирасида корхона ходимларни хориждаги ёки республиканинг бошқа ҳудудларидаги ўқув юртларига ўқишга юборади. Ёки - дипломлар (сертификатлар) олиш учун имтиҳонлар топширишга ҳақ тўлашади. Қандай шартларда корхона томонидан малака ошириш мақсадларида ходимнинг ўқиши учун ҳақ тўланиши ходимнинг даромади ҳисобланмайди? Бунда ўқув юртлари қандай талабларга жавоб бериши керак? “Норма” ушбу саволларга Молия вазирлиги ва ДСҚда жавоб олди: ... 

Дата публикации 16.02.2021
Кўпинча жисмоний шахслар корхонанинг устав фондига мол-мулк киритадилар. Бунда ЖШДС тўлаш бўйича мажбурият юзага келиши ёки келмаслигини buxgalter.uz илтимосига биноан молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 10.02.2021
1 февралдан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ) ўзгарди. Демак, ЖШДС ҳисоб-китобида даромаднинг имтиёзли миқдори ҳам ўзгарди. Ушбу ўзгаришларни қандай аниқлаш ва ҳисоботда акс эттиришни «Норма» эксперти Дилором САИДОВА buxgalter.uz учун махсус тушунтирди: ... 

Дата публикации 09.02.2021
ЖШДС ҳисоб-китобининг электрон шаклига янги сатр киритилди. My.soliq.uz да шахсий кабинетда ЖШДС бўйича тўлов топшириқномасини шакллантиришда эса янги ҳисобварақ қўшилди. Ушбу янгиликларнинг моҳияти ва улар билан қандай муносабатда бўлишни buxgalter.uz илтимосига биноан Давлат солиқ қўмитасида тушунтиришди: ... 

Дата публикации 30.01.2021
2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-659-сон Қонун билан СКнинг 408-моддасига - иш стажини ҳисоблаб чиқариш учун ижтимоий солиқни ихтиёрий ва мажбурий тўлаш тартибига нисбатан ўзгартиришлар киритилди. ДСҚ ушбу ўзгартиришлар дахл қилган жисмоний шахслар тоифаларига эътиборни қаратади: ... 

Дата публикации 25.01.2021
2020 йил учун молиявий натижалар ҳисоб-китобида муассис-жисмоний шахсга (резидентга) йил мобайнида олинган фойдага қараганда кўпроқ дивидендлар тўланганлиги маълум бўлди. Дивидендлар апрелда I чорак натижалари бўйича ҳисобланган ва тўланган, бутун йил бўйича эса фойда дивидендлар ҳисоб-китоби учун қабул қилинганидан кам эканлиги маълум бўлди. Бундай вазиятда қандай йўл тутишни buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ солиш бўйича маслаҳат бўлими бошлиғи Азиз УМИРЗОҚОВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 23.01.2021
Корхона жисмоний шахснинг манфаатларини кўзлаб товарлар (хизматлар), мулкий ҳуқуқлар ҳақини тўлаши, бепул мол-мулкни бериши мумкин ва ҳ.к. Бунда ЖШДСни қандай ушлаб қолиш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Дилором САИДОВА гапириб берди: ... 

Дата публикации 15.01.2021
Бошланғич ёрдам пули ва уй-жой ижараси учун компенсация жами даромадга киритилмайди ва ЖШДС солинмайди. Бунга ДСҚнинг матбуот хизмати Президентнинг 11.01.2021 йилдаги “Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4940-сон қарори шарҳида эътибор қаратди. ... 

Дата публикации 05.01.2021
Сиз ЖШДС тўлаш тартибини танлаш ҳуқуқига эгамисиз? 25 январдан кечиктирмай доимий яшаш жойи бўйича солиқ органларига хабарнома жўнатиб, унда 2021 йил учун сиз томондан танланган тартибни кўрсатишни унутманг: декларация асосида ёки қатъий белгиланган миқдорда. Акс ҳолда йил якунига қадар сиз қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлайсиз. ... 

Дата публикации 29.12.2020
Вазирлар Маҳкамаси Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлади. Бу бухгалтерлар, солиқ маслаҳатчилари ва аудиторларга қанчалик фойдали бўлиши мумкинлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан Гулнора ЭРГАШЕВА гапириб берди: ... 

Дата публикации 24.12.2020
Ипотека бўйича кредитлашда ЖШДС бўйича имтиёз қуйидаги шартда тақдим этилади: 1) якка тартибдаги уй-жойнинг ёки кўп қаватли уйдаги хонадоннинг қиймати 300 млн сўмдан ошмаса; 2) уй-жой сотиб олувчисига дастлабки бадалнинг ва (ёки) ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун бюджетдан субсидиялар ажратилган бўлса. ... 

Дата публикации 11.12.2020
Солиқ тўловчилар ноябрь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини олдинги ой учун Ҳисоб-китобдан нусха кўчириш йўли билан топширишда хатога дуч келишлари мумкин “Хато коди 210: Мазкур ҳисоб-китоб шакли жўнатиш учун ёпиқ (шаклнинг анча кейинги версиясини синаб кўринг)”. Бунга сабаб Ҳисоб-китоб шаклининг янгиланганлиги ҳисобланади (коди 11101_10). ... 

Дата публикации 09.12.2020
Корхона чет давлатнинг жисмоний шахсига тегишли мол-мулкни ижарага олиш учун ижара шартномасини тузди. Ижарага берувчи ва бюджет билан ҳисоб-китобларни қандай амалга оширишни «Норма» компанияси эксперти Дилором САИДОВА ва buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтириб бердилар: ... 

Дата публикации 30.11.2020
Президентнинг 20.07.2020 йилдаги ПФ-6029-сон Фармонида ўз мол-мулкини ижарага берадиган жисмоний шахслар учун 2020 йилнинг 1 июлидан 31 декабрига қадар имтиёзлар назарда тутилган. Уларни амалиётда қўллаш савол туғдирди – улар жисмоний шахслар-норезидентларга нисбатан татбиқ этиладими? Buxgalter.uz Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасида тушунтириш олди. ... 

Дата публикации 24.11.2020
Агар хизмат сафари дам олиш кунларига тўғри келган бўлса, нима қилиш лозим? Ёки – қабул қилувчи томон харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олган бўлсачи? Агар ходим меҳмонхона инвойсини тўлов тўғрисидаги чексиз тақдим қилган бўлса ёки карантин туфайли мамлакатга қайта олмаса, қандай йўл тутиш зарур? Хизмат сафарлари тўғрисидаги “қизғин” саволларга “Норма” эксперти Дилором САИДОВА ва buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб беришда давом этадилар: - Хизмат сафари кунлари дам олиш кунларига тўғри келди, ушбу кунлар учун иш ҳақи қандай тўланади? ... 

Дата публикации 20.11.2020
Агар ходим харажатларни тасдиқловчи ҳужжатни йўқотган бўлса, нима қилиш зарур? Ёки – парвозга кечиккан бўлса ва янги чипта олишига тўғри келган бўлса? Унга нормадан ортиқча суткалик тўлаш мумкинми? Улар қандай ҳисобланади? Қандай солиқ оқибатлари бўлади? Хизмат сафарлари тўғрисидаги саволларга “Норма” эксперти Дилором САИДОВА ва buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб беришади: 1. Агар ходим чиптани йўқотган бўлса, нима қилиш лозим? ... 

Дата публикации 19.11.2020
Россия компаниясининг Ўзбекистондаги доимий муассасида РФ фуқаролари ишлайди. Ходимлар компаниянинг бош офисидан иш ҳақи олишади. ДМ уларга иш ҳақи ҳисобламайди ва тўламайди. Ўзбекистондан ташқарида олинган даромадларга ЖШДС солинадими? Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Олег ЦОЙ жавоб берди: ... 

Дата публикации 18.11.2020
28 ёшли талабанинг ОТМда таълими учун ҳақни унинг эри тўласа, СКнинг 378-моддаси 16-бандида назарда тутилган ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш мумкинми? Агар талаба учун бир йўла оиланинг учта аъзоси ҳақ тўласа, ҳақ тўлашда иштирок этиш улушини қандай тасдиқлаш мумкин? Контракт ҳақини тўлашда банк фоизига имтиёзни қўлласа бўладими? ... 

Дата публикации 10.11.2020
Янги ходимдан даромадлар суммалари ва турлари, ушлаб қолинган солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотномани (даромадлари тўғрисидаги маълумотномани) талаб қилмаслик – катта хатоми? Юнусобод ДСИ бош солиқ инспектори Низомиддин СУЛТОНОВнинг сўздарига биноан, бухгалтерлар кўпинча бундай хатога йўл қўйишади. Бу эса қайта ҳисоб-китоблар, қайта топшириш ва санкцияларга олиб келади: ... 

Дата публикации 09.11.2020
Агар жисмоний шахс-норезидент жисмоний шахс-Ўзбекистон резидентига кўчмас мулкни сотса, қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Бундай битимга солиқ солишнинг хусусиятларини buxgalter.uz илтимосига биноан «Норма» эксперти Дилором САИДОВА тушунтирди. 1. Кўчмас мулкни Ўзбекистонда сотиш чоғида норезидент ЖШДС тўлаши керакми? ...