2021 йил сентябрда ижро варақаси бўйича 2020 йил январь учун импорт бўйича қўшимча ҳисобланган божхона тўловлари (божхона божи, ҚҚС ва акциз солиғи) ундирилди. Шунингдек, Мажбурий ижро бюросига жарима ва суд харажатлари тўланди. Бундай харажатлар ҚҚС ва фойда солиғи бўйича ҳисоботларда қандай акс эттирилади? Фойда солиғи бўйича ҳисоботни қайта топшириш зарурми?
Саволларга Молия вазирлигининг билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ buxgalter.uz илтимосига биноан саволга жавоб берди: ...
Кўп корхоналар шахсий кабинетга - ТИФ-операциялари бўйича кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқаришдан олинган даромадни эътироф этиш ва унга фойда солиғи (айланмадан олинадиган солиқ) солиш талаби билан хат олишди. Солиқ органларининг бундай талабномасига қандай жавоб бериш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан молиявий директор, бухгалтер Эльвира ЖИЛЬЦОВА гапириб берди. ...
МЧЖ Ўзбекистондан ташқарида хизматлар кўрсатиб, ўз фаолиятини кенгайтириш ниятида. Бунда у қандай солиқларни тўлайди? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ...
Ўзбекистон Республикаси ташувчиларига ХЙТ (Халқаро йўлларда ташиш) дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти ва Халқаро ташувчиларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 1975 йилдаги ХЙТ дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Божхона конвенцияси қоидаларидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва бундай ҳуқуқни қайта тиклаш тартиби ҳақидаги низом тасдиқланди. Иккала ҳужжат 02.12.2021 йилдаги 727-сон ВМҚ билан тасдиқланган. Батафсил - norma.uz портали шарҳида. ...
«Чет эл компанияси Ўзбекистонда ўз бўлимига эга. Унда резидентлик сертификати мавжуд. Агар импорт хизматлари доимий асосда кўрсатилмаса, хизматлар импортида фойда солиғи бўйича «ноль» кўрсаткичли ҳисобот топшириш зарурми? Масалан: 2021 йил январь ва мартда хизматлар кўрсатилган, жорий йилнинг кейинги даврларида эса - кўрсатилмаган».
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ...
ҚҚС тўловчиси ҳисобланган корхона Ўзбекистон ҳудудида туристик хизматлар кўрсатади. Мазкур корхона ва хорижий компания ўртасида экспорт шартномаси тузилди ва у ТСОЯЭАТда расмийлаштирилди. Ўзбекистон ҳудудида хорижликларга кўрсатиладиган туристик хизматларга ҚҚС солинадими? Корхона харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақлими?
Buxgalter.uz илтимосга кўра, саволларга Молия вазирлигининг билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ жавоб берди: ...
“Корхона товуқ гўшти етиштиради. 2021 йилнинг 10 октябридан 31 декабрига қадар бўлган даврда парранда гўшти, тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни, картошкани ҳамда музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланма ҚҚСдан озод қилинган (25.10.2021 йилдаги ЎРҚ-725-сон Қонун). Омборлардаги 2021 йил 10 октябрь ҳолатига емлар ва ветеринария препаратлари қолдиқларини нима қилиш керак? ҚҚСни танлаш ва уни емлар таннархига киритиш, 2022 йил 1 январь ҳолатига эса уни яна ҳисобга олиш зарурми? ...
Октябрь ойи давомида солиқ тўловчилар хизматларни қайта тақдим этиш, жумладан ташиш бўйича хизматлар импорти учун одатдаги алгоритм бўйича ЭҲФни жўната олишмади. 9 ноябрда - октябрь учун ЭҲФ тақдим этишнинг сўнгги кунида, ДСҚ бундай имкониятни берди. Функционал хизматларнинг қатъий чекланган рўйхати учун ишлайди. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди: ...
Ўзбекистон корхонаси хорижий компания билан маҳсулотни экспорт қилиш бўйича валюта контрактини тузди. Экспорт қилинаётган маҳсулот республика ҳудудини тарк этмаяпти, сабаби хорижий компания Ўзбекистондаги нефть-газ конларини ўзлаштириш давомида ундан технологик жараёнларда фойдаланмоқда. Ушбу контракт Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида расмийлаштирилиши керакми? Экспорт қилинаётган маҳсулот божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтиши шартми? Ушбу саволга buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚнинг Валюта назорати бошқармаси мутахассислари жавоб беришди: ...
2022 йил апрелдан бошлаб солиқчилар ЭҲФ ёки назорат-касса техникаси чекларида “нотўғри” МХИКлар акс эттирилганлиги учун жаримага тортишни бошлашлари мумкин. Солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА бу вақтга қадар солиқ органлари талай саволларга жавоб беришлари лозимлигига эътибор қаратди. Хусусан, МХИК билан боғлиқ катта мураккабликлар умумий овқатланиш корхоналарини объектив равишда синовдан ўтказмоқда: ...
Хорижий компания айнан битта шартнома бўйича Ўзбекистоннинг қўшма корхонасига хизмат кўрсатади. Хизмат кўрсатишнинг бир қисми – Ўзбекистон ҳудудида, бошқа қисми – чет мамлакатда амалга оширилади. Бундай вазиятда хизматларни ҚҚСга тортишни қандай тартибда амалга ошириш лозим? ...
Айрим экспортчилар ҚҚС бўйича сентябрь ойи учун Ҳисоб-китоб топширишида ёқимли шокни бошдан кечирдилар. Улар илгари амалда бўлган, ўз ҳисобларига тушмаган валюта суммаларидан ҳисобга олиш мумкин бўлмаган нормага кўра солиқни ҳисобладилар. Дастур эса бу гал уларга ушбу ҳисобга олишни тақдим этди.
Бу сафар электрон ҳисобдорлик бўйича ахборот тизими ҳақ бўлиб чиқди. Buxgalter.uz илтимосига кўра вазиятни Гулнора Эргашева изоҳлаб берди. ...
Корхона Covid-19 учун тест-системаларни импорт қилиш, сўнгра маҳаллий бозорда сотишни режалаштирмоқда. Улар тиббий буюмлар ҳисобланадими? Уларни республикага олиб кириш ва маҳаллий бозорда реализация қилиш бўйича айланма ҚҚСдан озод қилинганми? Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлигининг Билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ жавоб берди: ...
Хусусан, МЖТК 309-2-«Божхона тўғрисидаги конунчиликнинг бузилганлиги ДБҚнинг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими (ЯААТ) орқали қайд этилган ҳолларда жарима солиш тўгрисидаги қарор» моддаси билан тўлдирилди. ЯААТ орқали қайд этилган божхона тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилишлари бўйича жарима солиш ҳақидаги қарор ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг иштирокисиз чиқарилади. ...