“ҚҚС тўловчиси бўлган корхона темир йўлда логистика билан шуғулланади, темир йўл вагонларини Қозоғистон юридик шахсидан ижарага олади. Ижарага олиш пайтида вагонларнинг бир қисми Қозоғистонда, бир қисми – Ўзбекистонда бўлади. Бориладиган йўналиш: Ўзбекистон – Қозоғистон – Россия – Эстония. Корхона мазкур ҳолда солиқ агенти сифатида ҚҚС тўлаши керакми? Валюта шартномаси бўйича ижара нархи ҚҚС ҳисобга олинмаган ҳолда кўрсатилган, шартнома – қисқа муддатли, 90 кунлик”.
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ...
Корхона реэкспортга ноль даражали ставка бўйича солиқ солди. Солиқчилар эса камерал текширув якунлари бўйича 15% ставкани ҳисобга олган ҳолда қўшимча фойда солиғи ҳисоблашди. Солиқ тўловчи солиқчиларнинг хулосасига рози эмас ва ўзининг айтганида турибди.
Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА ушбу масала бўйича ўз нуқтаи назари билан ўртоқлашди: ...
“Бизнинг корхонамиз Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти сертификатини олди. Агар ушбу ҳужжатдаги QR-код сканер қилинса, резидентлик тўғрисидаги худди шу хат чиқади. Аммо хорижий ҳамкор мазкур сертификатни текшириш мумкин бўлган интернет-ресурсга ҳавола беришимизни сўраяпти. Биз бундай ҳаволани тақдим этолмаймиз. Ҳамкор бизни қандай текшириши мумкинлиги юзасидан ДСҚда жавоб беришмади”.
Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА шарҳлаб берди: ...
“Агар биз чет элда сотиб олинган ускунани дарҳол қўшни республикага сотишни режалаштирсак, уни ИМ-40 режимига расмийлаштириш керакми?”.
“Норма” эксперти Гулнора АБДУНАЗАРОВА ушбу саволга Божхона қўмитаси Божхона назоратини ташкил этиш бошқармасидан жавоб олди: ...
“Ўзини ўзи банд қилган ҳунарманд реализация қилиш мақсадида ўз маҳсулотларини кичик туркумларда олиб чиқади. Бундай товарни божхона декларациясини расмийлаштирмасдан олиб чиқиш мумкинми? Қандай ҳажмда? Бу чегарада қандай ишлайди?”.
“Норма” эксперти Гулнора АБДУНАЗАРОВА ушбу саволга Божхона қўмитасининг Божхона назоратини ташкил этиш бошқармасидан жавоб олди: ...
“Ишлаб чиқариш корхонаси 2021 йилда ўз эҳтиёжлари учун импорт хом ашёни олиб кирди, божхона божи ва ҚҚСни тўлади. 2023 йилда божхона органи божхона тўловларини кўпайиш томонга қайта ҳисоблаб чиқарди. Божхона тўловларининг каттароқ суммаси билан янги БЮД расмийлаштирилди. Бунда БЮДда олиб кириш санаси – 2021 йил, божхона органи билан тўловларни солиштириш далолатномасида эса – 2023 йил март ойи кўрсатилган.
Агар хом ашё тўлиқ реализация қилинган тайёр маҳсулотларга ҳисобдан чиқарилган бўлса, бухгалтерия ҳисобида божхона тўловларининг кўпайиш суммасини қандай тўғри акс эттириш мумкин? Солиқ ҳисоботини қайта топшириш керакми ёки ҳисобот даврида ҳаммасини тўғрилаб юборса бўладими?”.
Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан ДСБ ҚҚС маъмуриятчилиги бўлими бошлиғи ўринбосари Марат ВАХРИЕВ тушунтирди: ...
“Ташкилот терминалларни етказиб беришга доир импорт контрактини тузди. Таснифга асосан товарнинг умумий қиймати 2 000 АҚШ долларини, транспорт харажатлари – 200 АҚШ долларини, таснифнинг умумий қиймати – 2 200 АҚШ долларини ташкил этади. Товарни етказиб бериш шарти – DAP Тошкент шаҳри. БЮДни расмийлаштиришда 12-устунда (божхона қиймати) 2 200 АҚШ долларини, 22-устунда эса (умумий фактура қиймати) – 2 000 АҚШ долларини кўрсатдик. Агар етказиб бериш шартларига асосан транспортда ташишни сотувчи амалга ошириши шарт бўлса, БЮДда умумий фактура қиймати қанчалик тўғри кўрсатилган”.
Саволга “Норма” илтимосига биноан Божхона қўмитаси Божхона тўловлари бошқармаси бош инспектори Жамшид ИСОМУРОДОВ жавоб берди: ...
“ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси тўхтатиб турилди. Ушбу даврда ташкилот товарларни импорт қилди, божхона расмийлаштируви чоғида тўланган ҚҚС ҳисобга олмаган. Солиқ органлари томонидан аниқланган камчиликлар бартараф этилиб, гувоҳноманинг амал қилиши тикланганидан кейин СКнинг 4-моддаси асосида ҳисоботларни қайта топшириш йўли билан “божхона” ҚҚСни ҳисобга олиш мумкинми?”.
Молиявий ва солиқ маслаҳатчиси Феруза СУЛТОНОВА ўз фикрлари билан buxgalter.uz билан ўртоқлашди: ...
«Корхона товарни улгуржи экспорт қилади. Форс-мажор сабабли чет эллик ҳамкорлардан бири товар туркумини қайтариб жўнатди. Қайтариш ИМ-41 БЮД бўйича расмийлаштирилди. Товарни экспорт қилишда ЭҲФни расмийлаштирмаганмиз.
Экспорт қилинган товарни қайтариш учун бир томонлама ЭҲФни расмийлаштириш мумкинми? Чет эллик ҳамкордан товарнинг қайтарилиши ҚҚС ва фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботида қандай ва қаерда акс эттирилади? Ҳисобот шаклларининг ўзида бундай имконият бўлмаса, ушбу солиқлар бўйича қандай тузатиш киритилади?».
Ушбу саволларга «Норма» эксперти Миржалол МИРФАЁЗОВ жавоб берди: ...
«Бизда ТСОЯЭАТда рўйхатдан ўтказилган битта норезидент контрагент билан тузилган иккита ТИФ-контракт (экспорт ва импорт) бор. Ҳужжатларни ёпиш учун олиш ва тақдим этиш чоғида “валютани айлантирмаслик” учун ТСОЯЭАТдаги ушбу контрактлар ўртасида “ҳисобга олиш”ни амалга ошириш мумкинми?».
Вuxgalter.uz сўровига кўра Марказий банкда вазиятга ойдинлик киритдилар: ...
«Хорижий компания корхонамиз – Технопарк резидентига Ўзбекистон ҳудудида хизматларни кўрсатди. Норезидентнинг фаолияти доимий муассаса ташкил этилишига олиб келмайди. Хизматлар импортида ҚҚС тўлашимиз керакми ёки солиқ имтиёзи амал қиладими?».
Ушбу саволга «Норма» эксперти Олег ЦОЙ жавоб берди: ...
«Америка компанияси комиссия келишуви асосида Россия компаниясидан IT-хизматлар ва IT-маҳсулотлар сотиб олиш учун Ўзбекистонда фирма очди (РФ резидентлик сертификати мавжуд). Ўзбекистондаги воситачи фирма Россия компаниясидан ишлаб чиқилган ДТни сотиб олади ёки буюртиради ва уларнинг ҳақини рублда тўлайди. Сўнг уларни доллар эквивалентида Америка компаниясига бериб, хизматлари учун ундан комиссион ҳақ олади.
Айланмадан олинадиган солиқни тўловчи воситачи бундай вазиятда хизматлар импорти учун ҚҚС тўлаши ва солиқ ҳисоботини тақдим этиши керакми? Хизматлар импорти учун ҚҚС тўлашга тўғри келса (29 коди), ҚҚС учун ШҲК очиш керакми? Воситачи ҚҚС тўлашга ўтиши керакми? Хизматлар импортини ва уларни буюртмачига бериш бўйича харажатларни қандай қилиб тўғри расмийлаштира олади?».
Ушбу саволларга buxgalter.uz илтимосига кўра ДСҚ Солиқ солиш услубияти департаментининг халқаро солиқ солиш бўлими бошлиғи Раъно АЛИШАЕВА жавоб берди: ...
“Корхона ускунани Ўзбекистонга етказиб бериш юзасидан чет эл контрагенти билан шартнома тузди. Ускунани монтаж қилиш ва созлашни ўз кучимиз билан бажардик. Солиқ органлари текширув чоғида норезидентнинг монтаж қилиш ва ўрнатиш бўйича хизматлари сифатида ускуна қийматининг 10%ига тенг суммадан солиқ ҳисоблашади, деб эшитдик. Солиқ органларининг бундай тарзда талқин қилиши қонунийми?”.
Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Олег ЦОЙ жавоб берди: ...
«Хорижий корхона йил давомида Ўзбекистон корхонасига хизматлар кўрсатади. Хизматлар ижрочисининг ходимлари ишнинг бир қисмини буюртмачи офисида бажаришлари мумкин. Бунда чет эл юридик шахсининг доимий муассасаси ташкил этиладими? Буюртмачи корхона ДМ мавжуд бўлмаганда норезидентнинг даромадидан солиқни ушлаб қолиши ва норезидентларнинг даромадларидан Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиши керакми?».
ДСҚ Солиқ солиш услубияти департаментининг халқаро солиқ солиш бўлими бошлиғи Раъно АЛИШАЕВА buxgalter.uz илтимосига кўра саволларга жавоб берди: ...