Бухгалтерлар фақат 2022 йил 1 январдан бошлаб Е-aktiv портали билан тўлақонли ишлашлари мумкин (ва шарт). Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА ҳозирданоқ бунга тайёрланиш зарур деб ҳисоблайди. ...
2022 йил 1 январдан бошлаб ҚҚС тўловчилар ва давлат улуши 50% ва ундан кўпроқ миқдорда бўлган корхоналар ДСҚнинг янги назорат қилиш тизими - “Е-актив” тизимида ишлашларига тўғри келади (22.09.2021 йилдаги 595-сон ВМҚ). Мазкур тизим мураккабликлар келтириб чиқармаслиги учун бундай корхоналарга ҳозирдан тизимнинг тест версиясини синаб кўришни тавсия қиламиз.
“Е-актив” тизимида ишлашни қандай бошлаш ва нимага эътибор қаратишни buxgalter.uz илтимосига биноан бухгалтер Эльвира ЖИЛЬЦОВА гапириб берди: ...
ДСҚ ҚҚС тўловчилар ва УФда (УКда) давлат улуши 50%дан кўп бўлган юридик шахсларнинг шахсий кабинетларига E-aktiv ахборот тизимини синовдан ўтказишда иштирок этишни сўраб хабарнома йўллади. ...
Ижара (текин фойдаланиш) шартномаси томонлари ва кўчмас мулк тўғрисидаги маълумотларни E-ijara га киритишда нималарни инобатга олиш зарур? Агар айни бир шартнома тизимга икки марта киритилган бўлса, нима қилиш керак? Бу ва бошқа саволларга ДСҚ мутахассислари жавоб беришди. ...
“Менинг ҳолатимни текшириш” тизимининг тўртинчи мезони рўпарасидаги қизил доирадаги кесишган белги кўпларнинг асабида ўйнади. Бу кўчмас мол-мулкни ижарага бериш ва текин фойдаланиш шартномаларини e-ijara да фаол рўйхатдан ўтказишга олиб келди. Солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА бу мажбурий бўлгандан кейин шартномани рўйхатдан ўтказмаслик нимага олиб келишини гапириб берди: ...
2022 йил 1 январдан бошлаб ҚҚС тўловчилар ва УФ (УК)да давлат улуши 50% ва ундан кўпроқ миқдорда бўлган юридик шахслар ўз активлари билан боғлиқ хўжалик операцияларини «E-aktiv» тизимида акс эттирадилар 22.09.2021 йилдаги 595-сон ВМҚ 3-б. «б» кичик б.. Buxgalter.uz ушбу тизим қандай ишлашини аниқлаштирди. ...
Деярли ҳар қандай маҳсулотни ишлаб чиқариш йўқотишларсиз бўлмайди. Уларни қандай тўғри ҳисобга олишни, buxgalter.uz илтимосига биноан Profi Training бизнес-мураббийи, МҲХС ва бошқарув ҳисоби бўйича эксперт Александра ТОЛМАЧЕВА тушунтирди: ...
Айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлган корхона юк ташийди, лицензия мавжуд. Буюртмачи шартномага асосан олдиндан тўловни амалга оширди. Бироқ ташиш чоғида юкнинг 2,4 млн сўмлик бир қисми йўқолган. Шартнома шартларига асосан ташувчи йўқотиш суммасини қоплаб бериши шарт. Буни юк ташиш бўйича хизматлар учун буюртмачининг бўлғуси тўловлари ҳисобига амалга ошириш мумкинми? Ушбу операция бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?
Саволларга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ...
Жисмоний шахс бўлган таъсисчи ўзининг корхонасига ҳадя қилаётган ёки устав капиталига ўтказаётган мол-мулкни ўзи баҳолаши мумкинми? Ёки буни кимдир бошқаси амалга ошириши керакми? Вазиятни “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтирди: ...
“Бизда - узлуксиз циклли ишлаб чиқаришга эга йирик корхона. Хом ашё захираси ҳар доим мавжуд бўлиши керак. Агар у етарли бўлмаса, қарзга сўрашимизга тўғри келади. Кўпинча шундай бўладики, товарнинг қарзини битта нарх бўйича оламиз, товарни эса нарх ўсганлигини ҳисобга олган ҳолда 10-20% юқори нарх бўйича қайтаришга тўғри келади. Ушбу вазият бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? Биз ва бизга қарз берувчи - ҚҚС тўловчиси”.
Саволга buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ...
Харидор етказиб берувчидан хариднинг муайян ҳажми ёки ўз вақтида тўлов амалга оширилганлиги учун бонуслар олди. Уларни қандай ҳисобга олиш ва солиқ солишни Молия вазирлиги аудит ва аудиторлик фаолиятини тартибга солиш методологияси бўлими бошлиғи Шарофитдин ҲАЙДАРОВ тушунтирди: ...
ДСҚ жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб пиво маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировка қилиш бошланиши ҳақида хабар йўллади. Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари 1 январдан бошлаб шу тарзда маркировка қилинмоқда. Товарларнинг бошқа турлари бўйича ҳам муддатлар белгиланган.
Бу қандай ишлаши ва корхоналар нимага тайёрланишлари лозимлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан «Янги технологиялар» ИАМ бўлим бошлиғи Жавоҳир ИСМОИЛОВ сўзлаб берди: ...
2020 йил 30 июнда янги 4-сон БҲМС «Товар-моддий захиралар» (рўйхат рақами 3259) тасдиқланган эди. Унда ТМЗни ҳисобга олишнинг асосий нормалари, шунингдек уларни олишга ишончномаларни расмийлаштириш тартиби акс эттирилган. Бухгалтерлар, аудиторлар ва солиқ маслаҳатчиларида 16-банд – ТМЗ харид қилинганда олинган чегирмалар, айнан: чегирмаларни, айниқса, 4-сон БҲМС 16-банди 6-хатбошисига мувофиқ «улушли» чегирмаларни қандай қилиб тўғри қўллаш ҳамда мол етказиб берувчи ва харидорнинг ҳисобида акс эттириш мумкин, деган саволларни юзага келтирди. ...
Мажбурий изоляция шароитида фаолияти тўхтатиб қўйилган кўп корхоналарда яроқлилик муддати ўтган ёки сақлаш натижасида истеъмол хоссаларини йўқотган товарлар йиғилиб қолди. Бу омборларда ноликвид тўпланишига олиб келди. Ушбу товарларнинг бозордаги реал нархи анча тушиб кетди. Сертификатланган халқаро амалиётчи бухгалтер, «ProfiTraining» бизнес-тренери Юлия ПАКИДИШЕВА buxgalter.uz илтимосига кўра корхона қандай қилиб бундай ТМЗни баҳолаши ва ҳисобда акс эттириши кераклигини тушунтириб берди: ...
Амалиётда ишлаб чиқариш корхоналари бухгалтерларида қандай қилиб қўшимча маҳсулотлар (қайтариладиган техник чиқиндилар) ҳисобини тўғри юритиш мумкин деган савол юзага келмоқда. Улар тайёр маҳсулот таннархига таъсир кўрсатадими? Buxgalter.uz буни аниқлашда ёрдам беради. ...