ЭҲФ шаклининг ўзгартирилиши ва унга иккита янги устунлар киритилиши муносабати билан ДСҚ ноябрь учун электрон ҳисобварақ-фактураларни тақдим этишнинг сўнгги кунини 8 кунга кўчирди. Яъни – 18 декабрга қадар (18 декабрь ҳам киради). Buxgalter.uz бухгалтерларга ёрдам тариқасида илгари тайёрланган ва эълон қилинган йўриқномага ҳозир кўп бухгалтерларда юзага келган яна битта саволга жавобни эълон қилади. ...
ЭҲФ тизимида техник носозлик юзага келган ҳолда ҳисобварақ-фактура қоғоз шаклида расмийлаштирилади. Бунда техник носозлик ЭҲФ тизими оператори томонидан расман тасдиқланган бўлиши лозим. Кейинчалик бундай ҳисобварақ-фактуралар носозликлар бартараф этилгандан сўнг 5 кун ичида ЭҲФ тизимига - қоғоз шаклида кўрсатилган сана билан киритилиши шарт. Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида низом талабларини бузмаган ҳолда ушбу норма билан қандай ишлаш мумкин? ...
Баъзан ЭҲФлар ҳақиқатан йўқолади. Етказиб берувчи ҳаммасини жўнатганини таъкидлайди ва тасдиғи учун уларнинг скринларини йўллайди. Бироқ сотиб олувчи ушбу ҳужжатларни my.soliq да ҳам, у ЭҲА хизматлари учун шартнома тузган ЭҲФ операторида ҳам, унга ишончнома берилган жисмоний шахснинг шахсий кабинетида ҳам кўрмайди. ...
1 ноябрдан бошлаб электрон ҳисобварақ-фактуралар тизими барча қоидалар бўйича ишлашни бошлайди. Хусусан, сотиб олувчи томонидан ўз вақтида қабул қилинмаган ва рад этилмаган ҳисобварақ-фактураларни автотасдиқлаш функцияси ишга туширилади. ...
ЭҲФ тизимида реализация қилинган товарлар (хизматлар) ҳажмини 100 дан ортиқ ўлчов бирликлари назарда тутилган. Бироқ ушбу рўйхатда дастурий маҳсулотлардан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этиш тўғрисидаги битим учун мос келадиган атама мавжуд эмас эди. Вазият тузатилди! Бу ҳақда buxgalter.uz га «Янги технологиялар» ИАМда маълум қилишди. ...
Контрагент – бюджет ташкилоти электрон ҳисобварақ-фактурани қабул қилмаяпти, буни ЭРИга(электрон рақамли имзога) эга эмаслиги билан асосламоқда. Бунда ҳамкор ҳужжатни қоғоз шаклда имзолашга рози. Бундай вазиятда тижорат ташкилоти – товарлар ва хизматларни етказиб берувчи қандай йўл тутиши лозим? Тижорат ташкилотида солиқларнинг ҳисоби ва уларни тўлаш учун асос – қоғоз шаклда ҳисобварақ-фактура ва тақдим этилган, бироқ имзоланмаган ЭҲФнинг мавжудлиги етарлими? ...
Раҳбар ёки бош бухгалтер, юридик манзил ёки хизмат кўрсатувчи банк ўзгарганда ЭҲФ тизимидаги реквизитларни эскилари ҳужжатларда бошқа пайдо бўлмайдиган қилиб (амалиётда шундай ҳолатлар учраб туради) қандай алмаштириш мумкин? Ҳисобварақ-фактуралар ва бошқа электрон ҳужжатлар контрагентга етиб бормаса, нима қилиш керак? ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» ИТМ ЭҲФни жорий этиш ва уларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Нозим ТЎРАЕВ buxgalter.uz илтимосига кўра электрон ҳужжат айланиши тизимида ишлашнинг нозик жиҳатлари ҳақида гапириб берди: ...
Ҳисобварақ-фактураларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартибини регламентловчи янги Низомга мувофиқ, улар электрон шаклда расмийлаштирилади, сақланади ҳамда ҳисоби юритилади. Қандай шартларда уларни қоғоз шаклида расмийлаштиришга рухсат берилганлиги тўғрисида молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ гапириб берди: ...
Харидор етказиб берувчи томонидан тақдим этилган ЭҲФни имзолашни рад этиш ҳуқуқига эга. Бундай вазиятда қандай йўл тутиш лозим? ЭҲФни барибир имзолашмаса, оқибатлар қандай бўлади? Ахир у бу ҳолатда ҚҚС ҳисоб-китоби бўйича реализация кўрсаткичларига кирмайдику.
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволларга ДСҚнинг Солиқ солиш бўйича маслаҳат бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ жавоб берди: ...
Қурилиш компанияларининг бухгалтерлари ЭҲФ тизимида қабул қилинган ҳисобварақ-фактура шаклини ўз соҳалари учун ноқулай деб ҳисоблаб, ушбу соҳада аллақачон қабул қилинган Бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) тўғрисидаги маълумотнома ҳисобварақ-фактурани ЭҲФ тизимига жорий этиш зарурлиги ҳақида гапирмоқдалар. Бироқ ДСҚнинг позицияси қатъий: ЭҲФ шакли ҳамма учун бир хил бўлиши керак. Вuxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚнинг солиқ солиш бўйича маслаҳат бериш бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ вазиятга ойдинлик киритди: ...
22 июнь (сабаби 20 июнь дам олиш кунига тўғри келади) – май ойи учун ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни. Ва ушбу сана арафасида Солиқ қўмитаси Ҳисоб-китобнинг 10006_14 кодли янги шаклига ўтиш муносабати билан юзага келадиган бухгалтерларнинг саволларига жавоб берди. Buxgalter.uz идора ахборот хизматининг турли материалларидан жавобларни тўплади. ...
12 июнь куни ДСҚ яқин вақтда хизматлар импортида бир томонлама ЭҲФларни ҚҚС ҳисоб-китоби шаклига (10006_14) 4-иловага киритиш мумкинлигини маълум қилди. Бухгалтерлар бундай ЭҲФларни шакллантириш қоидалари билан қизиқа бошлашди. Buxgalter.uz маслаҳатлар юзасидан «Venkon Group» бош директори Асқар ИСМОИЛОВга мурожаат қилди. ...
Бугунги кунда барча бухгалтерлар электрон ҳисобварақ-фактуралар тизимидан қандай фойдаланишни яхши биладилар. Интернет, ЭРИ – буларнинг ҳаммаси уларда мавжуд. Электрон ҳужжат айланиши тизимининг кўпгина операторлари мижозларга қулай бўлиши учун мобил иловаларни ишлаб чиқдилар ва ишга туширдилар. Шундай экан, нима учун ўз вақтида тақдим этилмаган ва имзоланмаган ҳисобварақ-фактуралар муаммоси ҳамон ҳал этилмаяпти? Buxgalter.uz ўқувчилар ва экспертлар билан биргаликда ушбу масалага ечим топишга уриниб кўрди. ...
Электрон ҳужжат айланиши расмий операторларининг сони кўпаймоқда. Улар бир-биридан сервисга қараб фарқ қилади. ЭҲФ билан ишлаш янада қулай ва самарали бўлиши учун нималарга эътибор қаратиш лозим? Buxgalter.uz муаллифлари Олег ГАЕВОЙ ва Виктория БЕЗГИНА тавсияларидан фойдаланинг. ...
Мижозлар кўп бўлган компанияларда бир нечта ходимларга ҳисобварақ-фактуралар ва товарлар юклаб жўнатилишига оид бошқа кузатув ҳужжатларини имзолаш ва хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи берилади. Ушбу амалиётни ЭҲФ тизимида операторларнинг шахсий кабинетлари орқали ишлашда қандай сақлаб қолиш мумкин? «Янги технологиялар» ИТМ мутахассислари тизимга муайян ходимлар бириктирилиши ва уларга шахсий ваколатлар берилишини тавсия этадилар. Бунда ишлаш тартиби қандай бўлади? ...
Электрон ҳужжат айланиши расмий операторлари рўйхатида 7-ташкилот: «BePRO–Norma» компанияси пайдо бўлди. Ушбу бозорда у «1UZ Курьер» савдо маркаси остида фаолият кўрсатади. Битта операторнинг бошқасидан афзаллигини қандай тушуниш мумкин? Биргаликда кўриб чиқамиз. ...