2022 йил июль ойида ҳаммаси режа бўйича: июнь ва июль ойлари учун солиқлар тўланади, II чорак учун чораклик ҳисоботлар, III чорак учун бўнак тўловлари бўйича маълумотномалар тақдим этилади... Қурбон хайити байрами муносабати билан айрим солиқ тўловчилар учун ҳисоботлар топшириладиган сана кейинги кунларга кўчирилади. Байрам 10 июлга белгиланиши тахмин қилинмоқда – иккита қўшимча дам олиш куни ҳам берилади: • 11 июль – барча режимда ишлайдиганлар учун; • 12 июль – 6 кунлик иш ҳафтаси режимида ишлаб берилмайди, 5 кунлик иш режимида 16 июль шанба куни ишлаб берилади.
Ҳар қандай вазиятда ҳам, қандай ҳисоботлар топширилиши ва қандай солиқлар тўланиши кераклигини buxgalter.uz нинг июль режасидан билиб олишингиз мумкин. Солиқлар бўйича янгиланган тавсияларда экспертларнинг ҳисобот шаклларини тўлдиришга оид батафсил йўриқномаларини кўришингиз мумкин: ...
2022 йил 5 июндан 25 июнга қадар май ойи учун солиқ ҳисоботи тақдим этилиши ва солиқлар тўланиши, шунингдек жорий йил июнь ойи учун бўнак тўловлари тўланиши лозим.
Сизга солиқлар бўйича етакчи экспертларнинг долзарб ва фойдали тавсияларига ҳаволалар берилган чек-варақларни таклиф этамиз: ...
Май ойида ишлар талайгина бўлади… 2022 йил апрель ойи учун солиқларни тўлашдан ташқари, май ойи учун солиқлар бўйича бўнак тўловларини тўлаш ва режа бўйича солиқ ҳисоботларини топшириш керак бўлади, салбий тузатишлар киритилган ҳисобварақ-фактуралар ёки 29-30 апрелда «чиқиб келган» эътибордан четда қолган ЭҲФлар туфайли ўтган даврлардаги солиқ ҳисоб-китобларига тузатишлар киритишга тўғри келади.
Молия вазирлиги ва «Норма» компаниясининг Buxgalter PRO базасидаги тавсиялари сизга кўмакдош бўлади, 2022 йилги янги шаклларни ҳисобга олган ҳолда янгиланган тавсиялар ҳисоб-китобларни қайта топширишда ёрдам беради. ...
Апрель ойида солиқ ҳисоботи, айрим солиқ тўловчилар томонидан эса 2022 йилнинг I чораги учун молиявий ҳисоботлар тақдим этилади. my.soliq орқали ҳисоботларни жўнатишда – ЭҲФ борасида ҳам, электрон тизимларда ҳам, текширувдан олдинги автоматик таҳлилда ҳам муаммолар юзага келмайди деб умид қиламиз.
Режамиз муҳим саналарни ўтказиб юбормасликда сизга ёрдам беради. Солиқлар бўйича янгиланган тавсияларда эса ҳисобот шаклларини тўлдириш бўйича экспертларнинг батафсил йўриқномаларини топишингиз мумкин: ...
Март ойи кўпгина корхоналарнинг бухгалтерлари учун 2021 йил учун ҳисоботлар топшириладиган якуний ой ҳисобланади. Шунингдек жорий ҳисоботлар топшириш ва тўловлар вақти ҳам яқинлашмоқда.
Қачон ва қандай ҳисоботлар топширилиши ва солиқлар тўланиши ҳақида buxgalter.uz март ойи учун тайёрлаган режасида айтиб ўтилган. Солиқлар бўйича янгиланган тавсияларда эса ҳисобот шаклларини тўлдириш бўйича экспертларнинг батафсил йўриқномаларини топишингиз мумкин: ...
Февраль бухгалтерлар учун ўтган йилга якун ясаладиган ой ҳисобланади. Бу ойда солиқлар бўйича тўлиқ ҳисоб-китоб қилиш ва 2021 йил учун солиқларнинг қолган қисмини тўлаш, молиявий ва статистик ҳисоботларни тақдим этиш лозим. Қолаверса, январь ойи учун ҳисоботларни тақдим этиш ва солиқларни тўлаш, февраль ойи учун бўнак тўловларини тўлаш муддатлари ҳам яқинлашиб қолган.
Бундай вазиятлар учун buxgalter.uz қуйидаги ҳаракатлар режасини тайёрлади: ...
Ўтган йил бухгалтерлар учун оддий йил бўлмади. 2022 йилда ҳам уларни бир талай ишлар кутмоқда. Кўпгина ўзгартиришлар параллел равишда киритилаётганлиги сабабли босқичма-босқич бухгалтерия «штаб-квартира»га, ходимлари эса IT-йўналишидаги махсус ҳарбий гуруҳга айланиши тайин. Кодлар, пароллар, шартли белгилар… Буларнинг ҳаммаси бир кишининг зиммасида бўлади. Buxgalter.uz турли муҳим воқеа-ҳодисалар оқимида ҳамда иш жараёнида бирор-бир асосий ишни ёддан чиқармаслигингиз учун январь ойи «эслатмаси»ни тузди. ...
2021 йил якунланишига оз вақт қолди. Бухгалтерлар учун январь ойининг илк саналаридан бошлаб ишлар қизғин бўлади: солиққа оид қонунчиликдаги янгиликлар, ДСҚнинг янги назорат тизимлари – Е-aktiv ва E-ijara га ўтиш масалалари ва ҳ.к. Яна йиллик ҳисоботларни топшириш керак. 2022 йилга ўтишни енгиллаштириш учун декабрь ойининг охиригача бажарилиши керак бўлган муҳим ишларни рўйхат бўйича режалаштиринг. Ўз ишини яхши биладиган бош бухгалтерлар қуйида келтирилган айрим бандлар бўйича аллақачон тайёргарликни бошлаб юборишган: ...
2021 йилнинг III чораги учун ҳисобот топшириладиган давр яқинлашмоқда. Бухгалтерлар 9 ой бўйича якун чиқаришлари, улар бўйича солиқлар ва бўнак тўловларини тўлашлари ва албатта, солиқ ва молиявий ҳисоботларни топширишлари лозим. buxgalter PRO базасидаги 2021 йилдаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда янгиланган МВ, ДСҚ ва «Норма» компанияси томонидан тайёрланган тавсиялар сизларга кўмакдош бўлади. ...
Бухгалтерларни кузда нималар кутмоқда? Президент томонидан бизнес учун қулайликлар яратилиши айтилмоқда, башоратчилар сентябрь ойи бир маромда ўтади дейишмоқда. Вuxgalter.uz нинг МВ, ДСҚ ва бошқа регулятор идоралар билан биргаликда тайёрланган тавсиялари сизларга кўмакдош бўлади. ...
Бухгалтерлар II чорак учун ҳисоботларни топшириб дам олишга улгурмасларидан август ҳам эшик қоқмоқда, яна тўловларни тўлаш ва ҳисоботларни топшириш лозим.
Вuxgalter PRO базасидаги Молия вазирлиги ва «Норма» компанияси мутахассисларининг тавсиялари сизларга кўмакдош бўлади, улар ҳисоботларни топширишда ёки ҳисоб-китобларни қайта тақдим этишда тўғри йўл тутишга ёрдам беради. ...
Жазирама ёзнинг июль ойи, 2021 йилнинг II чораги учун ҳисобот топшириш пайти келди… Бухгалтерга кўмак сифатида buxgalter PRO базасида ҳисоботнинг янги шакллари ҳисобга олинган ҳолда, Молия вазирлиги ва «Норма» компанияси мутахассисларининг тавсиялари жойлаштирилган. Улар ҳисоботларни топширишда ёки ҳисоб-китобларни қайта тақдим этишда тўғри йўл тутишга ёрдам беради. Режага нималар киритилганлигини кўриб чиқамиз. ...
Май ойида ишлар талайгина бўлади… 2021 йил апрель ойи учун солиқларни тўлашдан ташқари, май ойи учун солиқлар бўйича бўнак тўловлари бўйича режали солиқ ҳисоботларини тақдим этиш керак бўлади, тузатишлар киритилган салбий ҳисобварақ-фактуралар ёки 29-30 апрелда чиқиб келган эътибордан четда қолиб кетган ЭҲФлар туфайли ўтган даврлардаги солиқ ҳисоб-китобларига тузатиш киритишга тўғри келади. ...
Апрель айрим ташкилотлар 2021 йилнинг I чораги учун солиқ ҳисоботини, бошқалари эса молиявий ҳисоботни тақдим этадиган сўнгги ой ҳисобланади. Шу боис куч-қувватни тўплаб фақат ижобий натижаларга эришиш учун тайёргарлик кўрамиз – тегишли сервислар иш фаолиятида узилишлар бўлмайди деб умид қиламиз.
Buxgalter.uz қуйидагиларни эслатиб ўтади: ...
Баҳор келганлигидан қувониб, бундан завқ олинадиган пайтда бухгалтерларни навбатдаги юмушлар кутиб туради. Қачон ва қандай ҳисоботлар топширилиши ва солиқлар тўланиши ҳақида buxgalter.uz айтиб ўтади. PRO маслаҳатлари ва тавсияларидан эса солиқлар ва ҳисоботлар бўйича қонунан тартибга солинган барча масалаларга жавоб топиш мумкин: ...