2019 йилда декларациялаш асосида солиқ солинадиган даромад олган жисмоний шахслар уни 1 апрелга қадар топширишга улгуришлари керак. Даромадларни декларацияялашда қандай жиҳатларни инобатга олиш лозим? Buxgalter.uz ўқувчилари саволларига Юнусобод туман ДСИ бош мутахассиси Низомитдин СУЛТОНОВ жавоб беради: ...
Товар ва хизматларга бўлган талабни рағбатлантирувчи бонус дастурлари жуда оммабоп. Уларнинг қўлланилиши харидорларда солиқ солинадиган даромад юзага келишига олиб келадими? Ушбу саволга Молия вазирлигининг бевосита солиқлар бўлими бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ жавоб беради. ...
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаганидан кейин мулкдор ихтиёрида қоладиган фойда суммасига ЖШДС солишдан озод этиладиган имтиёз 2020 йил 1 апрелга қадар амал қилади. Имтиёзни йўқотмаслик учун шу санагача жамғарилган фойдани тақсимлаш ва дивидендларни тўлашга улгуриш лозим. ...
Кўп корхоналар солиқ тўловчининг шахсий кабинетида ЖШДС ва ижтимоий солиқни тўлаш ва улар бўйича алоҳида солиқ ҳисоботи тақдим этиш тўғрисида билдиришнома-хат олишди. ...
Солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларга бағишланган семинарлардан кейин бухгалтерларда ЖШДС бўйича саволлар қолди. ШЖБПҲга ЖШДС солиниши лозим бўлган даромадлардан 0,1% ажратма миқдори сақланиб қоладими? ЖШДС бўйича имтиёзларни қандай қилиб тўғри қўллаш лозим – МҲЭКМнинг 1 январга бўлган ҳолатдаги қийматиними ёки ҳар гал МҲЭКМ ўзгарганда ЖШДС бўйича имтиёзларни қайта ҳисоблаш керакми? Буни қандай қилиб тўғри амалга ошириш мумкин? ...
Янги таҳрирдаги СК қабул қилиниши муносабати билан айрим банклар иш ҳақи бўйича бўнак тўлаш билан бир вақтда ЖШДС тўлашни талаб қила бошлади. Бундай талаб қонунийлиги юзасидан саволга Молия вазирлиги бўлим бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ жавоб беради. ...
Янги йил арафасида кўп ташкилотлар ўз ходимларига, уларнинг фарзандларига, бизнес бўйича ҳамкорларига совғалар беришади. Ушбу қувончли лаҳзалар директор ва бош бухгалтер учун бош оғриғи бўлмаслиги учун Ўзбекистон бухгалтерлик порталининг Қорбобо ва Қорқизидан - buxgalter.uz йўриқномасидан фойдаланинг. ...
Чорак якунлангач, агар хусусий корхона фойда билан ишлаган, барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаган бўлса, унинг мулкдори фойдани тақсимлаб, уни олиш ҳуқуқига эга бўлади. Бу операцияни солиқ ҳисоботида қандай тўғри акс эттириш лозим? Масалани изчил тарзда кўриб чиқамиз. ...
Амалиётда жисмоний шахс томонидан юридик шахсга ўз мол-мулкини ижарага тақдим этишдан даромадлар олиш ва бундай даромадлардан ЖШДС ушлаб қолиш билан боғлиқ турли вазиятлар юзага келиши мумкин. Улардан айримларини кўриб чиқамиз. ...
Камерал назорат якунларига кўра солиқ органлари юборган талабномаларга бухгалтерлар тобора кўп жавоб беришларига тўғри келмоқда. Buxgalter.uz бухгалтерларга ёрдам беришга қарор қилди – бундан буён кўп учрайдиган «Талабнома»га намунавий жавобларни бера бошлаймиз. Тажрибаси билан ўртоқлашмоқчи бўлган бош бухгалтерлар талабномаларнинг ўзи ва уларга берилган жавобларни бизга йўлламоқдалар. Сиз ҳам шундай қилишингиз мумкин – вазият тавсифи ва намунавий жавобларни talabnoma@buxgalter.uz почтасига йўлланг. Бир-биримизга ёрдам берайлик! ...