Резидентга айланган чет эллик ходимнинг даромадига ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш мумкинми
Кўп компанияларда Ўзбекистоннинг резидентига айланган чет эллик мутахассислар ишлайди. Уларнинг фарзандлари хусусий мактабларда ўқишади.
Бундай ходимларга СКнинг 378-моддасига асосан мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида таълим олиш учун тўлов бўйича имтиёз татбиқ этиладими? Буни Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директорининг биринчи ўринбосари Умид ҲАМРОЕВ “Норма” учун махсус тушунтирди: ...
2022 йил 1 мартдан 2024 йил 1 мартга қадар иш берувчиларга 6 ой давомида узлуксиз меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ногиронлиги бўлган шахслар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси тўлиқ қайтариб берилади (21.12.2021 йилдаги ПҚ-57-сон қарор 2-б.). Солиқ қўмитаси иш берувчи бу ҳолда тўланган солиқ суммасини қайтариш учун аризани қандай бериши кераклигини тушунтирди. Тавсиядан фойдаланамиз: ...
“Компания мижозларига (дистрибютерлар – жисмоний шахсларга) компания бренди туширилган ёдгорликлар совға қилган ҳолда, уларни йил якунланганлиги билан табриклади. Ушбу акция лоялликни ошириш, янги мижозларни жалб қилган ҳолда сотувларни ошириш, тадбиркорлик фаолиятини сақлаб қолиш ва ривожлантиришга қаратилган. Компания ҳар бир совғадан ЖШДС тўлаши керакми?”.
Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директорининг биринчи ўринбосари Умид ҲАМРОЕВ жавоб берди: ...
«Корхона жисмоний шахс билан ижара шартномасини тузди. Юридик шахснинг раҳбари бир неча ойлик ижара учун тўловни дарҳол ўтказмоқчи. Бу ҳолда қандай қилиб жисмоний шахснинг даромадидан солиқ ушлаб қолинади ва ЖШДС ҳисоб-китобида акс эттирилади?».
Амалиётда бундай вазият кўп учрайди. Юридик шахсга муайян вақт учун олдиндан ҳақ тўлаб, хотиржам ишлаш қулай. «Норма» эксперти Дилором САИДОВА бу ҳолда бухгалтер қандай тўғри йўл тутишини тушунтириб берди: ...
«Нотижорат ташкилоти (адвокатлик фирмаси) балансида енгил автомобиль бор. Раҳбарият уни ходимнинг юбилейига атаб совға қилишга қарор қилди. Адвокатлик фирмаси ходимга автомобилни текинга бериш чоғида қандай солиқларни тўлаши шарт? Операция бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?».
Ушбу саволларга «Норма» эксперти Руфина МИРШАРИПОВА жавоб берди: ...
«СК 478-м. мувофиқ, солиқ базаси адвокатнинг даромадидан унинг даромадида ҳисобга олинадиган ижтимоий солиқ чегириб ташланган ҳолда аниқланади. Айтайлик, адвокат 10 млн сўм гонорар олди. Адвокатлик бюроси (ёзув-чизув моллари, жой ижараси ва б.) учун харажатлар 2 млн сўмни ташкил этди, Адвокатлар палатасига аъзолик бадали – 150 минг сўм, адвокатлик бюроси ходимларининг иш ҳақи ва ижтимоий солиқ – 2 млн сўм.
1. Адвокатлар палатасига аъзолик бадали адвокатнинг иш ҳақидан ушлаб қолинадими ёки адвокатлик бюроси харажатларига киритиладими?
2. Солиқлар ва адвокатлик бюроси ходимларининг иш ҳақи бўйича харажатлар адвокатлик бюроси харажатларига киритиладими?
3. Адвокатнинг даромади ва ундан солиқлар қандай ҳисобланади? Адвокатнинг даромадлари юзасидан ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисобот қандай тўлдирилади?
4. Адвокатнинг даромадлари қандай проводкалар билан ҳисобланади?».
Ушбу саволларга «Норма» эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди: ...
Тиббиёт клиникаси юқори малакали мутахассислар – шифокорлар ва бошқарув ходимларини ишга таклиф қилмоқда. Ушбу хорижлик ходимлар тиббиёт университетида дарс ҳам бермоқчилар. Хорижлик тиббиёт муассасалари ходимлари учун қандай имтиёзлар назарда тутилган? Ушбу имтиёзлар ўриндошларга нисбатан татбиқ этиладими? Клиника меҳнат шартномалари доирасида хорижлик мутахассислар учун квартираларнинг ижара ҳақини тўлайди. Бундай даромадларга қандай солиқ солинади?».
Ушбу саволларга buxgalter.uz илтимосига кўра «Profi Training» бизнес-тренери Юлия ПАКИДИШЕВА (ACCA DipIFR, CAP) жавоб берди: ...
Молия вазирлиги департаменти директорининг биринчи ўринбосари Умид ҲАМРОЕВнинг хусусий болалар боғчаси хизматларига ҳақ тўлашда ўриндошнинг даромадларига нисбатан ЖШДС бўйича имтиёзларни қўллаш тўғрисидаги эълон қилинган тушунтириши солиқ маслаҳатчилари орасида фаол муҳокамаларга сабаб бўлди.
Модомики низо бор экан, демак, имтиёз тўғрисидаги нормани унинг камситишга доир хусусиятини истисно қилиш учун СКда аниқлаштириш лозим – деб ҳисоблайди солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА: ...
Ташкилот ходима–ўриндошнинг аризасига биноан унинг иш ҳақини ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаган ҳолда хусусий болалар боғчаси хизматларига тўловга ўтказиши мумкинми? Буни Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директорининг биринчи ўринбосари Умид ҲАМРОЕВ тушунтирди: ...
Чет эллик шахс (норезидент) Ўзбекистон фуқаросига ўз кўчмас мулкини сотди. Вuxgalter.uz илтимосига кўра МВ Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаш департаменти директорининг биринчи ўринбосари Умид ҲАМРОЕВ ушбу вазиятда ЖШДСни ким тўлаши кераклиги, уни қандай қилиб тўғри ҳисоблаш мумкинлигини тушунтириб берди: ...
«Чет эл фуқароси ЯТТ сифатида Ўзбекистонда рўйхатдан ўтмоқчи. Фаолият тури – буюртмачилар – Ўзбекистон юридик шахсларига конструкторлик хизматлари кўрсатиш. У ЖШШИР олади, Ўзбекистон банкида ҳисоб-китоб рақами очади, интернет орқали хизматлар кўрсатган ҳолда хорижда – масофадан туриб ишлайди».
ДСҚ Солиқ солиш услубияти департаментининг халқаро солиқ солиш бўлими бошлиғи Раъно АЛИШАЕВА buxgalter.uz илтимосига кўра Ўзбекистонда унинг хизматларига қандай солиқ солиниши, унинг буюртмачиларида солиқ агенти мажбурияти юзага келиши борасида тушунтириш берди: ...
Солиқ қонунчилиги талаблари мураккаб, нотўғри ҳисоб-китоб қилганлик учун жавобгарлик эса катта бўлгани боис кўп бухгалтерлар солиқларни ҳисоблашда мушкул ҳолатга тушадилар. Нафақат солиқ солинадиган даромад суммасини, балки уни эътироф этиш санасини ҳам тўғри аниқлаш муҳим.
Buxgalter.uz илтимосига кўра «Arkad Audit» консалтинг компанияси директори Наталья ТУРАЛИНОВА буни қандай қилиб тўғри амалга ошириш мумкинлиги ҳақида гапириб берди: ...
Кўп корхоналар реклама агентликларининг промоакцияларига буюртма бериш орқали уларнинг хизматларидан фойдаланадилар. Ҳар хил турдаги шартномаларнинг моҳиятини ва уларнинг солиқ оқибатларини англамаслик солиқлар сезиларли даражада ортиқча тўланишига олиб келади. buxgalter.uz илтимосига кўра «Arkad Audit» консалтинг фирмаси директори Наталья ТУРАЛИНОВА воситачилик битими иштирокчилари учун юзлаб миллион сўмга тушиши мумкин бўлган бухгалтернинг хатолари ҳақида гапириб берди: ...
«Фойда солиғи ва ҚҚС тўловчи корхона ходиманинг фарзанди учун болалар боғчаси пули – ойига 3 млн сўмни тўлайди. Ходиманинг иш ҳақи – ойига 1 млн сўм. СК 378-м. 16-бандига мувофиқ ЖШДС бўйича имтиёз болалар боғчаси ёки мактаб пулини тўлаш учун ҳар ой 3 млн сўмгача бўлган тўловларга нисбатан қўлланилади. Ходиманинг иш ҳақи бундан камроқ бўлиб, иш берувчи ушбу суммани тўлаб берса, ЖШДС бўйича имтиёзни бутун сумма – 3 млн сўмга нисбатан қўллаш мумкинми?».
МВ Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаш департаменти директорининг биринчи ўринбосари Умид ҲАМРОЕВ махсус buxgalter.uz учун вазиятга ойдинлик киритди: ...
26.07.2022 йилдаги 785-сон ЎРҚ билан СКга киритилган қўшимчага мувофиқ, фарзандларига нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари (МТТ) ва (ёки) мактаблар кўрсатадиган таълимга оид хизматлар учун ҳақ тўлайдиган ота-оналар ЖШДСдан озод этилади. Имтиёз ҳар бир фарзанд учун тўланадиган ойига 3 млн сўмгача бўлган тўловларга нисбатан қўлланилади СК 378-м. 16-б.
Ушбу имтиёзни қандай ҳисоблаш ҳамда 2022 йил сентябрь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида акс эттириш юзасидан «Infinity Profit Solution» аутсорсинг компанияси мутахассислари Алёна ТРОНОВА ва Анастасия ЗАБОЛОТИНА махсус buxgalter.uz учун тушунтириш бердилар: ...