“Савдо комплексига ажратилган ер участкаларида маъмурий бинолар, қозонхоналар ва комплекснинг меъёрда фаолият кўрсатиши ва уни бевосита белгиланган мақсадига кўра ижарага бериш учун зарур бўлган бошқа иншоотлар жойлашган. Ер участкасининг умумий майдони – 59,6 гектар, савдо объектлари остидаги майдон – 5 гектар. Биз хизматлар соҳаси учун мўлжалланган солиқ имтиёзларини қўллашимиз мумкинми?”.
Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти бош мутахассиси Муҳиддин ХОЛМУРОДОВ жавоб берди: ...
2022 йил 1 июлдан бошлаб ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобининг шакли (коди 11101_15) амалга киритилди. Унда 2022 йилда тадбиркорлик субъектларига тақдим этилган учта янги имтиёзни акс эттириш имконияти пайдо бўлди.
Buxgalter.uz солиқ идорасида тафсилотларни аниқлаштирди. ...
2022 йил августдан бошлаб СКнинг 483-моддасига ва Президентнинг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига биноан мол-мулк солиғидан озод қилинган барча хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобланган солиқ суммасининг 1%ини бюджетга тўлайди (СК 75-м. 11-қ.).
Солиқ ҳисоботини қайта топшириш зарур ёки зарур эмаслиги ва солиқларни қандай тўлашни аввал Молия вазирлиги ходимлари тушунтиришганди. Энди эса ушбу масалани солиқ идорасида аниқлаштиришди: ...
Молия вазирлиги 26.07.2022 йилдаги ЎРҚ-785-сон Қонуни билан СКга киритилган янгиликларни тушунтиради. Ушбу материалда - савдо комплекслари ва меҳмонхоналар учун ер солиғи ва мол-мулк солиғи, туризм ҳудудларида солиқлар ҳақида: ...
Хусусий мактаб – ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси. 15.09.2017 йилдаги ПҚ-3276-сон қарорга асосан имтиёзлардан фойдаланади, улар 2025 йил 1 январгача узайтирилган (05.09.2018 йилдаги ПҚ-3931-сон қарор). Ёз мавсумида мактаб ўз ўқувчиларини соғломлаштириш ва дам олишлари учун кундузги оромгоҳни ташкил этди.
Ёзги болалар оромгоҳидан олинган даромадларга ҚҚС ва фойда солиғи бўйича имтиёзни қўллаш мумкинми? Буни “Норма” эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтирди: ...
2022 йил 1 мартдан бошлаб ногиронлиги бўлган шахслар учун ЖШДС бўйича имтиёз МҲЭКМнинг 3 бараваригача оширилди. Шунингдек, болаликдан ногиронлиги бўлган шахсни тарбияловчи она-оналар учун ҳам имтиёз назарда тутилган. Агар ҳам ота-онаси ишласа, ҳам болаликдан ногиронлиги бўлган шахс, мисол учун, масофадан ишлаш режимида ишга жойлаштирилган бўлса, уларни бир вақтнинг ўзида қўллаш мумкинми?
Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги департаменти директори ўринбосари Умид ҲАМРОЕВ тушунтирди: ...
ҚҲТБТда Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида тўсиқсиз туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва уни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди. Ҳужжат имконияти чекланган шахслар учун инфратузилмани ривожлантирувчи туроператорлар ва турагентлар, жойлаштириш воситалари ҳамда ташувчилар учун субсидия ва имтиёзларни назарда тутади. Батафсил - buxgalter.uz шарҳида. ...
Buxgalter.uz корхона ходимлари ва учинчи шахслар учун саёҳат йўлланмаларини харид қилишнинг солиқ оқибатлари ҳақида кўп маротаба ёзган эди. Мавзунинг давомида яна иккита вазиятни кўриб чиқамиз: 1) иш берувчи яхши ишлаганлиги учун айрим ходимларини Бухоро ва Самарқандга саёҳат билан рағбатлантирди. Бундай рағбат ушбу ходимлар учун моддий наф ҳисобланадими? Бу ҳол учун ЖШДС бўйича қандайдир имтиёзлар мавжудми? 2) Ходим мустақил равишда Хивага туристик йўлланма сотиб олди, у ЖШДС бўйича имтиёздан фойдаланиши мумкинми? ...
2022 йил 1 февралдан бошлаб бўялган мато, бўялган газлама ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини экспорт қилувчилар ижтимоий солиқни 1% миқдордаги солиқ ставкаси бўйича тўлаш ҳуқуқига эга.
Бу ҳолда уни ҳисоб-китоб қилиш тартиби қандай ва қайси давр учун экспорт улуши маҳсулотларнинг камида 80%ини ташкил қилиши керак - муайян ой учунми ёки йил бошидан? Буни Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директорининг биринчи ўринбосари Умид ҲАМРОЕВ тушунтирди: ...
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги янги низом тасдиқланди. Унга мувофиқ тадбиркорлар бизнес лойиҳалари учун қўшимча маблағлар олишлари мумкин. Қуйида санаб ўтилган субсидиялар тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси тавсиясига кўра ажратилади. ...
«Корхона ИФУТ бўйича «Компьютер ва периферия ускуналари» 95110 кодига мувофиқ хизматлар кўрсатади. 27.01.2022 йилдаги ПҚ-104-сон қарорга асосан ижтимоий солиқнинг имтиёзли ставкасини қўллашимиз мумкинми?».
Саволга МВ Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директорининг биринчи ўринбосари Умид ҲАМРОЕВ жавоб берди: ...
ЎРҚ 767-сон Қонуни билан бир қатор озиқ-овқат товарларини ҚҚСдан озод этиш муддати 2022 йил 31 декабрга қадар узайтирилди (05.05.2022 йилдаги ЎРҚ-767-сон Қонун). Buxgalter.uz солиқ мажбуриятларини бажаришда ушбу имтиёзларни қандай қўллашни аниқлаштирди. ...
Президент томонидан 5 май куни “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-767-сон Қонун имзоланди. СКга киритиладиган асосий ўзгартиришлар шарҳи - buxgalter.uz да. ...
Апрель ойи учун айланмадан олинадиган солиқ ва ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботларини тайёрлашда айрим солиқ тўловчилар муаммоларга дуч келишди. Улар онлайн-НКМ ва виртуал кассалар орқали реализация қилинган товарларга солиқ имтиёзларини қўллай олишмади. Buxgalter.uz уларни қандай ҳал қилишни аниқлаштирди. ...