Айланмадан олинадиган солиқ ва фойда солиғини тўлаган йил учун қандай ҳисобот топшириш керак

preview

Корхона айланмадан олинадиган солиқ тўлаган, 2024 йил 1 августдан эса ҚҚС ва фойда солиғига ўтган. Бундай ҳолатда солиқ ва молиявий ҳисоботни қандай тақдим этиш ҳақида «Норма» экспертлари тушунтириш берди:

Кўпроқ эксперт тушунтиришлари – Телеграм-каналимиздаги ҳаволалар орқали.

 

Айланмадан олинадиган солиқ

2024 йилнинг январь–июль ойлари учун корхона айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботни ҳар ойда ўсиб борувчи якун билан тақдим этиши керак эди  . Лекин бу қатъий суммада айланмадан олинадиган солиқ тўловчиларга тааллуқли эмас, улар ушбу солиқ бўйича ва дивиденд кўринишидаги даромадлар қисмида солиқ ҳисоботини тақдим этишдан озод қилинган . ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтгандан сўнг ҳисобланган айланмадан солиқ суммаси қайта ҳисобланмайди.

Агар 2024 йилда назорат қилинадиган битимларингиз бўлса, улар ҳақида солиқ органларига хабар беришни унутманг! Назорат қилинадиган битимлар тўғрисида хабарномани қачон ва қандай тақдим этиш ҳақида ўқинг.

ҚҚС

2024 йил августдан бошлаб корхона ҚҚС бўйича ҳисоботни ҳар ойда ўсиб бормайдиган якун билан тақдим этади  .

 

Фойда солиғи

2024 йил августдан бошлаб корхона фойда солиғи бўйича ҳисоботни ҳар чоракда ўсиб борувчи якун билан тақдим этади  . Бунда солиқ ҳисоб-китобида 2024 йилнинг январь–июль ойлари учун даромадлар ва харажатлар кўрсаткичларини ҳисобга олмайди.

Молиявий ҳисобот

БҲМС бўйича тузилган Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг 5 ва 6-устунларида (ҳисобот даври учун маълумотлар) акс эттиринг:

  • бутун 2024 йил учун даромадлар ва харажатлар (зарарлар) кўрсаткичлари;
  • 250-қаторда – 2024 йилнинг август–декабрь ойлари учун ҳисобланган фойда солиғи суммаси;
  • 260-қаторда – 2024 йилнинг январь–июль ойлари учун ҳисобланган айланмадан солиқ суммаси.

Натижада 270-қаторда сиз ҳисобот даврининг соф фойдаси (зарари) суммасини оласиз, бу бухгалтерия ҳисоби маълумотларига мос келиши керак.

Аввалги йилларда ҳам солиқ ва молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг худди шундай тартиби амал қилган.

 

 

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /ru/publish/doc/text188208_aylanmadan_olinadigan_soliq_hamda_foyda_soligi_tulangan_yil_uchun_hisobot_qanday_topshiriladi