Солиқ тўловчининг кабинети
Дата публикации 20.02.2023
17 февралдан (шу сана ҳам киради) бошлаб 20 кун* давомида солиқ қўмитаси комитентларга кешбэк тўланганидан ташқари барча чекларни тузатишга рухсат берди. Комитентлар, шу жумладан – харидорлардан маркетплейслар ва тўлов иловалари орқали тўловларни қабул қилувчи комитентлар my3.soliq.uzдаги шахсий кабинетда чекка мустақил равишда тузатиш киритишлари мумкин. Buxgalter.uz бу қандай ишлашини аниқлаштирди: ... 

Дата публикации 31.01.2023
ДСҚ комитентларга онлайн-НКТ чекларига тузатиш киритишнинг техник имкониятини синов режимида тақдим этди. Бу қандай ишлашини, “Норма” ва buxgalter.uz учун махсус “Yangi texnologiyalar” ИАМ онлайн-НКТ бўлими бошлиғи Шерзод ТЕШЕБАЕВ батафсил гапириб берди: ... 

Дата публикации 10.01.2023
Агар солиқ органларининг ахборот тизимларида ташкилотнинг ўзгарган раҳбари ёки бош бухгалтерининг реквизитлари қолган бўлса, ташкилотда мураккабликлар юзага келиши мумкин. ДСҚ уларнинг ўзгарганлиги тўғрисида солиқ органларини масофадан туриб – my.soliq.uzдаги шахсий кабинет орқали хабардор қилиш мумкинлигини эслатиб ўтади. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди: ... 

Дата публикации 10.11.2022
Солиқ тўловчилар солиқчилардан солиқлар бўйича қўшимча ҳисоблашлар ҳақида хабар берилган текширувдан олдинги таҳлил натижалари бўйича навбатдаги хабарномаларни олдилар. Вuxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА вазиятга ойдинлик киритди: ... 

Дата публикации 27.09.2022
Солиқ тўловчининг шахсий кабинетига кўпинча онлайн-НКМ чекларидаги нотўғри МХИК тўғрисида хатлар келади. Қонунни бузмаслик ва ниманидир тузатиш ва қайта созлаш зарурлиги тўғрисида доимий талабларни олмаслик учун товарлар билан ишлашни йўлга қўйишда тадбиркорга ким ва нима ёрдам беришини buxgalter.uz илтимосига биноан “Онлайн касса трейд” МЧЖ ТХКМ директори Рустам ЯКУБОВ гапириб берди: ... 

Дата публикации 22.09.2022
Тўлов топшириқномалари бўйича суммалар қарздорлик суммаларидан ошиши мумкин. Солиқ тўловчи бу ҳолда my.soliq.uz да шахсий кабинетда шакллантирилган тўлов топшириқномасига қандай тузатиш киритиши ёки уни чақириб олиши мумкинлигини ДСҚ мутахассислари тушунтиришди: ... 

Дата публикации 09.08.2022
“Директор корпоратив карта орқали кафе учун харидни амалга оширди. Ҳақиқатда харид қилинган ичимликлар ўрнига сотувчи чекда битта сумма билан бир шиша ароқни урди. Бухгалтерия бундай чекни ҳисобга қабул қилишни рад этмоқда. Бунинг устига, кафе алкоголь билан савдо қилмайди. Нима қилиш керак? Бундай вазиятда қандай ҳаракат қилиш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан “Онлайн касса трейд” МЧЖ директори Рустам ЯКУБОВ сўзлаб берди: ... 

Дата публикации 08.08.2022
2022 йил августдан бошлаб СКнинг 483-моддасига ва Президентнинг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига биноан мол-мулк солиғидан озод қилинган барча хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобланган солиқ суммасининг 1%ини бюджетга тўлайди (СК 75-м. 11-қ.). Солиқ ҳисоботини қайта топшириш зарур ёки зарур эмаслиги ва солиқларни қандай тўлашни аввал Молия вазирлиги ходимлари тушунтиришганди. Энди эса ушбу масалани солиқ идорасида аниқлаштиришди: ... 

Дата публикации 23.06.2022
ДБҚ сайтида ТИФ иштирокчиси шахсий кабинетига ва my.soliq.uz да солиқ тўловчининг шахсий кабинетига кириш чоғида идентификация тизими USB-токенга ёзилган ЭРИсидан фойдаланишни таклиф қилади. Ушбу технология “анча хавфсиз” технология сифатида таклиф қилинади. Ҳақиқатан шундайми, одатий “флешкадаги ЭРИ”дан воз кечиш зарурми? ... 

Дата публикации 13.06.2022
Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидаги «Юридик шахснинг онлайн-НКМ ва виртуал касса бўйича маълумотлари» интерактив хизматида янги илова – «Воситачи ва комитентлар мониторинги» пайдо бўлди. Унинг ёрдамида воситачилик шартномаси бўйича реализация қилиш ҳажмини кузатиш мумкин. Бу қандай ишлашини buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ходимлари айтиб берищди. ... 

Дата публикации 10.05.2022
Солиқлар ва мажбурий тўловларни ўз вақтида бюджетга тўламаганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши боис, топширилган ҳисоб-китоблар бўйича суммалар ва тўловлар шахсий ҳисоб картасидан қандай ўтишини назорат қилиш муҳимдир. Profi Training бизнес-тренери, МҲХС ва бошқарув ҳисоби бўйича эксперт Александра ТОЛМАЧЕВА ўз тажрибаси билан buxgalter.uz билан ўртоқлашди: ... 

Дата публикации 29.04.2022
“Бизда my.soliq.uz да шахсий кабинетда шакллантирилган, ҳисобланган ва тўланган суммалар, боқимонда миқдори, ортиқча тўловлар, пенялар ва бюджет билан бошқа ўзаро ҳисоб-китоблар тўғрисида маълумотларни акс эттирадиган солиштириш далолатномасини сақлаб қўйишнинг имкони бўлмаяпти. Сўровни киритишда электрон ҳужжат шакллантирилади, бироқ сўнгра дастур хато ҳақида хабар бермоқда”. Buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚда муаммони қандай ҳал қилишни тушунтириб беришди: ... 

Дата публикации 28.04.2022
Юридик шахсларнинг шахсий кабинетларига Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси томонидан солиқ тўловчилар 30.12.2021 йилдаги ПҚ-73-сон қарорга мувофиқ мол-мулк солиғи бўйича аниқлаштирилган маълумотнома тақдим этишлари тўғрисида хат йўлланди. Буни 3 кун ичида амалга ошириш зарур. Ким талабномани бажармаса, СКнинг 111-моддаси ва МЖТКнинг 175-моддасига мувофиқ жаримага тортиладилар ва ҳисобварақлар бўйича операциялари тўхтатиб турилади. Қандай жавоб беришни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 27.04.2022
Солиқ органи камерал текширув натижалари бўйича шахсий кабинетга йўлланган талабномага компания 5 кунлик муддатда жавоб бермаганлиги туфайли солиқ аудитини тайинлади. Солиқ тўловчи бундай қарорни асоссиз деб ҳисоблайди, сабаби хат очиқ бўлмаган ва раҳбар ҳатто бу ҳақда билмаган. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 26.04.2022
Солиқ тўловчилар кўпинча у ёки бошқа имтиёзни қўллай олмаётганликлари юзасидан шикоят қилишади. Айниқса бундай вазият солиқ маъмуриятчилигининг глобал равишда автоматлаштирилиши муносабати билан юзага кела бошлади. Агар солиқ тўловчи мавжуд имтиёзни қўллай олмаса, нима қилиши керак? ... 

Дата публикации 19.04.2022
18 апрель ҳолатига солиқ тўловчи I чорак учун фойда солиғи бўйича ва март учун ҚҚС бўйича ҳисоб-китобларни топширди. Фойда солиғи бўйича шахсий карточкада ортиқча тўлов, ҚҚС бўйича эса - боқимонда акс эттирилмоқда. Ортиқча тўланган фойда солиғи суммаси ҚҚС бўйича боқимондани ёпиш учун етарли. Бироқ “Ортиқча тўланган (ундирилган) солиқ суммаларини қайтариш ва ҳисобга олиш” интерактив хизмати ёрдамида маблағларни олиб ўтишнинг имконияти йўқ, тизим қарз мавжуд эмас, деган хабар чиқармоқда. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни ДСҚ департаменти бошлиғи Рамшид ХЎЖАҚУЛОВ шарҳлаб берди: ... 

Дата публикации 18.04.2022
Солиқ тўловчи солиқни тўлади, бироз вақт ўтгач, қарз ва ҳисобланган пеня ҳақида хабар топди. ДСҚ нима учун бундай вазиятлар юзага келишини, бундай ҳолат рўй берганда нима қилиш ва қандай қилиб шунга ўхшаш муаммоларнинг олдини олишни тушунтирди. ... 

Дата публикации 14.04.2022
ДСҚ онлайн-НКМ чекларида товарлар ва хизматларга хато МХИК кўрсатилган тадбиркорларга билдиришнома-хатларни йўллади. Бундай хатга қандай жавоб беришни “Норма” эксперти Олег ГАЕВОЙ тушунтирди. ... 

Дата публикации 12.04.2022
My.soliq.uz да “Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар тўғрисида ахборот” интерактив хизматининг “Касса чеклари бўйича тушумлар” менюсида фискал маълумотлар оператори томонидан Excel форматидаги иккита янги файл жойлаштирилди. Улар барча маълумотлар солиқ ҳисоботларидан тўғри ўтиши учун тузатиш киритилиши лозим бўлган чекларни аниқлаши мумкин. ... 

Дата публикации 11.04.2022
Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар тизими товарларни (хизматларни) чет эл компанияларига ва жисмоний шахсларнинг шахсий мол-мулкини реализация қилувчи воситачилар учун зарур бўлган функционалга эга бўлди. ...