Прочтите, если выплачиваете доходы нерезидентам, не связанные с ПУ:
Бош бухгалтер ёки директор ўзгарса, ДСҚнинг ягона реестрида ҳисоб маълумотларини текширинг
![Бош бухгалтер ёки директор ўзгарса, ДСҚнинг ягона реестрида ҳисоб маълумотларини текширинг preview](https://static.buhgalter.uz/free/publish_img_free.jpg)
Агар солиқ органларининг ахборот тизимларида ташкилотнинг ўзгарган раҳбари ёки бош бухгалтерининг реквизитлари қолган бўлса, ташкилотда мураккабликлар юзага келиши мумкин. ДСҚ уларнинг ўзгарганлиги тўғрисида солиқ органларини масофадан туриб – my.soliq.uzдаги шахсий кабинет орқали хабардор қилиш мумкинлигини эслатиб ўтади.
Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди:
Агар директор ёки бош бухгалтер тўғрисидаги маълумотларга тузатиш киритиш зарур бўлса, “Ҳисоб маълумотлари” менюсидан фойдаланинг (чапда, тадбиркорлик субъектлари маълумотлари блокида). Унда учта илова мавжуд:
1. “Ҳисоб маълумотлари” – бу ерда СКнинг 132-моддасига мувофиқ ДСҚнинг ягона реестридан солиқ тўловчи – юридик шахснинг ҳисоб маълумотлари тўғрисидаги ахборот тақдим этилган.
2. “Ҳисоб маълумотларини ўзгартириш” – илованинг функционали раҳбар ёки бош бухгалтернинг маълумотларини ўзгартириш имконини беради. Бунинг учун:
- тегишли майдонларга амалдаги раҳбарнинг СТИР, Ф.И.О. ва телефон рақамини киритинг;
- агар ташкилотингизнинг штат жадвалида бухгалтер назарда тутилмаган бўлса, бухгалтернинг СТИР, Ф.И.О. ва телефон рақами учун майдон тақдим этилган бўлим олдига белги қўйинг. Агар бош бухгалтер – мавжуд бўлса, текширинг ва агар зарур бўлса, унинг реквизитларига тузатиш киритинг;
- “Жўнатиш”га босинг.
Агар корхонанинг ҳисоб маълумотларида бошқа маълумотларни ўзгартириш талаб қилинса, уни белгиланган тартибда қайта рўйхатдан ўтказишга тўғри келади.
Қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин ДСҚнинг ягона реестрига СКнинг 133-моддасига мувофиқ автоматик тарзда тузатиш киритилади. Ёрдам юзасидан Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинг.
3. “Аризалар реестри” – бу ерда сиз раҳбар ва бухгалтернинг маълумотларини ўзгартириш бўйича аризаларингизнинг кўриб чиқилишини кузатиб боришингиз мумкин. Кўриб чиқиш натижаси “Аризанинг ҳолати” устунида акс эттирилади.
Одатда қарор автоматик тарзда – жўнатилган пайтдан эътиборан бир неча сония давомида қабул қилинади.
Манбага қаранг.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади