“Янги ташкил этилган ННТнинг штатида фақат жамоатчилик асосида бепул ишлашга рози бўлган директор бор. Солиқ инспекцияси бу ноқонуний деб ҳисобламоқда ва унга ойига камида 1 МҲЭКМ ҳисоблашни талаб қилмоқда.
Ушбу вазиятда солиқчилар ҳақми?”
Buxgalter.uz Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВАдан ушбу саволга жавоб беришни илтимос қилди: ...
“Ўзбекистоннинг резиденти бўлган компания мактаб ва мактабгача таълим соҳасидаги фаолият билан шуғулланади. Бу соҳага чет эллик ўқитувчилар жалб қилинган. Мазкур чет эллик ўқитувчиларнинг фарзандлари компаниянинг таълим тузилмаларида бепул таълим олишади.
Агар меҳнат шартномасида уларнинг фарзандларига бепул таълим бериш ҳақида бўлим мавжуд бўлса, чет эллик ўқитувчиларнинг моддий наф тарзидаги даромадидан ЖШДС ҳисоблаш керакми?”
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ...
«Ходим ўқув таътили олди. Таътил тўлови суммасини қандай ҳисоблаб чиқариш керак?»
Саволга buxgalter.uz илтимосига кўра Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Меҳнатга ҳақ тўлаш ва меҳнат стандартлари бошқармаси катта мутахассиси Отабек БОБОМУРАТОВ жавоб берди: ...
“Корхонамизнинг Ўзбекистоннинг норезиденти бўлган штатдаги ходими Калининградда доимий яшайди, 9 июлдан 12 июлга қадар Москва шаҳрига хизмат сафарига юборилган. Хизмат сафари учун бўнак берилмаган. Авиачиптани бошқа компания 500 Россия рублига харид қилган. Ходим қариндошларининг уйида яшаган.
Мазкур ҳолда хизмат сафари харажатлари қандай қопланади? Харажатларни ходимнинг сўмда ифодаланган картасига ўтказиш йўли билан қоплаш мумкинми? Ёки харажатларни албатта чет эл валютасида қоплаш керакми?”
Саволларга молиявий маслаҳатчи, аудитор Гўзал ИСЛОМОВА жавоб беради. ...
“Ходим Москва шаҳрига хизмат сафарига юборилган. Корхона унга бўнакни 2730-сон Низом билан тасдиқланган нормалар бўйича АҚШ долларида берди. Меҳмонхонага тўловни амалга ошириш учун у долларни рублга айирбошлади, айирбошлаганлиги тўғрисида ҳужжатлар мавжуд эмас. Меҳмонхонага тўлов учун счётни у тегишинча, рублда тақдим этди.
Бўнак ҳисоботи санасидаги кросс-курсни ҳисобга олган ҳолда (АҚШ долларининг МБ курси / рублнинг МБ курси = долларнинг рублдаги эквиваленти) яшаш харажатларини аниқлаймиз. Бу тўғрими?”.
Саволга “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди: ...
“Ходимнинг онаси вафот этди. Дафн этиш учун нафақа қандай олинади? Илгаригидек ижтимоий таъминот бўлими орқали ариза бериш керакми ёки нимадир ўзгардими? Раҳбарнинг буйруғи асосида унга 1 млн сўм тўламоқчимиз, ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича оқибатлар бўладими?”.
Buxgalter.uz ушбу саволни “Infinity Profit Solution” аутсорсинг компанияси мутахассислари Алёна ТРОНОВА ва Дилором ХУДАЙБЕРДИЕВАга йўллади: ...
“Норезидентни масофадан туриб ишга қабул қилиш мумкинми? У чет элда туриб ишларни бажаради. Унга иш ҳақи тўлашда қандай солиқлар тўланади?”.
Buxgalter.uz учун махсус саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ...
Аудиторлик текшируви чоғида бухгалтерия айрим ходимларга нафақани ўртача иш ҳақининг 100% миқдорида тўлаб, «касаллик варақаси» учун ортиқча тўловни амалга оширганлиги аниқланди. Бундай вазиятда бош бухгалтер қандай йўл тутиши лозимлигини «Норма» эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтирди: ...
Корхона ҳар ойда айрим ходимлари учун коммунал хизматларга ҳақ тўлайди. Мазкур операция бухгалтерия ҳисобида қандай тўғри акс эттирилади? Солиқ оқибатлари қандай бўлади?
Саволга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ...
Ходим 1,5 ставкада ишлайди. Унга турли вазиятларда таътил учун ҳақни қандай ҳисоблаб чиқаришни “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА мисолларда тушунтирди: ...
Олдинги йил учун аудиторлик текшируви чоғида янги қабул қилинган ходимларга 2020 йил давомида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун моддий ёрдам, уларнинг баъзиларига эса - бола туғилиши ва оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан моддий ёрдам тўланганлиги аниқланди. Корхонанинг бухгалтерия ва кадрлар хизматлари ушбу ходимлардан илгариги иш жойидан Жисмоний шахсга тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган солиқ суммалари тўғрисидаги маълумотномани сўраб олишмаган. Бу ҳолда қўшимча ЖШДС ҳисоблаш юзага келиши ёки келмаслигини “Норма” экспертлари Татьяна ЛИМАРЕВА ва Дилором САИДОВА тушунтиришди: ...
Компания меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини ўзгартирмоқчи - қатъий белгиланган маошни камайтириш ва иш якунлари бўйича мукофотни киритмоқчи. Буни қандай қонуний амалга оширишни “Норма” эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА тушунтирди: ...
Кўпинча жисмоний шахслар ўз жамғармаларидан эмас, балки кредитлар ва қарзлар ҳисобидан йирик харидларни амалга оширадилар. Амалиётдаги мисоллардан шу каби операцияларнинг бухгалтерия ҳисобини кўриб чиқамиз. ...
Турли вазиятларда таътилнинг давомийлиги ва “таътил пули” суммасини қандай тўғри ҳисоблаб чиқаришни, “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА амалиётдан мисоллар билан тушунтирди: ...