2022 йил 1 мартдан бошлаб ногиронлиги бўлган шахслар учун ЖШДС бўйича имтиёз МҲЭКМнинг 3 бараваригача оширилди. Бу болалигидан ногиронлиги бўлган шахсларни тарбия қилувчи шахсларга дахл қиладими?
Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА жавоб берди: ...
“Корхона Халқ банкига ШЖБПҲга мажбурий бадалларни ўтказади. Солиқ инспекцияси ШЖБПҲ суммаларини корхонанинг шахсий карточкасида ҳисобга олади. Ҳисоб-китобларни ДСИ билан солиштириш чоғида бухгалтерия корхона томонидан ШЖБПҲ ҳисобланганлиги ва у бўйича пеня сўндирилганлигини кўрди.
1. Агар ҳатто реестрни Халқ банкида тўлов топшириқномасиз қабул қилишмаса, ДСИда ШЖБПҲ бўйича пеня қай тарзда пайдо бўлиши мумкин?
2. Корхона ШЖБПҲга бадаллар бўйича пеняни сўндиришга маблағларни йўналтирмаган бўлса, ушбу сумма қаердан келиб тушиши мумкин?
3. Бухгалтерия ҳисобида ШЖБПҲ бўйича пеня қандай акс эттирилади?”.
Саволларга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ...
Корхонада байрам арафасида шанбалик ўтказилиб, ҳисобланган иш ҳақи “Маҳалла” фондига хайрия ёрдами сифатида ўтказилди. Бундай иш ҳақини қандай тўғри ҳисоблаш ва ушбу операцияни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш мумкин? У бўйича солиқ оқибатлари юзага келадими?
Саволларга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ...
Қурувчи - ҚҚС тўловчи квартираларни харид қилишда ҳамкор корхонага маиший техника олиш ҳуқуқини берувчи совға сертификатини/ваучерни ҳадя қилишни режалаштирмоқда. У ўз ҳисобидан сертификатлар бланкаларини тайёрлади ва ҳамкор билан олди-сотди шартномасини тузди. Ҳамкор ваучер бўйича товарни сотиш кунида қурувчига жисмоний шахсдан олинган ваучерни юборади ва жўнатилган маиший техникага ЭҲФ тақдим этади.
1. Қурувчи мазкур вазият бўйича қандай солиқларни тўлайди?
2. Совға сертификатига ЖШДС солинадими?
3. Акциянинг турли босқичларида қурувчида қандай ўтказмалар юзага келади?
Саволларга “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди: ...
2022 йил 1 апрелда my.soliq.uz да шахсий кабинетлардаги электрон ҳисобот шаклларида ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобининг 11101_14 кодли янги шакли жойлаштирилган бўлиб, унда ушбу шакл 2022 йил 1 мартдан бошлаб жорий этилганлиги кўрсатилган. Аввалги 11101_13 кодли шакл рўпарасида жорий йилнинг 28 февралидан бошлаб унинг фаоллиги тўхтатилган, деган ёзув пайдо бўлди. Афтидан, ёзув “ўтган сана” билан амалга оширилган, сабаби 1 апрель кунининг биринчи ярмида тўлдириш учун фақат 11101_13 кодли шакл мавжуд бўлган ва тизим уни қабул қилган.
Buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚда март ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини топширишда қандай йўл тутишни тушунтиришди. ...
Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун йўналтириладиган маблағларга ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди МВ ва ДСҚнинг қарори, АВ рўйхат рақами 2107-1, 17.03.2022 й.. Нималар ўзгарди? ...
“МЧЖ раҳбарияти энг яхши ходимларидан бирини рағбатлантиришни - унга автомобиль совға қилишни истайди. Ушбу автомобиль балансда асосий восита сифатида ҳисобда турибди. Бу вазиятда қандай ҳужжатлар расмийлаштирилган бўлиши керак? Корхона ва ходимда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
Саволларга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ...
Корхона бир неча нафар ходимини байрам куни вилоятга хизмат сафарига юборди. Байрам куни ишлаётган хизмат сафарига юборилган ходимга иш ҳақини қандай миқдорда ҳисоблаш зарур? ...
«Яхши ишлагани ва компания ривожига ҳисса қўшгани учун 2021 йил якунлари бўйича ходимларга мукофот (бонуслар) тўлаяпмиз. Ҳисоблаш ишларини 2022 йил март-апрель ойларида амалга оширамиз. Рағбатлантириладиган ходимлар орасида 2021 йилда ишдан бўшатилган ва вафот этган ходимлар ҳам бор. Уларга ҳисобланган мукофотларни қандай тўғри таснифлаш лозим: МҲТФ тарзидами, бепул ҳадя ёки моддий ёрдам сифатидами? Ушбу тўловлар фойда солиғини ҳисоблашда чегириб ташланадими?».
Саволга «Норма» компанияси эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди: ...
Бизнинг ишлаб чиқариш МЧЖнинг муассисларидан бири чет эллик шахсдир. 2021 йил учун унга дивидендларни таннархи бўйича тайёр маҳсулот (тўқимачилик маҳсулотлари) билан тўласак бўладими? Бунда корхона ва муассис учун қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин?
Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ...
Корхона ҳар ойда айрим ходимлари учун коммунал хизматларга ҳақ тўлайди. Мазкур операция бухгалтерия ҳисобида қандай тўғри акс эттирилади? Солиқ оқибатлари қандай бўлади?
Саволга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ...
МЧЖ таъсисчиларидан бўлган жисмоний шахс ўз улушини бошқа шахсга номиналдан юқори нархга сотди. Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келишини “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтирди: ...
Фуқаро ўзининг томорқа хўжалигида етиштирилган уй ҳайвонларини реализация қилишдан олинган тушумни ўғлининг таълим олиши учун тўловга йўналтирди. Отасининг бошқа даромади йўқ. У ЖШДС қайтарилишига умид қилиши мумкинми? Буни МВ солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директорининг биринчи ўринбосари Умид ҲАМРОЕВ buxgalter.uz учун махсус тушунтирди: ...
МЧЖ таъсисчиларидан бири устав фондидаги ўз улушини ўғлига текинга ўтказмоқчи. Бу қандай амалга оширилади ва бунда солиқ оқибатлари юзага келадими? Буни “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтирди: ...
Корхона ходимларининг Ўзбекистон ОТМларида пулли-контракт асосида таълим олиши учун ҳақ тўлайди. Корхонанинг бундай харажатларига ижтимоий солиқ солинадими? Қачон чегирмани - ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш мумкин? Фойда солиғи ҳисоб-китобида бундай харажатлар чегириладими?
Саволларга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ...