Корхона норезидент ходимларни ишга жалб қилди ва улар яшаши учун квартирани ижарага олишни режалаштиряпти. Мазкур ҳолатда қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкинлигини buxgalter.uz илтимосига биноан «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА тушунтириб берди: ...
Buxgalter.uz корхона ходимлари ва учинчи шахслар учун саёҳат йўлланмаларини харид қилишнинг солиқ оқибатлари ҳақида кўп маротаба ёзган эди. Мавзунинг давомида яна иккита вазиятни кўриб чиқамиз: 1) иш берувчи яхши ишлаганлиги учун айрим ходимларини Бухоро ва Самарқандга саёҳат билан рағбатлантирди. Бундай рағбат ушбу ходимлар учун моддий наф ҳисобланадими? Бу ҳол учун ЖШДС бўйича қандайдир имтиёзлар мавжудми? 2) Ходим мустақил равишда Хивага туристик йўлланма сотиб олди, у ЖШДС бўйича имтиёздан фойдаланиши мумкинми? ...
Агар мол-мулк ижараси бўйича битим яқин қариндошлар ўртасида тузилса, ЖШДС тўлаш зарурми. Масалан - ота ва ўғил ўртасида? Яқин қариндошлар ўртасида мол-мулкни текин ижарага бериш тўғрисидаги шартнома қандай солиқ оқибатларига сабаб бўлади?
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволларга Молия вазирлиги солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директорининг биринчи ўринбосари Умид ҲАМРОЕВ жавоб берди: ...
2022 йил 1 февралдан бошлаб бўялган мато, бўялган газлама ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини экспорт қилувчилар ижтимоий солиқни 1% миқдордаги солиқ ставкаси бўйича тўлаш ҳуқуқига эга.
Бу ҳолда уни ҳисоб-китоб қилиш тартиби қандай ва қайси давр учун экспорт улуши маҳсулотларнинг камида 80%ини ташкил қилиши керак - муайян ой учунми ёки йил бошидан? Буни Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директорининг биринчи ўринбосари Умид ҲАМРОЕВ тушунтирди: ...
Хусусий мактаб бир неча нафар ўқувчиларини Самарқандга саёҳат қилиш билан рағбатлантирди. Бу ўқувчилар учун моддий наф ҳисобланадими? Буни “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтирди: ...
Ходим ишдан бўшаяпти. Унда етказган моддий зарари учун қарз мавжуд. Иш берувчи қарзни ундирмасдан, корхона харажатларига ҳисобдан чиқармоқчи бўляпти. Бунда иш берувчи ёки ходимнинг ўзида солиқ оқибатлари юзага келиши мумкинми?
Саволга «Норма» компанияси эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ...
«Корхона ИФУТ бўйича «Компьютер ва периферия ускуналари» 95110 кодига мувофиқ хизматлар кўрсатади. 27.01.2022 йилдаги ПҚ-104-сон қарорга асосан ижтимоий солиқнинг имтиёзли ставкасини қўллашимиз мумкинми?».
Саволга МВ Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директорининг биринчи ўринбосари Умид ҲАМРОЕВ жавоб берди: ...
Аудиторлик текшируви чоғида бухгалтерия айрим ходимларга нафақани ўртача иш ҳақининг 100% миқдорида тўлаб, «касаллик варақаси» учун ортиқча тўловни амалга оширганлиги аниқланди. Бундай вазиятда бош бухгалтер қандай йўл тутиши лозимлигини «Норма» эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтирди: ...
20 апрель куни солиқ ҳисоботининг янги шакллари тасдиқланди. ДСҚ ўзининг Телеграм-каналида йўриқномани (матнли ва видео) эълон қилди, у сизга шаклларни тўлдириш чоғида хатога йўл қўймасликка ёрдам беради. ...
2022 йил 1 мартдан бошлаб ногиронлиги бўлган шахслар учун ЖШДС бўйича имтиёз МҲЭКМнинг 3 бараваригача оширилди. Бу болалигидан ногиронлиги бўлган шахсларни тарбия қилувчи шахсларга дахл қиладими?
Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА жавоб берди: ...
“Корхона Халқ банкига ШЖБПҲга мажбурий бадалларни ўтказади. Солиқ инспекцияси ШЖБПҲ суммаларини корхонанинг шахсий карточкасида ҳисобга олади. Ҳисоб-китобларни ДСИ билан солиштириш чоғида бухгалтерия корхона томонидан ШЖБПҲ ҳисобланганлиги ва у бўйича пеня сўндирилганлигини кўрди.
1. Агар ҳатто реестрни Халқ банкида тўлов топшириқномасиз қабул қилишмаса, ДСИда ШЖБПҲ бўйича пеня қай тарзда пайдо бўлиши мумкин?
2. Корхона ШЖБПҲга бадаллар бўйича пеняни сўндиришга маблағларни йўналтирмаган бўлса, ушбу сумма қаердан келиб тушиши мумкин?
3. Бухгалтерия ҳисобида ШЖБПҲ бўйича пеня қандай акс эттирилади?”.
Саволларга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ...
Корхонада байрам арафасида шанбалик ўтказилиб, ҳисобланган иш ҳақи “Маҳалла” фондига хайрия ёрдами сифатида ўтказилди. Бундай иш ҳақини қандай тўғри ҳисоблаш ва ушбу операцияни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш мумкин? У бўйича солиқ оқибатлари юзага келадими?
Саволларга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ...
Қурувчи - ҚҚС тўловчи квартираларни харид қилишда ҳамкор корхонага маиший техника олиш ҳуқуқини берувчи совға сертификатини/ваучерни ҳадя қилишни режалаштирмоқда. У ўз ҳисобидан сертификатлар бланкаларини тайёрлади ва ҳамкор билан олди-сотди шартномасини тузди. Ҳамкор ваучер бўйича товарни сотиш кунида қурувчига жисмоний шахсдан олинган ваучерни юборади ва жўнатилган маиший техникага ЭҲФ тақдим этади.
1. Қурувчи мазкур вазият бўйича қандай солиқларни тўлайди?
2. Совға сертификатига ЖШДС солинадими?
3. Акциянинг турли босқичларида қурувчида қандай ўтказмалар юзага келади?
Саволларга “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди: ...
2022 йил 1 апрелда my.soliq.uz да шахсий кабинетлардаги электрон ҳисобот шаклларида ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобининг 11101_14 кодли янги шакли жойлаштирилган бўлиб, унда ушбу шакл 2022 йил 1 мартдан бошлаб жорий этилганлиги кўрсатилган. Аввалги 11101_13 кодли шакл рўпарасида жорий йилнинг 28 февралидан бошлаб унинг фаоллиги тўхтатилган, деган ёзув пайдо бўлди. Афтидан, ёзув “ўтган сана” билан амалга оширилган, сабаби 1 апрель кунининг биринчи ярмида тўлдириш учун фақат 11101_13 кодли шакл мавжуд бўлган ва тизим уни қабул қилган.
Buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚда март ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини топширишда қандай йўл тутишни тушунтиришди. ...
Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун йўналтириладиган маблағларга ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди МВ ва ДСҚнинг қарори, АВ рўйхат рақами 2107-1, 17.03.2022 й.. Нималар ўзгарди? ...
“МЧЖ раҳбарияти энг яхши ходимларидан бирини рағбатлантиришни - унга автомобиль совға қилишни истайди. Ушбу автомобиль балансда асосий восита сифатида ҳисобда турибди. Бу вазиятда қандай ҳужжатлар расмийлаштирилган бўлиши керак? Корхона ва ходимда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
Саволларга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ...
Корхона бир неча нафар ходимини байрам куни вилоятга хизмат сафарига юборди. Байрам куни ишлаётган хизмат сафарига юборилган ходимга иш ҳақини қандай миқдорда ҳисоблаш зарур? ...