2022 йил февраль ойи учун бош бухгалтер режаси

preview

Февраль бухгалтерлар учун ўтган йилга якун ясаладиган ой ҳисобланади. Бу ойда солиқлар бўйича тўлиқ ҳисоб-китоб қилиш ва 2021 йил учун солиқларнинг қолган қисмини тўлаш, молиявий ва статистик ҳисоботларни тақдим этиш лозим. Қолаверса, январь ойи учун ҳисоботларни тақдим этиш ва солиқларни тўлаш, февраль ойи учун бўнак тўловларини тўлаш муддатлари ҳам яқинлашиб қолган.

Бундай вазиятлар учун buxgalter.uz қуйидаги ҳаракатлар режасини тайёрлади:


I. 2021 йил якунлари бўйича молиявий ҳисобот топширилади. Уни топшириш муддатлари ўзгартирилмади: 15 февраль ва 25 март (чет эл капитали иштирокидаги корхоналар учун) .

 

II. 2021 йил ҳамда 2022 йил январь ва февраль ойлари учун статистика ҳисоботи 2022 йил учун тасдиқланган янги шакллар бўйича тақдим этилади.

 

III. 2021 йил учун солиқ ҳисоботини, 2021 йил декабрь ойи ва жорий йил январь ойи учун солиқларни, февраль ойи учун бўнак тўловларини тўланг:

 5 февраль:

  • 2022 йил январь ойида натура шаклида тўланган даромадлардан ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни ;
  • 2022 йил январь ойида банклар томонидан норезидентларга тўланган даромадлар бўйича (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни .
Эътибор беринг
5 февраль дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли юқорида айтиб ўтилган солиқларни тўлашнинг сўнгги куни 7 февралга кўчирилади .

 

9 февраль:  

  • 2022 йил февраль ойи учун қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғини айланмадан солиқ тўловчи бўлмаганлар жумласига кирадиган солиқ тўловчилар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни. Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан ер солиғи бўйича бўнак тўловлари чоракнинг биринчи ойи 10-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади ;
  • 2022 йил февраль ойи учун алкоголь маҳсулотлари чакана савдоси билан шуғулланадиган ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашнинг сўнгги куни


10 февраль

  • мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ҳисобланмайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2022 йил февраль ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни. Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан эса ҳар чоракнинг учинчи ойи 10-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади ;
  • 2022 йил январь ойи учун акциз солиғи бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни ;
Buxgalter.uz тавсия қилади
  • Кимлар акциз солиғини тўлайди, ҳисобот қандай тақдим этилади ва солиқ қандай тартибда тўланади.
  • 2022 йил январь ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборот тақдим этишнинг сўнгги куни .

14 февраль: 

  • 2022 йил январь ойи учун ШЖБПҲ реестрларини тақдим этиш ва бадалларни тўлашнинг сўнгги куни ;
  • норезидент юридик шахслар томонидан 2021 йил учун мол-мулк солиғи ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни ;
  • доимий муассаса орқали фаолият юритадиган норезидент юридик шахслар томонидан мол-мулк солиғини тўлашнинг сўнгги куни

 

15 февраль:

2021 йил учун:

  • 2021 йил учун йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни ; 
  • 2021 йил декабрь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлов тўлашнинг сўнгги куни*, ** ; 
  • 2021 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни   
  • 2021 йил учун мол-мулк солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни*, **** ;
  • 2021 йил учун Ўзбекистонда фаолиятини доимий муассасалар орқали амалга оширмайдиган норезидент юридик шахслар томонидан мол-мулк солиғини тўлашнинг сўнгги куни
  • 2021 йилнинг IV чораги учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни  ;

___________________

*Қуйидагилар бундан мустасно:

-  йиллик ҳисоботни ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган вазирлик ва идоралар, ассоциациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарадиган бошқа корхоналар;

- молиявий ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналари ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари;

- молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган юридик шахс мақомига эга бюджет ташкилотлари. 

**Ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартига қадар ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоб-китобни тақдим этадиган ва солиқларни тўлайдиган фаолиятини доимий муассасалар орқали амалга оширадиган Ўзбекистон нерезидентлари бундан мустасно. 

*** Қуйидагилар бундан мустасно:

- жорий солиқ даврининг 15 декабригача Ҳисоб-китобни тақдим этадиган ва солиқни тўлайдиган қишлоқ хўжалиги корхоналари;

- солиқ давридан кейинги йилнинг 20 январигача Ҳисоб-китобни тақдим этадиган ва солиқни тўлайдиган фаолиятини доимий муассасалар орқали амалга оширадиган норезидентлар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар;

- солиқни йилда бир марта, солиқ давридан кейинги йилнинг 1 майигача тўлайдиган деҳқон хўжаликлари

 

****Солиқ давридан кейинги даврнинг 15 февралидан кечиктирмай мол-мулк солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этадиган ва солиқни тўлайдиган фаолиятини доимий муассасалар орқали амалга оширадиган Ўзбекистон нерезидентлари бундан мустасно.

2022 йил учун:

  • 2022 йил январь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни   ;
  • 2022 йил февраль ойи учун солиқ тўловчилар томонидан қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни. Бундай солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда солиқ тўлашни улар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади
  • 2022 йил январь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни

 

20 февраль:

  • 2022 йил январь ойи учун ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни   ;
  • солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган юридик шахслар томонидан 2022 йил февраль ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни.

Солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган, айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар бўлмаган юридик шахслар, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини ҳар чоракнинг учинчи ойи 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни ;

  • 2022 йил январь ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг сўнгги куни. Бунда солиқ суммаси норезидентга даромадлар тўланган куннинг кейинги кунидан кечиктирмай бюджетга тўланади ;
  • 2022 йил январь ойи учун чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни *;
  • 2022 йил январь ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни ;
  • 2022 йил январь ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этишнинг сўнгги куни. Бунда солиқ суммаси дивидендлар ва фоизлар тўланган кундан кечиктирмай бюджетга тўланади

* ҚҚС тўловчилар бўлмаган солиқ агентлари ўзи солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига солиқ тўлаш амалга оширилган ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай тақдим этади

Эътибор беринг
20 февраль дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли юқорида кўрсатилган солиқларни тўлаш ва ҳисоботларни тақдим этишнинг сўнгги куни 21 февралга кўчирилади .

 

23 февраль: 

  • 2022 йил февраль ойи учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни *

__________________

* Солиқ кодексининг 340-моддаси 3-6-қисмларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, кўрсатилган тўловлар тегишли чоракда амалга оширилмайди  

 

Солиқ тўловчилар, шу жумладан янгидан ташкил этилган, жами даромади жорий ҳисобот даври мобайнида 5 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини бундай ошиб кетиш содир бўлган тўлиқ чорак ўтганидан кейин тўлайди  

25 февраль:

  • 2022 йил январь ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни . 

Татьяна ЛИМАРЕВА,

«Норма» компанияси эксперти.

Бош бухгалтер календари Бош бухгалтер календари Бош бухгалтер календари /ru/publish/doc/text178148_2022_yil_fevral_oyi_uchun_bosh_buhgalter_rejasi