Президентнинг 2020 йил 20 июлдаги янги ПФ-6029-сон Фармони билан солиқлар бўйича қўшимча имтиёзлар, шу жумладан – умумий овқатланиш корхоналари учун жорий этилди. «Норма» етакчи эксперти Жорилла АБДУЛЛАЕВнинг шарҳида батафсил ўқинг: ...
Президентнинг 20.07.2020 йилдаги ПФ-6029-сон Фармони тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтиришга қаратилган. Бунда бухгалтерлар илгариги фармонлар бўйича бўлган муаммолар юзага келишидан хавфсирашмоқда. Қандай қилиб вазият такрорланишининг олдини олса бўлади? Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА buxgalter.uz учун мазкур масала бўйича фикрлари билан ўртоқлашди: ...
2020 йил 19 июнь куни Президент томонидан “Алоҳида солиқ ва божхона
имтиёзларини бекор қилиш тўғрисида”ги Фармон имзоланди. Ушбу ҳужжатнинг маъноси ва амалий қўллаш масалалари тўғрисидаги саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ жавоб берди: ...
Давлат пандемиядан энг кўп зарар кўрган туристик ва у билан боғлиқ бўлган соҳаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида корхоналарга солиқлар бўйича қўшимча имтиёзлар тақдим этмоқда. Батафсил – «Норма» етакчи эксперти Жорилла АБДУЛЛАЕВнинг шарҳловчи жадвалида: ...
Корхонада Президентнинг 26.02.2010 йилдаги ПҚ-1292-сон қарорининг 5-бандига асосан амал қилиш муддати кўрсатилмаган - "Ижод" фондига йўналтирилган суммага фойда солиғи, ЯСТ ва бюджетдан ташқари жамғармаларга ажратмалар бўйича солиқ солиш базасини камайтириш бўйича имтиёз мавжуд. Қонун ҳужжатларига кейинчалик киритилган ўзгатиришларни инобатга олган ҳолда "Ижод" фондига ажратмалар бўйича имтиёз сақланиб қолганми? ...
Давлат солиқ қўмитаси Президентнинг ПФ-5978-сон Фармонида назарда тутилган имтиёзлар қандай ишлашини тушунтирди: фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва яшаш учун мўлжалланмаган иншоотларга нисбатан мол-мулк солиғи ва ер солиғини оширилган ставкаларини қўллаш, шунингдек оширилган ставкаларни қўллаш натижасида юзага келган қарздорликка нисбатан пеня ҳисоблаш ва мажбурий ундириш. ...
Давлат карантин даврида бизнесга турли турдаги қўллаб-қувватлашни таклиф қилмоқда. Президентнинг “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 18 майдаги ПФ-5996-сон Фармони билан солиқлар бўйича қўшимча имтиёзлар жорий этилди. Барча амалдаги имтиёзлар ва преференциялар тўғрисида «Норма» етакчи эксперти Жорилла АБДУЛЛАЕВнинг шарҳида ўқинг. ...
Солиқ қўмитаси Президентнинг 2020 йил 18 майдаги ПФ-5996-сон Фармони билан тақдим этилган 2020 йилнинг июнь-август ойлари учун имтиёзларни инобатга олган ҳолда солиқ ҳисоботини тўлдириш бўйича Қўлланмани тайёрлади. ...
Молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ norma.uz билан интервьюсида Президентнинг 18.05.2020 йилдаги ПФ-5996-сон Фармони кимга аниқ татбиқ этилиши ва уларни олиш учун шартлар қандай эканлигини тушунтирди. Фармонни ижро этиш мақсадида нима “кичик бизнес” ҳисобланади, улар якка тартибдаги тадбиркорларга татбиқ этиладими, илгари кечиктирилган солиқ суммаларини ҳисобдан чиқариш таомили қандай, солиқ бўйича кечиктиришга эга бўлган ҳолда солиқларнинг имтиёзли ставкаларидан фойдаланиш мумкинми? ...
Президент томонидан 18 май куни коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб қувватлаш бўйича навбатдаги чора тадбирлар тўғрисидаги Фармон имзоланди. Янги ҳужжат бизнесни қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги чораларини ўз ичига олган: ...
Карантин шароитида давлат тадбиркорларга солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш кўринишидаги солиқ имтиёзларини таклиф қилди. Қандай асосларга кўра ушбу имтиёзни беришни рад этишлари мумкин? Buxgalter.uz тўлашни кечиктириш имконини қўлга киритиш жараёнида қийинчиликларга тўқнаш келган бухгалтерлар ўртасида сўров ўтказиб, тушунтириш бериш учун Давлат солиқ қўмитасига мурожаат қилди. ...
Президентнинг ПФ-5813-сон Фармонига мувофиқ онлайн-НКМ ёки виртуал кассага ўтишда онлайн-НКМни 2021 йил 1 январгача ДСХОда рўйхатдан ўтказилса, тадбиркорлар томонидан тўланиши лозим бўлган фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ ёки қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни ҳар бир қурилмани харид қилиш, ўрнатиш ва ишга туширишга оид харажатлар суммасига, бироқ 10 БҲМдан ортиқ бўлмаган миқдорга камайтириш мумкин. Бунда амалдаги ҳисобот шакллари ушбу имтиёзни акс эттириш учун мос келмаслиги мумкин. Шунингдек камерал назорат чоғида жами даромад суммаси бўйича тушунмовчиликлар келиб чиқиши мумкин. Buxgalter.uz ушбу ҳолат юзасидан тушунтириш берди. ...
Президентнинг 03.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон Фармони билан инқирозга қарши чоралар рўйхати белгиланган, улар орасида фоизсиз қарзлар (молиявий ёрдам) бўйича даромадни жорий йилнинг охиригача солиқ солишдан озод қилиш мавжуд. Имтиёз фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ ҳисоблаб чиқарилган тақдирда қўлланилади. Буни қандай амалга оширишни “Норма”нинг эксперти Шоҳиста ЁҚУБОВА мисолларда тушунтириб берди: ...
Карантин шароитларида давлат бизнесга турли солиққа оид енгилликларни, шу жумладан солиқлар тўлашни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш)ни таклиф қилмоқда. «Норма»нинг етакчи эксперти Жорилла АБДУЛЛАЕВ барча преференциялар, уларни тақдим этиш шартлари ва норматив ҳужжатларга ҳаволаларни битта жадвалга йиғди. ...
2007 йил таҳриридаги Солиқ кодекси талай солиқ тўловчи тоифалари учун имтиёзларни назарда тутган эди. Янги СКнинг амалга киритилиши билан ушбу имтиёзлар жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб кучини йўқотади. Ҳали улар амал қилиб турганда нима қилиш мумкин ва лозим? ...